Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

Сангвиник: одамлар билан тезда чиқишиб кетади ва улар билан фаол 
алоқага киришади; бир таҳлилдаги ишларни ѐқтирмайди ва бир тур 
фаолиятини бошқа тур фаолиятига осон алмаштиради; серзавқ, ўз 
ҳиссиѐтларини осон бошқаради ва янги шароитга тезда мослашади. Баланд 
овозда, тез ва дона–дона қилиб гапиради, нутқига ифодавий хатти– 
ҳаракатлар ва имо–ишораларни қўшиб юборади. Ўз ақлий қобилиятига 
нисбатан мулозаматларга бефарқ эмас. 
Флегматик: хатти–ҳаракатлари бир текис ва унга салмоқлаб 
кўрилмаган, шошма–шошарлик билан қарор қабул қилиш бегона, бир 
фаолиятдан бошқасига кўчиши суст, янги шароитларга тезда мослашади ва 
кам ҳафсала. Уни бирор нима қилиши учун ташқи кучли турки керак. 


150 
Чидамлилик ва ўзини тута билишлик ўзига хосдир. Хотиржам сўзлайди, 
ҳиссиѐтларини кескин намойиш қилмайди. 
Ҳолерик: ниҳоятда ишчанлиги билан ажралиб туради, жуда фаол ва 
кучини қаерга қўйишни билмайдиган бўлади; бош кўтармай ишлаши мумкин 
ва қийинчиликларни кўтаринки руҳда енгади. Кўпинча, фаоллиги 
кучайгандан сўнг тушкунлик даври бошланади ва толиқиш юз беради, 
айниқса, бундай ҳолат фаол қилинган ҳаракат муваффақият келтирмаса, юз 
беради. Ҳолерикнинг кайфияти барқарор эмас, у қизиққон, ўзига бино қўйган 
ва бир томонлама фикрлайди. Тутилиб тез сўзлайди.
Меланҳолик: ҳаддан ташқари таъсирчан, тезда киришиб кетадиган ва 
арзимас нарсаларни ҳам кўнгилга оладиган; танг вазиятларда кўпинча 
саросимага тушиб қолади, эзилиш ва зерикиш кайфияти унга хос; 
муваффақиятсизликдан қаттиқ қайғуради. Турмушдаги ўзгаришларни 
секинлик билан ўзлаштиради ва унга кўникиши жуда суст; уятчан, 
чўчинқираб туради ва қатъиятсиз.
Шахснинг меҳнат ва ижтимоий соҳадаги фаолиятининг муҳити ва 
натижасини белгиловчи индивидуал хусусиятга бўлиб, ҳис–ҳаяжон ва сезги, 
уқув ва ақлий фаолият, табиат ва ирода киради.
Ҳис-ҳаяжон – бу шахснинг атроф муҳитга, одамлар ва ўз–ўзига 
бевосита ташвиш шаклида муносабатда бўлиш усули. Ҳаѐтдаги юз берадиган 
кўпгина вазиятлар турли ҳис-ҳаяжон юзага келиши билан боғлиқ: ижобий ва 
салбий, чуқур ва юзаки ва б. 
Сезги - шахснинг бирор нарса ѐки ҳодисага муносабатини ифода 
этувчи барқарор муносабатига оид ҳис–ҳаѐжон. Сезгининг қуйидаги турлари 
мавжуд: маънавий (ижтимоий бурч, севги, бурч, ғурур), интеллектуал
(маълум натижалардан олимнинг хурсанд бўлиши ѐки кўнгли тўлмаслиги, 
конструктор в.х.к ларнинг қониқиш ҳосил қилиши ѐки қилмаслиги), эстетик 
– шахснинг ўзини қуршаб турган оламдаги ва санъатдаги гўзалликлардан 
таъсирланишини белгилайди. 
Уқув, бу - шахс табиий қобилиятининг ривожланган ҳолати. У 
қуйидагича бўлиши мумкин:
умумий – диққат, кузатувчанлик, эслаб қолиш, ижодий тасаввур
мулоҳазалилик ва б; 
махсус – тасаввурий (чизиқлар, мутаносиблик ва бошқаларни сезиш), 
математик (абстракт фикрлаш, таҳлил ва синтезга мойиллик), ташкилотчилик 
ва бошқа ҳислатлар. 
Бундай уқувлар инсонни ўқитиш ва тарбиялаш жараѐнида белгиланади, 
шунингдек, унинг фаол меҳнат ва ижтимоий фаолияти мобайнида 
шаклланади.
Ақлий фаолият: прагматик маънода – бу ҳаѐтнинг мазмунини англаш, 
мақсад ҳамда вазифаларни белгилаш, уларни ҳал этишнинг самарадорли 
усулларини излаш. У ноаниқликни камайтиришга йўналтирилади 


151 
Характер – бу индивидуал руҳий хусусиятлар мажмуи. Инсонда 
одатдаги шароитда намоѐн бўлади ва шундай шароитда унга хос хатти – 
ҳаракат усулларида ифодаланади. Табиатнинг умумий кўриниши шахснинг 
фуқаролик масъулияти, бурчи, одамларга ва ўз–ўзига муносабатида акс 
этади.
Бошқарув фаолиятининг муваффақияти кўп жиҳатдан ходимларнинг 
меҳнатга манфаат билан муносабат билдиришига боғлиқ. Меҳнатга 
қизиқтириш тузилмаси ходимда ўз касбий фаолияти натижасидан фахрланиш 
туйғусини уйғотиши лозим.
Раҳбарнинг касбий ваколатлилигининг кўрсаткичи бўлиб, одамларни 
билиш: улар индивидуал ва ижтимоий–психологик сифатлари ҳисобланади. 
Эмоция ва ҳис этиш, уқув ва ақлий фаолият, хусусият ва ирода индивидуал – 
психологик сифатлар саналади. Бу ҳислатлар авлоддан–авлодга қон орқали 
ўтади. Булардан фарқли ўлароқ ижтимоий - психологик сифатлар ижтимоий 
орттирилган ҳисобланади. Бошқарув фаолиятидаги муваффақият кўп 
жиҳатдан раҳбарнинг ходимларни меҳнатга қизиқиш билан муносабатда 
бўлишдан қанчалик манфаатдор қила билишига боғлиқ.
Раҳбарнинг фаолияти кўп жиҳатдан педагогик фаолиятдан иборат 
бўлади. Раҳбар бажарувчиларга қатъият билан ўз ғоясини ўтказади ва 
уларни амалга оширишни ўргатади. Ҳар бир раҳбар психологик билимлар 
билан бир қаторда, муайян педагогик билимга ҳам эга бўлиши керак. Шулар 
ѐрдамида у ходимларга уларни тарбиялаш ва мукаммаллашишларига таъсир 
этувчи шакл ҳамда усулларнинг янада самаралилигини топиш мумкин. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish