4.4-расм. Схема работы иглофилтровой установки:
а - общий вид; б - период погружения иглофвлтрового звена в грунт; в - период водопонижения; г - эжекторный иглофилтр; / - гибкий шланг; 2 - надфилтровая труба;
3 - иглофилтровое звено; 4 - внутренняя труба; 5 - наружная перфорированная труба;
б - спиралная филтрующая обмотку 7 - колсевой клапан; 8 - седло; 9 - шаровой клапан; 10 - ограничител;
11 ~ зубчатый наконечник; 12 - суженный участок трубы; 13 - зона разрежения; 14 - наружная труба эжектора; 15 - насадка эжектора
Сув сатҳини пасайтиришнинг вакуумли усули эжекторли сув сатхини пасайтирувчи мосламани қўллашга асосланган. Бу мосламалар майда заррачали грунтларда(филтрасия коеффисиенти 0,02...1 м/сут бўлган майда заррачали ва чангли қумларда қумлоқларда, балчиқсимон ва соғ (лёссли) тупроқларда), грунт сувлари сатхини пасайтириш учун қўлланилиб, буларда енгил нинафилтрли мосламаларни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Ваакумли сув сатхини пасайтирувчи мослама ишлаётганда, эжекторли нинафилтр зонасида ваакум ҳосил бўлади (4.4г- расм) .
Ежектор мосламаси, бир ярус билан ер ости сув сатхини 15...20 м чуқурликка пасайтириши учун қўлланилади; эжекторни ишлаши учун энг мувофиқ (оптимал) шароит 8...18 м. Эжекторни филтрли звеноси енгил нина филтр принсипи бўйича хал қилинган, филтр усти звеноси ички ва ташқи эжекторга кийгизилган қувурдан иборат. Филтр усти қувурларини грунтга чўктириш, худди нинафилтрларга ўхшаб гидравлик усул билан грунтни ювиб амалга оширилади, бунда қувур ўзини оғирлиги билан грунтга чўкади. Колонка керакли сатҳга чўккандан сўнг, унинг ичига эжекторли ички қувур туширилади.
Иш даврида эжектор насадкасига (учлигига) 0,75...0,8 МПа босимида ички ва ташқи қувурлар орасидаги халқасимон бўшлиққа ишчи суви юборилади. Эжектор насадкасидан оқиб чиққан сув оқими халқасимон бўшлиқда разряжение (енгиллик) ҳосил қилади ва асосий ишчи қувурдан сувни сўради. Ишчи сув ҳаракат тезлигини ўзгариши натижасида насадкада разражение пайдо бўлади, шу билан ер ости сувини суриш таъминланади. Грунт суви, ишчи сув билан аралашиб, қувур орқали сўриб олувчи насос ҳаракати туфайли юқорига сиркулясион резервуарга тушади. Сўриб олинган грунт суви қувурлар орқали котлован ёки қурилиш майдони ташқарисига бўраб юборилади.
Електроосмос ҳодисаси – филтрасия коеффисиенти 0,05 м/сут дан кам бўлган грунтларда нинафилтрли мосламаларни қўллаш соҳасини кенгайтириш учун, фойдаланилади. Бунинг учун нинафилтрлар билан бир қаторда филтрлардан 0,5-1.0 м масофада грунтга котлован тарафдан темир қувурлар ёки (стерженлар) ўзаклар, нинафилтрлар чуқурлигигача қоқилади. (чўктирилади). Нинафилтрларни манфий (катод), қувур ёки стерженларни мусбат (анод) доимий ток манбаига уланади(4.5- расм)
Електр токи кучи таъсирида, грунт бўшлиқлардаги сув бўшалади ва игнафилтрларга қараб ҳаракатланади. Электроосмос ҳолати натижасида грунтни филтрасия коеффисиенти 5...25 марта ошади.
4.5 – расм. Схемы иглофилтровых установок с вакуумным (а) и элекгроосмотическим (б) водопонижением:
И - вакуум-насос; 2 - депрессионная 1фввая после понижения уровня воды иглофилтром;
3 - филтрующее звено; 4 - сентробежный насос; 5 - сталная труба (анод); 6 - иглофилтр (катод);
7 - депрессионная кривая после элекроосушения
Ер ости сув сатҳини пасайтириш усулларни қайси бирини қўллаш, сувга тўйинган қатламни қалинлигига, грунт филтрасиясига, ер иншооти ва қурилиш майдонининг ўлчамларига (параметрларига) боғлиқ.
Ер ости сувларини интенсив чиқариб ташланиши шаҳар худудида жудаҳам хавфли, чунки улар ер юзасини чўкишига, иморат ва иншоотларни деформасиясига, инженер тармоқлар ўқини сўрилишига олиб келади.Шунинг учун ер иншоотларини ер ости суви таъсиридан ҳимоялашда табиатни қуруқлаш чоралари ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |