Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мантикий масалалар ўкув-услубий кўлланма



Download 407 Kb.
bet18/29
Sana21.02.2022
Hajmi407 Kb.
#74706
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29
Bog'liq
mantiqiy masalalar bo`yicha o`quv qo`llanma

Ҳамма ўсимликлар ердан униб чиқади.

Беда ўсимлик.
Демак, беда ердан униб чиқади.

  1. Ҳамма металлар токни ўтказадилар.

Алюминий металл.
Демак, алюминий электр токини ўтказади.

  1. «У» арзимас нарса, лекин аҳамияти катта. Уни бировдан олсангиз кайфиятингиз кўтарилади. Бировга ҳадя этсангиз, бундан давлатингизга заррача путур етмайди. Қадимги Хитой мақолида эса шундай дейилган: «Усиз савдогарнинг дўкон очмагани маъқул». Ўйлаб кўринг-чи, у нима экан?

  2. Қуйидаги хулоса тузилишининг мантиқан тўғрилигини аниқланг:

1) Софдил одам ҳеч қачон виждонга доғ туширмайди.
Ҳасан ҳеч қачон виждонига доғ туширмаган.
Демак, Ҳасан софдил одам.

  1. Ҳар қандай ҳодисани, у қанчалик мураккаб бўлмасин,

тушуниш ва изоҳлаш мумкин.
Ҳар қандай ҳодиса муайян сабабга эга.
Демак, ҳар қандай сабабни тушуниш, изоҳлаш мумкин.
3) А. Қаҳҳорнинг «Синчалак» асаридан:
Қаландаров гарчи чаласавод бўлса-да, тажрибали деҳқон.
Қаландаров мақтов ёмғири остида қолиб кетган раис.
Демак, мақтов ёмғири остида қолгани учун Қаландаров чаласавод
бўлиб қолган.

  1. Гуноҳкор одамни ўлдиришга ҳукм қилинганди. У подшога айтган биргина илтимоси билан ўлимдан қутулиб қолди. Гуноҳкор одам шоҳдан нимани сўраган?

  2. Ушбу тушунчаларни турларга ажратинг ва изоҳланг:

тулпор, қашқа, бедов, дўнан, қирчанғи, дулдул, саман, йўрға, от, айғир, байтал, бия, той, тойчоқ, қорабайир, абжир.

  1. Қуйидаги силлогизмлардан хулоса чиқаринг:

1. Совуқ ҳаво қанча оғир бўлса, шунча пастда юради.
2. Қор иссиқликни ёмон ўтказади, шунинг учун қор қатлами қушларни музлаб қолишдан сақлайди.
3. Ёмғир ёққандан сўнг гулларнинг ҳиди атрофга тез тарқалади.
4. Ҳузур-ҳаловатга меҳнат билан эришилади.
5. Севги ажиб бир гул, аммо тубсиз жар ёқасида ўсган бу гулга яқин бормоқ ва узмоқ осон эмас. Бунинг учун жасорат керак.
6. Инсонда ҳамма нарса юз ҳам, кийим ҳам, қалб ҳам, фикр ҳам гўзал бўлиши керак, дейди А.П. Чехов.
7. Хулқ инсоннинг қиёфасини кўрсатадиган кўзгудир.
8. Барча хушомадгўйлар одатда алдамчи бўлишади.

  1. Австриялик олим, психоанализ асосчиси Зигмунд Фрейд (1856-1939)нинг қуйидаги предикатив тафаккур турининг моҳиятини тушунтиринг. Хулоса тўғрими?

Ақлли одамлар ёзда кўп чой ичадилар.
Мен ёзда кўп чой ичаман.
Демак, мен ақлли одамман.

  1. Ислом оламида мусаввирларнинг ўзига хос ўрни бўлса-да, улар доимо назоратда бўлганлар. Уларга бир нарса қаттиқ таъқиқланган. Буйруқни бажармаган мусаввир қаттиқ жазоланган. Айтинг-чи, мусаввирларга нимани чизиш қатъий таъқиқланган?

  2. Хоразмшоҳ Маъмун ибн Маъмун даврида юртни душман босиб олган ва қамал қилган. Золим подшоҳ Маҳмуд Ғазнавий Хоразмшоҳга элчи юбориб, таслим бўлишни сўрайди. Маъмун ибн Маъмун унга шундай жавоб қайтаради: «Халқимни уч ой қовуни боқса, уч ой соғини боқади, уч ой қовоғи боқса, уч ой чавоғи боқади». Ўйлаб кўринг-чи, хон нималарни назарда тутган?

  1. Ушбу тушунчалар ўртасидаги муносабатларни мантиқий квадрат ёрдамида аниқланг.

1. Ҳамма атир гуллар гуллардир.
Ҳеч бир атиргуллар гул эмасдир.
2. Ҳамма гувоҳлар тўғри кўрсатма берадилар.
Ҳеч бир гувоҳ тўғри кўрсатма бермайди.
3. Ҳеч бир талаба сураткаш эмас.
Баъзи талабалар сураткашдир.
4. Баъзи компютер ўйинлари қизиқарли.
Баъзи компютер ўйинлари қизиқарли эмас.

Download 407 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish