Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мантикий масалалар ўкув-услубий кўлланма



Download 407 Kb.
bet20/29
Sana21.02.2022
Hajmi407 Kb.
#74706
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29
Bog'liq
mantiqiy masalalar bo`yicha o`quv qo`llanma

1. Ҳеч бир намойиш сабабсиз юз бермайди.
2. Ҳар қандай зарурият тасодиф мевасидир.
3. Ҳамма файласуфлар идеалист эмас.
4. Оила маънавият ўчоғидир.

  1. «У» эрамиздан аввалги VI йилларда ҳам у машҳур бўлиб, «тетиклик элексири» номини олган. Русларга XVI асрда мўғуллар орқали кириб келган. 1679 йилдан у ҳақида Хитой билан Россия шартнома тузган. У саёҳатда ҳам, касалликда ҳам, меҳмонларни кутиш, бактерияларга қарши курашларда ҳам бир хил аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистонга Ҳиндистон, Хитой, Цейлондан келтирилади. Ўйлаб кўрингчи, у нима бўлиши мумкин?

  2. Қуйидаги хулоса чиқаришнинг мунособат турларини аниқланг.

Агар «а» «b» га тенг бўлса, «b» ҳам «а» га тенг.
«а» ўз-ўзига тенг.
Демак, b ҳам ўзига тенг.

  1. Қадимги Римда уларни «болаларни мактабга олиб бориб келувчилар» деб аташган. Кейинчалик буюк касб эгалари ана шу ном билан номланди. Сизнингча, бола етакловчилар кимлар?

  2. Энтимемани (қисқартирилган хулоса чиқариш) тўлиқ ҳолга келтиринг.

1) Каримов мажлисга келмади, чунки у касал.
2) Бу киши тўғрисўз, чунки виждонлидир.
3) Ёмғир ёғди ва ер хўл бўлди.
4) Агар инсоннинг кимлигини билмоқчи бўлсангиз, унинг сўзларига боқинг.

  1. Бу нарсанинг оммалашуви натижасида ўсмирлар ўртасида чекишни 19 фоизга камайтириб юборган. Олдин ўсмирлар сигаретани катталарга ўхшаш учун қўлга олган бўлсалар, энди эса уни шу мақсада қўллмоқдалар. Дарсда ҳам, кўчада ҳам, автомобилда ҳам, овқатланаётганда ҳам қўлдан қўймайдилар. Аксарият ўсмирлар учун у эҳтиёж эмас, балки мода учундир. Айтинг-чи, у нима?

  2. Шеърни ўқинг. Шоир нима демоқчи?

Иллат излаганга – иллатдир дунё,
Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё.
Ким нени изласа топур бегумон.
Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё.

  1. Муҳаммад с.а.в: «Эшикларни қулфланглар, мешнинг оғзини боғланглар, чироқларни ўчиринглар, чунки сичқон уйни ёқиб юборади» деган эканлар. Мулоҳаза қилиб кўринг-чи, сичқон қандай қилиб уйни ёқиб юбориши мумкин?

  2. Қуйидаги фикрлар қарама-қарши бўла оладими?

  1. Жон бор жойда қазо бор.

Жон бор жойда қазо йўқ.

  1. Жўра ошна-оғайни демакдир.

Жўра бу дўстимнинг исми.

  1. Ҳеч бир уруш адолатли эмас.

Ҳамма урушлар адолатли эмас.

  1. Ушбу тушунчадан хулоса чиқаринг:

Тўртинчи қаватга чиқиб олганга биринчи қават ҳақида гапириш осон. Аммо биринчи қаватда турган киши тўртинчи қават ҳақида нима дея олади? Фикр тўғрими?

  1. Шоҳ Абдуллатиф «Рисолаи Синди» асаридаги қуйидаги мисраларда нимани таърифлаган? Шоирнинг фикрини тушунтиринг.

Денгиздаги чиғаноқлар
Умидвордир булутлардан.
Ичмас шўр сувларни улар,
Умид қилар ёмғир сувидан.
Тоқат қилиб зулматларга
Айланурлар марваридга.
Чиғоноқдан ўрганинг қизлар,
Яхшиликни, эзгу-умидни.
Ўзгарса-да денгиз оқими
Сабр билан кутар булутни.
Интизорлик йўл-йўриғини
Чиғаноқдан ўрганинг қизлар.
Осмондан сув илтижо қилар,
Атрофига солмасдан назар.

  1. Доно халқимизнинг «арининг заҳрини чекмаган болнинг қадрини билмайди» дейишига сабаб нима бўлиши мумкин?

  2. Қуйидаги аналогияларни таҳлил қилинг:

бургут самолёт
ниначи вертолёт
компьтер инсон мияси

Download 407 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish