152
Раҳбарнинг тарбиявий таъсир усулларидан оқилона фойдаланиши, яъни
педагогик саводли бўлиши ходимда хулқий фаросат ва кўникмаларни
шакллантиришни таъминлайди.
Раҳбар
тарбиявий таъсирни амалга оширишининг қуйидаги
тамойиллари мавжуд:
-
руҳий ўзига хослик, яъни шахсга тарбиявий таъсир ўтказишдан
олдин
унинг индивидуал, ижтимоий–руҳий сифатларини аниқлаши
лозим;
-
маънавий мотивлар – ўзига бўйсунувчилар олдида юқори
даражадаги хулқ–атвор эгаси эканлигини шахсан намоѐн этиш, бу
раҳбарга ―менга ўхшашга ҳаракат қил‖, деб талаб қилиш имконини
беради.
-
якка тартибда (индивидуал) ѐндашиш, бу – ҳар бир шахснинг
ўзига хос бўлган томонини излаш;
-
меҳнат фаолиятининг талабларига мослашиш, бу – ходим ақлий
имкониятини аниқлаш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича
педагогик муаммоларни ҳал этиш;
-
шахсий ѐндашиш, бу – ходимда ноѐб қобилият
куртакларини
ўстириш ва уларни ривожлантириш;
-
тизимли ѐндашиш, бу - шахсни ҳар жиҳатдан идрок этиш ва
унинг хулқига таъсир этувчи омилларни аниқлаш.
Инсонлар қанчалик тажрибали ва билимдон бўлса уларни одоб
масалалари шунчалик қизиқтира бошлайди. Ходимларнинг ахлоқий
юксаклиги замонавий раҳбар бошқарув фаолиятининг муҳим
сифат
кўрсаткичи ҳисобланади. Бунга эришиш учун, аввало, раҳбарнинг ижтимоий
– ахлоқий тайѐргарлиги зарур. Ана шу мақсадда бошқарув одоби қоидалари
тузилади. Унинг моҳияти ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг
барча иштирокчилари хулқ–атвори тамойил ва меъѐрларини асослашдадир,
хизмат ҳуқуқ ва мажбуриятига касб бурчи сифатида муносабатда бўлиш
зарурлигидадир.
Бошқарув одоби маъмурий ва хўжалик фаолиятини сифатли адо этишга
йўналтирилган назарий–амалий ахлоқий билимлар ва амалий тавсиялар
тизимидан иборатдир. Ижтимоий адолат,
шахс эркинлиги, халоллик,
масъулиятни ҳис қилиш, табиатни асраб–авайлаш унинг асосий тамойиллари
ҳисобланади.
Раҳбарнинг асосий ахлоқ қоидалари:
- инсонларга кенг кўламда ўз фойдалилигини намоѐн этиш учун
ҳокимиятга интилиш;
- бошқарув фаолиятида қатнашиш учун ходимларни фаол жалб этиш;
- фойдали танқидни самимий қабул қилиш ва жамоат фикрини ҳурмат
қилиш;
- бўйсунувчиларга ишонган ҳолда муносабатга мойиллик, уларни ўз
ҳамфикрлари деб билиш.
153
Ахлоқий баркамоллик раҳбарнинг ишбилармонлик
сифатларидан бири
ҳисобланади.
Раҳбарнинг ахлоқий қиѐфаси - умумий, муайян ва ўзига хос хулқ
сифатлари тизимидир. Унда қуйидаги ахлоқий сифатлар мужассам:
- ватанга садоқат;
- урф – одат ва анъаналарни ҳурмат қилиш ҳамда уларга амал қилиш;
- шахс эркинлиги ва унинг қадр–қиммати дахлсизлигини тан олиш;
- инсондаги яхши ҳислатлар туганмаслигига ишонч:
- кишилар шахсий–ишбилармонлик сифатлари ва улар фаолиятини
объектив баҳолаш, улар индивидуаллигини тан олиш;
- муомалада очиқкўнгиллик билан муносабатда бўлиш;
- табиатни муҳофаза қилишга эришиш.
Қуйидагилар муайян ахлоқий сифатлар ҳисобланади:
- виждон билан иш кўриш – шахсий жавобгарликни кучли ҳис этиш;
- ахлоқий ирода – кишилар ҳурматини қозона билиш;
- ҳалоллик – ишга астойдил киришиш, ишда талабчанлик ва тўғри
фикрлай билиш;
- ўзини тута билиш – шахсий кўнгилсизлик
ва ишдаги
муваффақиятсизликни енгил кечириш;
- субутлилик – ўз ахлоқий нуқтаи назарида собит туриш;
- жамоавийлик – ижтимоий уюшганлик ҳиссиѐти.
Бу сифатлар раҳбарнинг ахлоқий қиѐфасини белгилайди. Қуйидагилар
ўзига хос ахлоқий сифатлар ҳисобланади.
- меҳнатсеварлик – жисмоний қувват ва ақлий қобилиятни тўлиқ ўз
ишига бахш этиш;
- камтарлик – ҳокимиятдан оқилона фойдаланиш, ўз ютуқ ва
камчиликларига танқидий муносабатда бўлиш;
- масъуллик – ишда ―таваккал‖ қилишдан чўчимаслик, сўз билан иш
бирлиги;
-
очиқ кўнгиллик – кишиларга беғараз ѐрдам кўрсатиш, улар
камчиликларига тоқат қила билиш ва ранжитганларга кечиримли бўлиш.
Юқорида келтирилган сифатларнинг уч гуруҳи бир–бири билан боғлиқ
ва раҳбар ахлоқий қиѐфаси модулини ташкил этади.
Ходимларнинг маънавий юксаклиги замонавий раҳбар бошқарув
фаолиятининг муҳим сифат кўрсаткичи ҳисобланади. Бунга эришиш учун
бошқарув одоби – ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг барча
иштирокчилари хулқ–атвори тамойиллари ва меъѐрлари яратилган.
Жамоа
фаолиятининг натижаси раҳбарнинг ахлоқий сифатларигагина эмас, балки
ҳар бир шахс ва умумжамоа ахлоқий соғломлигига ҳам боғлиқдир. Кишилар
мажмуини ахлоқий соғлом жамоага айлантириш раҳбарнинг муҳим
бошқарув мақсади ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: