167
тахминан соат 18.00- 19.00 ларда ўтказилади. Ушбу қабул бошқаларига
нисбатан ҳар бир иштирокчини бошқалар билан мулоқот қилишига қулай
имконият яратади, чунки стол атрофида ўтириб, меҳмонлар фақат яқин
ўтирганлар билан муомала қилишлари мумкин.
Юқорида таъкидланган қабулларга меҳмонлар одатда рафиқалари билан
бирга таклиф қилинадилар.
Қабулларнинг яна бир тури
"Чой" бўлиб, у, одатда, аѐллар учун соат
16.00-18.00 лар мобайнида ўтказилади. Баъзи бир ҳолларда ушбу қабул
дипломатик ваколатхонанинг раҳбари ѐки дипломатнинг рафиқаси кетиши
муносабати билан ҳам ўтказилиши мумкин. Қабулга чой ѐки кофе, кондитер
маҳсулотлари, конфетлар, мевалар, баъзида енгил газаклар ва вино ҳам
тортилиши мумкин.
Камдан-кам аѐллар учун ўтказиладиган
«журфикс» деб номланган
қабул мамлакатнинг расмий юқори мансабдор шахси ѐки хорижий
ваколатхона раҳбарларининг рафиқалари томонидан йил давомида аниқ
белгиланган кун ва соатда ўтказилади. Баъзи давлатларда дипломатик корпус
вакилларининг аѐллари таклифи билан ойнинг белгиланган куни
дипломатларнинг аѐллари учрашувлар ташкил этиб, уларда ҳайрия фаолияти
ѐки умумий қизиқиш уйғотувчи бошқа муаммоларнинг муҳокамаси амалга
ошиши мумкин. Баъзида бундай учрашувларда аѐллар тикув ишлари билан
шуғулланадилар, ошпазлик соҳасида тажриба
алмашадилар ва турли
давлатларнинг миллий санъати билан танишадилар.
Қабулларнинг ҳозирги пайтда кенг тарқалган турларидан яна бири бу
кино кўриш бўлиб, ундан олдин ѐки кейин коктейль ташкил этилади.
«Шампан бокали» билан мусиқий кечалар ўтказилиши, юқорида кўрсатиб
ўтилган қабуллар билан боғлиқ адабий ѐки рақс кечалари ташкил этилиши
мумкин. Бугунги кунда, асосан, спорт байрами ва мусобақалари тез-тез
ўтказиб келинмоқда.
Протокол
хизматчилари, қабул ташкил этиш бўйича жавобгар шахслар
учун таклиф этилганларни стол атрофида жойлаштириш режасини тузиш
ниҳоятда мураккаб ва муҳим иш ҳисобланади.
Меҳмонларни стол атрофида жойлаштириш пайтида дипломатик этикет
шартларини, меҳмонларнинг қизиқишларини, уларнинг хорижий тилларни
билишини назарда тутмоқ лозимдир.
Ўтказиш тартибида қуйидаги қоидаларга амал қилинади, яъни: мезбон
ва унинг рафиқасига яқин ўтириладиган
жойлар жуда фахрий жойлар, деб
ҳисобланади. Ўнг қўл томонидаги жой (ўнг тарафда) чап қўл томонидаги
жойга (чап тарафда) нисбатан фахрий ҳисобланади. Биринчи бўлиб
мезбоннинг ўнг тарафида аѐл киши, унинг рафиқаси томонида эга эркак
киши ўтказилади. Сўнгра жойлар ўзгартирилади: аѐл кишининг ѐнига эркак
киши ўтказилади ва шу ҳолатда қайтарилади. Аѐллар ѐнма-ѐн, эркак киши
эса рафиқаси билан бирга ўтказилмайди. Аѐллар столнинг охирги жойига
ўтказилмайди. Турмушга чиққан аѐл эркак киши билан бир хил имтиѐзга эга.
168
ҲАЙЪАТЛАР (ДЕЛЕГАЦИЯЛАР) ТАШРИФИ
Меҳмонни қабул қилиш барча халқларда оддий ҳолларда ҳам ўз ўрнига
қўйилади. Халқаро муносабатлар даражасида эса меҳмонга бўлган эътибор
жиддий тусга киради. Бу ҳолат ташриф даражаси, мақсади ва характерига
боғлиқ бўлади.
Бу билан расмий ҳайъатларга кўрсатилаѐтган ҳурмат-эътибор
белгиланади. Ҳайъат раҳбарига кўрсатилаѐтган ҳурмат-эътиборнинг асосий
шарти у эгаллаб турган лавозим билан белгиланади. Масалан, давлат ѐки
ҳукумат раҳбарига алоҳида эътибор, Ташқи ишлар вазири ѐки
Харбий
вазирга алоҳида, тегишли ташкилотнинг департамент раҳбари ѐки бошқа
лавозимдаги шахсга алоҳида эътибор шартлари белгиланган. Кутиб олинувчи
меҳмоннинг эгаллаб турган лавозимидан келиб чиқиб, кутиб олувчи
мутасаддилар, учрашув сценарийси ва ташриф ташкилоти билан боғлиқ
бошқа масалалар белгиланади.
Юқорида қайд этилган масалаларнинг барчаси олдиндан, ташриф амалга
оширилишидан илгари ишлаб чиқилади ва юқори даражадаги ташрифларни
тайѐрлаш вақтида меҳмон томон билан келишиб олинади.
Ташрифни уюштириш бўйича амалга оширилган барча тадбирлар уни
сермаҳсул ва муваффақиятли ўтишига замин яратади.
Ташрифлар ўз классификацияси бўйича бир неча турга бўлинади. Улар:
олий даражада ташкил этиладиган давлат ва расмий ташрифлари,
«Саммитлар», амалий ва норасмий ташрифлар. «Саммит» ва
олий
даражадаги учрашувларда асосий эътибор сиѐсий музокараларга ҳамда
тантанали маросимлар тадбирлари, гулчамбар қўйиш маросимлари, эҳтиром
ташрифлари, қабуллар, жамоат билан учрашувларга қаратилади. Бундай
ташриф одатда қўшма ҳужжатларни имзолаш билан якунланади. Бутун
ташриф аввалдан ишлаб чиқилган ва келишилган дастур бўйича амалга
оширилиб, фақат бирор-бир фавкулодда ҳодисалар туфайли дастурга маълум
ўзгаришлар киритилиши мумкин.
Амалий ташрифлар бирор-бир тадбирга тайѐргарлик мақсадида
консультация ва фикр алмашиш йўли билан маълум масалани ҳал қилиш
учун ўтказилади. Церемониага бундай ҳолатларда амал қилинмайди. Бу
турдаги ташрифлар қисқа фурсатли бўлади.
Норасмий ташрифлар таътил, даволаниш мақсадида ва
хусусий
таклифлар билан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: