Фан ва технологиянинг глобалашув омиллари.
Фан ва технология глобалашувининг асоси бўлиб технологик тамойиллар ва илмий билишнинг мақсад, йўналишлари, вазифаларининг умумийлиги хизмат қилади.
Фан ва технологиялар глобаллашувининг дастлабки тарихий шакли бўлиб ташқи тижорат битимлари эмас, балки олимлар ўртасидаги фан соҳасидаги эришилган натижалар, кашфиётлар, илмий ғояларни алмашлаш, бойитиш, бир-бирига етказиш эҳтиёжи хизмат қилди. ХХ асрга келиб фан ва техника соҳасидаги ютуқларни ўзаро айирбошлаш тижорат, давлатлараро дастурларни, лойиҳаларни амалга ошириш негизида юз бера бошлади. Халқаро майдондаги илмий соҳадаги ҳамкорлик айниқса сўнгги ўн йилликларда кескин кучайди: янги технологиялар, патентлар, кашфиётлар ва ш.к. Фан ва технология соҳасидаги глобаллашувнинг тижоратда намоён бўлиши бир томондан ТМК лар фаолияти билан боғлиқ. ТМК албатта заминнг барча ҳудудини тезроқ ўзлаштириш, фан номаълум бўлган элементлар хусусиятларини ўзлаштириш, ундан ишлаб чиқаришда кенг фойдаланиш, ҳар бир топилма жойлашган ҳудудлардаги муаммоларни янги технологиялар асосида ҳал этилишидан манфаатдордир.
Ҳозирги пайтда инсониятга хавф солиб турган умумбашарий муаммолар бутун дунё, барча давлатлар ва ҳалқларнинг иштирокисиз ечиш мумкин бўлмаган муаммоларга айланиб улгурди. Унга қарши курашишда инсоният ўзининг барча салоҳиятини бирлаштириши муҳим аҳамият касб этади.
Бундай муаммоларга қуйидагилар киради;
- термоядро уруши хавфини олдини олиш ва қуролланиши бартараф этиш;
- жаҳон иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётини ўсиши учун қулай шарт-шароит яратиш;
- табиий бойликлардан оқилона ва комплекс ёндашган ҳолда фойдаланиш;
- инсониятнинг бахти-саодати йўлида фан-техника ютуқларидан фойдаланиш учун ҳалқаро фаолликни янада фаоллаштириш; (енг хавфли касалликларга каршри кураш, космосни ўзлаштирш;
- дунё океани бойликлари ва имкониятларидан унумлироқ фойдаланиш; озон қатламнинг йўқолиши хавфини олдини олиш; ва х.к.);
- инсоният ва унинг келажаги тўғрисида ўзаро ҳамкорликда жиддий тадқикотлар олиб бориш; киши организимнинг жуда тез суръатлар билан ўзгараётган сунъий ва табиий мухитга мослашиш жараёнини илмий таҳлил қилиш.
Инсоният олдида ана шундай муаммоларнинг кўндаланг туриб қолишнинг ўзидаёқ кишилик цивилизацияси ўта мураккаб, ўта қалтис бир жараённи бошидан кечираётганлигидан далолат беради.
Фан ва технологияларнинг фаол глобаллашувида АҚШ томонидан олиб борилаётган ўзига хос сиёсат муҳим аҳамият касб этади. Ўз навбатида шундай сиёсатни АҚШ га қарши бошқа давлатлар ҳам амалга оширишга уринишмоқда. Бу жараён 1950-1960 йилларда Ғарбий Европа (Англия, Франция, Германия, Италия) мамлакатлари фаол йўлга қўйилди. Бугунги кунда бундай алоқалар, Жанубий Шарқий Осиё, Лотин Америкаси мамлакатларида ҳам изчил йўлга қўйилган. Илмий соҳадаги ҳамкорлик Африка давлатлари билан амалга оширилмаган. Ҳозирда чет элда АҚШ нинг химия саноатида, фармацевтика соҳасида, компютер ишлаб чиқариш соҳасида, айниқса автомобилсозликка ихтисослашган кампанияларига тегишли илмий марказлари ўз фаолиятини олиб боради. Бундай илмий марказларининг асосий қисми Хитой, Сингапур, Тайван, Ҳиндистонга тўғри келади.
ЕИ мамлакатларида асосий эътибор Европа Иттифоқи мамлакатларининг сиёсий-иқтисодий қудратини оширишга қаратилган ягона умумевропа фан-технологияларини шакллантириш сиёсатига қаратмоқда. Иккинчи томондан ЕИ га янгидан қўшилаётган Шарқий Европа давлаталарининг фан-технологиялари соҳасидаги имкониятларини интеграциялашга қаратмоқда.
Бугунги кунда илм-фан, техника соҳасидаги интенсив ривожланиш йўлига ўтмасин бу ривожланишда миллий омиллар устунлик қилади: Барча ТМК ўз капиталининг катта қисмини (80-90 %) ўз миллий давлат чегарасида ушлаб турмоқда, ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг катта қисмини ўз давлатида ишлаб чиқаради. Шуни айтиш мумкинки, ҳозирча илм-фан, технологиялар соҳасидаги глобаллашув ўз кўламига кўра ишлаб чиқариш соҳасидаги глобаллашувга нисбатан анча ортда қолмоқда.
Илм-фан ва технологиялар соҳасидаги глобаллашув олий таълим соҳасидаги глобаллашув билан узвий боғланиб кетган. Иккинчи жаҳон уруши арафасида АҚШ да Р&Д (Research and Development) – илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари тизими пайдо бўлди. Бу тизим янги технологиялар, янги махсулотларни яратишга қаратилган билимларни, ихтироларни яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Мамлакат саноатининг юксалиб бориши билан боғлиқ эҳтиёжларни қондириш долзарб вазифага айланган эди. АҚШ университетлари саноат корхоналари учун ктта миқдорда замон талабларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлашга ўтди. Айна дамда Р&Д тизими илмий ходимлар билан таъминлаш сиёсати амалга оширила бошланди: мамлакатнинг қатор етакчи университетларида илмий ходимлар тайёрловчи тизим ишга тушрилди; етакчи илмий ходимлар Европанинг илғор университетларига юборилди; Европанинг бир қатор олимлари АҚШ нинг илмий марказларига ишга таклиф этилди. Биринчи жаҳон уруши пайтида ва ундан кейинги дастлабки йилларда АҚШ га Европанинг етакчи илғор илмий ходимларини ўзига йиғиб олишга қулай имконият пайдо бўлди. Европанинг етакчи олимлари, илмий марказлари АҚШ га кўчиб кетишди. Шундай вазият Иккинчи жаҳон уруши арафасида, уруш мобайнида, урушдан кейинги дастлабки йилларда яна такрорланди. Бу эса АҚШ га илмий технологик жиҳатдан Ғарбий Европани қувиб етишга имкон яратди. ТМК лар хорижий мамлакатларда ўз илмий марказларини ташкил этишди. Бу илмий лабораториялар мазкур ҳудуддаги маҳаллий илмий марказлар ҳамкорликни йўлга қўйишди, биргаликда фаолият юргизишди. Албатта, бу ҳамкорлик фан ва таълимнинг миллий тизимига таъсир қилмасдан қолмади. Фан ва таълимдаги ихтироларнинг, кашфиётларнинг четга чиқиб кетиши авж олди. Маҳаллий илмий марказлар Хорижий корпорациялар томонидан молиялаштирилган илмий- тадқиқот дастурларида иштирок этиш имконига эга бўлишди. Шундай экан етакчи ривожланган мамлакатлар Р&Д тизимини молиялаштиришга, шу орқали халқаро майдонда мустаҳкам мавқега эга бўлишга алоҳида эътибор қаратишмоқда. 2012 йилги маълумотларга қараганда АҚШ Р&Д тизимини молиялаштиришга 385,6 млд доллар сарфлаган ҳолда (бу ЯИМ нисбатан 2,7 %) биринчи ўринда турибди. Хитой Р&Д тизимини молиялаштиришга 153,7 млд доллар сарфлаган ҳолда (бу ЯИМ нисбатан 1,4 %) иккинчи ўринда турибди. Япония Р&Д тизимини молиялаштиришга 144,1 млд доллар сарфлаган ҳолда (бу ЯИМ нисбатан 3,3 %) учинчи ўринда турибди. МДҲ давлатларидан Россия Р&Д тизимини молиялаштиришга 23,1 млд доллар сарфлаган ҳолда (бу ЯИМ нисбатан 1 %) ўнинчи ўринда турибди18.
Юқорида қайд этиб ўтганимиздек илм-фан ва технологиялар соҳасидаги глобаллашув олий таълим соҳасидаги глобаллашув билан узвий боғлиқликда ривожланди. Кейинги ўн йилликларда олий таълимнинг ривожланиши ўзига хос тенденцияларга эга бўлди. Биринчидан, олий таълимнинг масштаби янада кенгайиб, у оммавий характер касб этмоқда. Университетлар ва унда таълим олувчи талабалар сони кескин ошиб бормоқда. Бугунги кунга келиб олий ўқув юртларининг сони 14 мингдан ошиб, уларда салкам 100 миллион талаба таълим олмоқда. Таққослаш учун айтадиган бўлсак 1960 йилда талабалар сони 13 миллион атрофида эди. Саноати юксак даражада тараққий этган мамлакатларда ўрта мактаб битирувчиларининг 60 % и Олий таълимда ўқиш учун келишмоқда. Бу кўрсаткич АҚШ ва Канадада 80 % га етади. Иккинчидан, олий таълимни институционал шаклда, даражада ва мазмунда диверсификациялаш йўлга қўйилди. Учинчидан, олий таълимни тугутувчи мутахассислардан фаоллик, юқори профессионал касбий маҳорат, шунингдек чет тилларни билиши, янги информацион технологияларни билиши талаб этилмоқда.
Айни дамда олий таълим байналминаллашув кескин кучаймоқда. Олий тоифали кадрларни тайёрлашда халқаро ҳамкорлик кенг қулоч ёйди. Масалан: 1980 йилда дунё бўйича тайёр чет элда таълим олган талабалар 920 мингтани ташкил эган бўлса, 1995 йилда 1,5 миллионни, 2000 йилга келиб эса уларнинг сони 2 миллионга етди.
Тахлиллар шуни кўрсатадики, фан-техника, таълим соҳасидаги глобаллашувнинг кенг қулоч ёйиши бир томондан объектив омиллар асосида рўй бераётганини кузатиш мумкин. ЮНЕСКО томонидан олий таълимни байналминаллаштиришга йўналтирилган ягона, мақсадли сиёсатни амалга оширмоқда. Ички ва халқаро таълимни бирдек тартибга солувчи ҳуқуқий нормативлар ишлаб чиқилмоқда, бўлғуси кадрларнинг билимига, кўникмаларига, малакаларига қўйиладиган талабларнинг умумийлиги билан боғлиқ стандартлар тизими ишлаб чиқилмоқда ва жорий этилмоқда. Бу жиҳатларни Сорбон декларациясида (1998 йил), Европа мамлакатлари таълим вазирларининг Болон қўшма декларацияси (1999 йил), “Келажакни шакллантириш” конференцияси (2001 йил), Прага баёноти (kommunike) ва бошқа ҳужжатларни мисол қилиб келтириш мумкин. Албатта ушбу ҳужжатлар турли мамлакатларда таълимнинг умуийлиги, унга белгиланган талабларнинг ягоналигини, ўқув дастурларининг, қолаверса таълимни олиб боришда тил умумийлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Йирик олий таълим муассасалари самарали фаолиятининг муҳим кўрсаткичларидан бири унда таълим олаётган хорижлик талабалар миқдори ҳисобланади. Хорижий талабаларни ўқитиш АҚШ, Канада, Буюкбритания, Франция, Германия, Япония университетлари фаолиятининг устувор йўналишига айланиб халқаро майдонда улар ўртасида кучли рақобат муҳити шаклланган. Бу соҳадаги рақобат бир қатор сабабларга эга: биринчидан, олий тоифали малакали кадрларни тайёрлаш айни дамда катта даромад манба ҳисобланади. Масалан АҚШ йилига бундай битимлардан 12 миллард доллар олади. Иккинчидан, хорижий талабаларни катта миқдорда жалб этиш университетлардан халқаро меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда кадрлар тайёрлаш сифатини муттасил ошириб боришни талаб этади. Учинчидан, бошқа мамлакатларга юқори малакали кадрлар етказиб бериш ўз навбатида мазкур мамлакатнинг маълум бир геосиёсий ва иқтисодий манфаатларини амалга оширишини таъмин этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |