Ер ишларини бажаришда ёрдамчи жараёнлар.
Бино иншоотни ер ости қисмини барпо этишда қазилма қияликларига ва деворларга алохида талаблар қўйилади. Уларни маҳкамлаш зарурлиги шу билан бир қаторда маҳкамловчи конструксиялар, барпо этилаётган иншоотнинг ер ости қисми конструксияларига ва гидрогеологик шароитларга боғлиқ.
Грунтни табиий намлигида, ер ости сувини юқлигида қумли ва йирик бўлакли грунтларда қазилма чуқурлиги 1 м дан; қумлоқларда- 1,25 м дан; соғ тупроқ ва лойларда -1,5 м дан; жудаям зич грунтларни 2 м дан кўп бўлмаганда, деворларни тик махкамламасдан ишлашга руҳсат этилади.
Катта чуқурликда қазилма деворларни ағдарилишни ва силжишини олдини олиш учун улар қиялик (нишаб) билан барпо этилади, уларнинг параметри ҚМҚ аниқланади ва регламентланади. Қиялик (нишаб) билан барпо этишни зарурлиги ўз навбатида ер иншоотларини габаритларини маълум миқдорда ортишига, шу билан бирга грунт ишлари ҳажмини, материал ва меҳнат сарфини ошишига олиб келади.
Ер ишлари ҳажмини камайтириш учун ҳамда қурилиш майдони торлиги сабабли қазилмаларни қиялик билан ишлаш иложи бўлмаганда қазилмалар тик деворлар билан барпо этилади.
Ер иншоотларини деворларини вақтинча маҳкамлаш, ёғоч ёки пўлат шпунтлар билан, деворларни тиргакли махкамловчи таянч тирговичли ёғоч щчитлар билан бажарилиши мумкин (4.6-расм).
4.6-расм. Способы крепения стенок выемок;
а - подкосное; б - анкерное; в - консолное; г - консолное из буронабиввых свай или «стены в грунте»; д - из различных типов сталных шпунтов; е - распорное с горизон-талными щитами и прозорами; ж - инвентарная трубчатая распорная рама; з – инвен-тарные щиты отражсений (забирка); 1 - щит забирки сплошной; 2 - полост засыпаемая землей; 3 - стойка деревянная; 4 - распорка; 5 - подкос; 6 – Клин-анкер); 7 - дно котлована; 8 - анкерная тяга; 9 - щит забирки с прозорами; 10 - трубчатая распорная рама; 11 - типы сталного шпунта; 12 - стяжная муфта; 13 - шпунтовая стенка; 14 - буронабивные сваи; 15 -то же, в обсадной трубе; 16 - металлическая распорка; 17 - стойка распорной рамы; 18, 19 - наружная и внутренняя трубы распорки
Мавжуд усуллардан энг ишончлиси шпунтли тўсиқ, лекин у энг қимматлисидир. Шпунт сувга тўйинган мавжуд бино ва иншоотларга яқин грунтларни қазишда қўлланилади. Бўлажак котлован чуқурлигидан 2-3 м чуқурроққа (ҳисобий кўрсатгич) грунтга темир ёки ёғочли шпунт қоқилади, шунда қазилма ташқарисидаги грунтни турғунлиги ва табиий ҳолати таъминланади. Темир тирговичлар сифатида прокат профиллардан (швеллер, двутавр, қувур) ёки махсус ишлаб чиқилган прокатдан фойдаланилади (4.6д расм)
Шпунт яхлит ягона девор кўринишида бўлиши мумкин, агар узлукли бўлса қазиш чоғида, тирговичлар орасида ёғоч забирка – щитлар-алоҳида тахталар, тўрт қиррали ёғоч тўсинлар қоқилади.
Тик тиргович, ётиқ тахта ёғочли (яхлит ёки яхлитмас) тиргак щитлар ва траншея деворларига сиқиб турувчи тиргович ва щитлардан ташкил топган траншея узунлиги бўйича ҳар 1,5..1,7 м баландлиги бўйича хар 0,6...0,7 м тиргак ва тирговичлар кетма-кет ўрнатилади. Табиий намликдаги боғловчи грунтларда ва чўқурлиги 3 м гача, ётиқ забирка 5 см қалинликдаги тахталардан барпо этилади,чуқурлик ундан катта бўлса забирка яхлит щитлар қилинади. Тиргакли маҳкамлаш кўп меҳнат сарфи ва траншеяларда ишларни бажариш айниқса коммуникасияларни ётқизишда қийинлашади, агар шароит имкон берса, ундан бошқа турдаги махлагичлар қўлланилади.
Ёғоч тирговичлар ва қия тирговичлар ўрнига темир қувурли тиргович ва телескопик тиргаклар қўлланилади, уларни узунлиги бурама муфтани айлантириш ҳисобига ўзгаради. Бу қайта-қайта ишланадиган тиргакли рамани оғирмаслиги туфайли самародордир, енгил монтаж ва демонтаж қилинади.Темир қувурли тирговичлар баландлиги бўйига тиргакни маҳкамлаш учун тешикларга эга телескопик турдаги тиргак ташқи ва ички қувурдан қайиладиган муфта ва таянч қисмдан ташкил топган (4.6-расм). Траншея энига қараб тиргаклар орасидаги масофани ташқи қувурдан ички қувурни чиқариш билан ўрнатилинади, қувурлардаги тешикларни бир-бирига келтириб болт-стопор ўрнатиб маҳкамланади. Қазилма деворларига щитларни тўлиқ сиқилишини бурама нарезкадаги муфтани охиригача қайилтириб амалга оширилади. Грунтни шпунтга свайга ва бошқа тўсиқларга таъсиридан хосил бўлувчи ағдарилиш моментини қабул қилиш учун, анкерли мослама қўлланилади. Анкерларни нишаб баландлиги бўйича горизантал 250 гача бурчак остида бир ёки бир неча белгида барпо этилади. Анкерни асосий детали- тортиш элементи (тортувчи куч) темирдан ясалади. Анкерли тортувчи кучни бир учи қурилма деворига, иккинчи учи ағдарилиш мумкин бўлган призма ташқарисидаги грунт массивига инексия қилинган қоришмага махкамланади (4.6-расм). Грунтли анкерлар қуйидагиларги барпо этилади.Котлован қазилагандан сўнг маълум белгигача горизантал бурчак остида диаметри 20...30 см ва чуқурлиги 8...20 м қудуқ бурғуланади, бунга обсадной қувур қўлланилади. Тортувчини қудуққа киргизилади сўнг унга босим остида қоришма жойланади, анкерни бутун узунлиги ёки фақат ост қисми монолитланади.Қоришма қотгандан сўнг, анкер тортилади.
Грунтли анкерлар ҳар 3...5 м жойлаштирилади. Анкер қурилмалари, материаллари кўтариш қобилияти ва грунтга маҳкамлаш усуллари билан фарқланади. Анкерли маҳкамлашни энг содда ва тез-тез учраб турадигани қуйидагича бажарилади. Котлован туби белгисида ёки траншея девори бўйлаб 1,5...2,0 м қадам билан (котлован ва траншея чуқурлигига қараб) котлован туби белгисидан 0,5...1.0 м чуқурликка тирговичлар қоқилади. Бу тирговичлар котлован уст белгисида икки пластинка кўринишидаги анкер тортувчи билан табиий оғиш бурчагидан ошадиган масофагача тортилади ва бу пластинкалар ағдариб қоқилган анкерга маҳкамланади. Ўрнатилган ва маҳкамланган тирговичларни орқасига щитлар ёки забирка тахталар жойланади. Котлован лабидан одамлар юрганда халакит бермаслиги учун анкерли тортувчилар ерга киргизилади. Кенг котлован ичида жойлашган котлованларни қазишда, одатда тиргакли маҳкамлаш барпо этилади. Маҳкамлагич тиргович билан грунтга сиқилган щитлар ва тахталардан ташкил топган, грунтга қисилган тиргаклар ёрдамида сиқилган тиргович билан махкамланган. Тик тирговичлар горизонтал ва оғма тиргак ҳисобига турғунликни эгаллайди Бунда ҳосил бўлган учбурчак бурчакда бирлашган тиргак таянч оғдириб қоқиладиган анкер силжишидан турғунликкни эгаллайди.Тахта щитлар котлован деворлари ва тирговичлар орасига ўрнатилинади, улар орасидаги бўш масофага, бир бутун қурма ҳосил қилиш учун тупроқ солинади шунда ҳар доим турғун бўлади. Бундай маҳкамлашни қўллаш чекланган, чунки котлованда жойлашган тиргак ва тирговичлар асосий ишларни бажаришни қийинлаштиради. Ишлар бажарилган сари котлован ва траншеядаги маҳкамлагичлар пастдан юқорига қараб кўчириб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |