174
ДИПЛОМАТИК ЭТИКЕТДА КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ ҲАМДА
ҚОИДАЛАРИ
Кийиниш маданияти ва қоидалари дипломатик
этикетнинг ажралмас
қисмидир. Дипломатик этикетда аѐллар ва эркакларнинг турли хил
маросимлар учун кийиниш меъѐрлари ва қоидалари белгиланган.
ЭРКАКЛАР УЧУН
Костюм. Нонушта, коктейл ҳамда 20.00 гача бошланадиган бошқа
қабуллар учун ѐрқин рангли бўлмаган исталган
рангдаги костюмни кийиш
мумкин, агарда ушбу қабуллар миллий байрам муносабати билан ѐки давлат
раҳбари, Ташқи ишлар вазири шарафига ѐки унинг номидан ўтказилаѐтган
бўлмаса.
Миллий байрам муносабати билан ѐки давлат раҳбари, Ташқи ишлар
вазири шарафига ѐки унинг номидан ўтказилаѐтган қабуллар ҳамда 20.00 да
ва ундан кеч бошланадиган қабуллар учун тўқ рангли костюм кийиш
тавсия
этилади.
Смокинг кийиш керак бўлган ҳолларда таклифномада бу хақда
огоҳлантирилади.
Фрак
кийиш
лозим
бўлган
ҳолларда
ҳам
таклифномада
огоҳлантирилади.
Кўйлак ва галстук. Барча турдаги қабулларда крахмалланган ва юмшоқ
ѐқали оқ рангли кўйлак ва ѐрқин ранги бўлмаган галстук тақиш тавсия
этилади. Рангбаранг ва нейлон кўйлак, қора галстук тақиш тавсия этилмайди.
Қора галстук мотам белгиси саналади.
Пайпоқ. ѐрқин рангли ва кўзга ташланадиган бўлмаслиги керак.
Аксарият ҳолларда кул ранг ва қора ранглигидан фойдаланилади,
миллий
байрам муносабати билан ѐки давлат раҳбари, Ташқи ишлар вазири
шарафига ѐки унинг номидан ўтказилаѐтган бўлмаса.
Пойафзал. Қора рангли пойафзал кийиш тавсия этилади. Сандал кийиш
мумкин эмас. Ялтироқ(лакланган) қора туфли фақат
смокинг билан
кийилади.
Қора рангли бўлмаган пальто ѐки костюм билан қора рангли бош кийим
кийилмайди.
Расмий шахслар кийинишида модага қараб эмас, ўзининг даражасига
амал қиладилар.
АЁЛЛАР УЧУН
Қабулда одми, ўртамиѐна ранглардаги кийим кийиш тавсия этилади.
Нонушта, чой, коктейл учун оддий узун кўйлак, катта бўлмаган
шляпа
кийилади, қабул даврида шляпа ечилмайди. Мезбон шляпа киймайди.
Соат 20.00 да ва ундан кеч бошланадиган қабуллар учун бирмунча
башанг кийимлар кийилади. Улар одатий узунликда ҳамда узун бўлиши
мумкин. Шляпа кийилмайди.
175
Пойафзал. Пошнаси турли баландликдаги тери ва замшдан пойафзаллар
кийилади. Спорт пойафзали ҳамда
таги каучук, резинали оѐқ кийимни
қабулга кийиш мумкин эмас.
Қўлқоп ва сумка. Соат 20.00 гача бошланадиган қабуллар учун шойи
матоли ва лайка қўлқоплар кийиш мумкин. Сумка тери ва замшдан бўлиши
мумкин.
Кечки башанг кўйлакларга шойи ва турли қўлқоплар кийиш мумкин.
Кўйлакнинг енги қанчалик калта бўлса, қўлқоп шунчалик узун бўлади. Кичик
ўлчамдаги, шойи, бисерли сумка тавсия этилади.
Аѐллар кўйлаги учун мато. Матонинг ранги ва зичлиги фасл ва иқлимий
шароитларга мувофиқ келиши лозим. Соат 20.00
гача бошланадиган
қабулларга шерсть, шойи ишлатилиши мумкин. Кечки кўйлаклар учун шойи,
парча, тафта ишлатиш мумкин.
Дипломатик қабулларда заргарлик буюмларини кўп миқдорда тақиш
тавсия этилмайди.
Аѐллар кийим фасони, матоси ва рангини танлашда эркакларга нисбатан
эркинликка эга. Бу уларга ўз қомати ва индивидуал хоҳишига кўра кийим,
мато, фасон, ранг танлаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: