Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар таълими маркази


-Мавзу. Асалариларнинг баҳор ва ёз фаслидаги яшаш фаолияти



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/73
Sana23.02.2022
Hajmi6,63 Mb.
#143269
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   73
Bog'liq
Asalarichilik

14-Мавзу. Асалариларнинг баҳор ва ёз фаслидаги яшаш фаолияти. 
Асаларизордаги ишлар ва асаларичи иши билан танишиш. Асаларизорда 
ишлаш жараёнида асалари оиласи билан ишлаш қоидаларини ўзлаштириш
Асаларизорда бажариладиган ишлар. Асалари оиласини кўриб чиқиш 
тартиби ва муддатлари билан танишиб чиқиш. 
Асаларичиликда ишлатиладиган асбоб ускуналар ва жихозлар билан 
танишиш, уларни ишлатилишини ўзлаштириб олиш, ҳамда мавсумга 
тайёрлашда қатнашиш.
Асалари оиласини баҳорги тафтиш ўтказишда иштирок этиш, оилани 
қишловдан кейинги ҳолатини аниқлаш, далолатномалар тузиш.
Баҳорги мавсумда асалари қўйиладиган майдончалар яхши жойдан 
танланиши, яъни боғ, мевазорлар атрофида бўлиши мақсадга мувофиқ 
бўлади. Майдонча тоза ва қуруқ бўлиши, катта сув ҳавзаларидан ҳамда чорва 
моллари сақланадиган молхоналардан узоқроқ бўлиши керак. Танланган 
майдончаларда асалари қутиларини жойлаштиришга алоҳида эътибор бериш 
лозим. Улар бир текисда шахмат усулида қаторлаб қўйилиши керак ва уядаги 
рақамлар очиқ кўриниши лозим. Асалари қутилари қуёш тиғидан 
ҳимояланиши ҳамда асалариларнинг мўлжал олиб учишига ёрдам берувчи 
дарахтлар, иншоотлар бўлиши керак. Асалари қутилари остида махсус 
қозиқлар бўлиши, уларнинг устига қўйилган қутилар озгина нишаб 
қўйилиши лозим, чунки шундай қилинганда ёмғир сувлари уя ичига сингиб 
кетмасдан, тезда пастга оқиб тушади. Асалари оиласига баҳорги биринчи 
қаров ўтказиш ишлари қуёшли кунларда, ҳаво ҳарорати +14–15 С дан паст 
бўлмаган даврда ўтказилади. Баҳорги қаров ўтказишнинг асосий мақсади 
шундан иборатки, унда асалари оиласининг қишловдан сўнгги ҳолати 
аниқланиб, уларнинг ривожланиши учун қулай шароит яратиб берилади. Ҳар 
бир асалари оиласи ҳолати текширилиб, унинг кучи (рамкалар асалари билан 
тўлиқ қопланганлиги), она асаларининг борлиги, рамкалардаги очиқ ва ёпиқ 
наслларнинг сони, уядаги озуқа асал миқдори, асалари уяси ҳолати (уянинг 


68 
қуруқлиги, ифлосланганлиги, ўлик асаларилар миқдори) каби кўрсаткичлар 
ҳисобга олинади. Асалари оиласини баҳорги қаров ўтказиш даврида уядаги 
рамкаларни тўлиқ олмаслик ҳам мумкин, чунки яхши ривожланган 
оилаларда она асалари рамкаларга тўлиқ, сифатли тухум қўйганлиги кифоя 
бўлади. Уядаги асаларилар ва унинг насли, озуқа асални эса уядаги 
рамкаларини озгина кўтариб кўриб, кўз билан чамалаб кўрилади. Асалари 
оиласида нормал ҳолат кузатилса, яъни ҳар хил ёшдаги насл ва тухум бўлса, 
демак, оиладаги она асалари сифатли бўлишидан дарак беради, уни қидириб 
кўриш лозим эмас. Шунингдек, рамкалар устидаги мум ўсимталарни ва 
прополисни ҳам искана билан қириб олмаслик лозим, бу ишни кейинроқ ҳаво 
исиб кетганда, уядаги мумлар анча юмшаб қолган даврда бажариш керак. 
Қишловдан ёмон чиққан асалари оилаларига биринчи ёрдам бериш ишлари 
бошлаб юборилади. Бунинг учун озуқаси кам бўлган асалари оилаларига асал 
озуқали ва гулчангли рамкалардан берилади; ҳар бир оилага ўртача 8–10 кг. 
озуқа асал ва 1–2 та рамка гулчанг бўлишига эришилади, ортиқча рамкалар, 
ифлосланган, нотўғри тўқилган, қийшиқ, бўш рамкалар уядан олинади. 
Асалари оиласига биринчи баҳорги қаров ўтказиш даврида асалари уясининг 
таг қисмини тозалаш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун асалари уясидаги 
остки учиш туйнукларида тўпланиб қолган ахлат ва асалари ўликлари, 
симдан тайёрланган қармоқча ёрдамида тозалаб олинади, чунки бундай 
ахлатларнинг тўпланиб қолиши уядан асалариларнинг учиш фаолиятига 
халақит беради, уя ҳавосини бузади, уларнинг чириши натижасида ҳар хил 
касалликларни вужудга келтириши мумкин. Асалари уясидаги ахлатларнинг 
миқдорига қараб, асалари оиласи қишдан қандай чиққанлигини билиб олиш 
мумкин. Ахлатлар орасида асал кристаллари кўп бўлса, демак оиладаги озуқа 
асал сифатсиз бўлган. Бундай асалари оилаларига тезда ёрдам бериш 
чораларини кўриш керак. Асалари оиласи юқумли касалликлар оқибатида 
ўлиб қолган бўлса, у ҳолда тўпланган ахлатлар ёқиб юборилади. Қишловдан 
чиққан асалари оилаларининг айримларида она асалари ўлган бўлиши 
мумкин. Бунда онасиз қолган оилаларга зудлик билан она асалари топиб 
бериш ёки уларни бошқа оилаларга қўшиб юбориш мақсадга мувофиқдир. 
Яхши ривожланган асалари оиласи ҳаёти давомида керакли миқдорда ўзидан 
иссиқлик ажратиб чиқаради. Асаларичининг вазифаси – ана шу иссиқликни 
исроф қилмасдан, хусусан, баҳор ойларида асалари оиласининг 
ривожланиши даврида уни эҳтиёт қилиб сақлаш чораларини кўриши лозим. 
Асалари уясини қисқартириш мақсадида уядаги эски, сифатсиз, моғорлаган 
асалари рамкаларини олиб қўйиш лозим. Шундай қилинганда, асалари 
уясида керакли миқдорда иссиқлик сақлаб қолинади ва асаларилар эса кам 
энергия сарфлашга ҳаракат қилади. Хусусан, бу ишларни баҳор ойларида 


69 
бажариш катта аҳамиятга эга, чунки баҳорда асалари оиласи ривожланадиган 
вақт бўлиб, унда она асалари кўп тухум қўя бошлайди, ёш асалари насли уяда 
кўпроқ бўлади, уларнинг ривожланиши учун уяда нормал – 34–35 С даги 
ҳарорат керак, акс ҳолда уларнинг ривожланиши секинлашади ёки тўхтаб 
қолади. Бу эса асалари оиласида ҳар хил юқумли касалликларнинг келиб 
чиқишига сабаб бўлади. Шуларни ҳисобга олиб, асалари оиласига керакли 
миқдордаги рамкаларни сақлаб қолиш ва бу рамкаларнинг тўлиқ асалари 
билан қопланиши мақсадга мувофиқдир. 
Асаларичилик хўжаликларида ёз мавсумида қуйидаги ишлар 
бажарилади: 
1. Уянинг ички ҳажмини кенгайтирилади (баҳорги мавсумдаги каби 
бажарилади.). 
2. Ариларни шарбат ташишга жалб қилилади. 
3. Арилар қишлаши учун озуқа заҳираси жамғарилади. 
4. Асал олиш учун асалли мум катак ромларни ажратилади. 
5. Асал олинади. 
6. Ариларни кўчга чиқишини олдини олинади. 
7. 
Асалариларнинг уясидан учиб чиқишини кузатишда қуйидагилар 
кузатилади:
Бирорта шарбат ажратаётган ўсимлик ёки идишга шакар 
шарбати қуйиб қўйилган жойни аниқлаган қидирувчи арилар ўз уясига 
қайтиб келиб, арилар зич ўтирган мумкатак инчали ромлар устида 
алоҳида кўринишдаги ўйинлар туша бошлайди. Арилар уясида икки хил 
кўринишда, яъни айлана бўйлаб ва қорин қисмини ликиллатиб ўйин 
тушади (10-расм). 
8. Айлана бўйлаб ўйин тушишда ари ўзи олдин ўтирган мумкатак 
инчалар устига келиб сакраб-сакраб тез ҳаракатланиб, айлана бўйлаб гоҳ у 
ёққa, гоҳ бошқа тарафга қараб, битта ёки иккита айлана ташкил қилиб 
ўйин тушади. Бундай ўйин тушиш орқали зич ўтирган ариларни шарбат 
ташишга қўзғатади. Ўйин тушаётган арига яқин турган арилар ҳам сакраб-
сакраб, мўйловларини ўйин тушаётган арининг қорин қисмига теккизиб 
унинг кетидан ўйин тушиш йўлларини қайтариб ҳаракат қила 
бошлайди. Бундай айланиб ўйин тушиш бир неча секунддан то бир 
минутгача давом этиши мумкин. Сўнгра ўйин тушаётган ари ўйин 
тушишини тўхтатиб, яна бошқа мумкатак инчали ром устида ўшандай 
кўринишда ўйин тушишни давом этади. Ундан кейин уя тешикчаси томон 
юриб, яна ўша шарбат топган жойига учиб кетади ва уясига шарбат 
билан қайтиб келгандан кейин яна ўйин туша бошлайди. 
9. Қорин қисмини ликиллатиб ўйин тушиш ўзгачароқ бўлади. Ари 
мумкатак инчалар устида ярим доира шаклида ҳаракатланиб, сўнгра тез 


70 
қайрилиб, тўғричизиқ бўйлаб ўйин туша бошлаган жойига қайтади ва яна 
ярим доира шаклида ўйин тушган тарафининг ёнида ҳудди шундай ўйин 
тушади, яъни ярим доира шаклини тўлиқ доира шаклига келтиради, кейин 
ўша ўйин тушишни бошлаган жойига қайтиб бориб, ҳаракатини бошидан 
такрорлайди. Мана шундай ўйин тушиш вақтида ари ярим доира 
шаклигача ўйин тушиб тезда қайрилиб тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракат 
қилаётган вақтда қорин қисмини тез ликиллатиб ҳаракат қилади. Бундай 
ўйин тушишлар ариларни топилган шарбат бор жойга учишга жалб 
этади. Ўсимликлар шарбат ажратмаётган бўлса ёки жуда кам ажратса, у 
ҳолда арилар уясида ўйин тушмайди. Ўйин тушиш орқали арилар фақат 
озиқ бор жойни топилганини тушунтирибгина қолмай, балки у жой уядан 
қанча масофада эканлигини ҳам аниқ тушунтиради. Агарда топилган 
озиқ уядан кўпи билан, 25 метр нарида бўлса, унда арилар айлана бўйлаб 
ўйин тушади. Озиқ топилган жой уядан анча узоқ бўлса, арилар иккинчи 
хил ўйин тушади. Озиқ бор жой уядан қанча узоқ бўлса, арилар шунчалик 
секин ҳаракатланади. Ўйин тушишда тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланишда 
қорин қисмини ликиллатиш кўпайиб, арини юриши эса секинлашади. 
Ўйин тушиш вақтида арилар тўғри чизиқ бўйлаб мумкатак инчалар устида 
пастдан тепага қараб юрса, у ҳолда озиқ қуёш чиқадиган тарафда бўлади, 
агарда юқоридан пастга ҳаракатланса, унда кун ботиш тарафда бўлади. 
Мабодо озиқ чиқадиган тарафнинг ўнг томонида бўлса, у ҳолда тўғри 
чизиқ бўйлаб ўйин тушиш (ҳаракатланиш) ўнг тарафга эгилган бўлади. 
Агарда тўғри чизиқ бўйлаб ўйин тушишда арининг ҳаракати бир оз 
чапроқда эгилса, унда озиқ чиқадиган чап томонда бўлади. Шундай қилиб, 
ариларнинг топилган озиқ бор жойга учиши уядан қуёш чиққан тарафга 
учишдаги тўғри чизиқнинг қайрилиш бурчаги орқали аниқланади. 
10. Асосий шарбат ажратувчи ўсимликлар гуллаш даврига қадар 
асаларичи керакли асбоб-ускуналар ҳамда мумкатак ромларни жамғараб 
қўяди. Ўсимликларнинг шарбат ажрата бошлаганини уя ичидаги мумкатак 
ромларнинг оқара бошлаганидан, ариларнинг жадал учишидан ёки 
назорат тарозисида текшириб билиш мумкин. Тарозининг кўрсаткичи 
кунига 0,5-1 кг кўрсатса, бу асосий шарбат ажратувчи ўсимликларнинг 
гуллай бошлаганидан далолат беради. 
11. Асосий шарбат ажратувчи ўсимликлар гуллаганда ҳамма ари 
оилалари ўша ўсимлик гулига бирданига бормай, балки айрим оила 
арилари 2-3 кун олдинроқ шарбат ташишга киришади. Шунинг учун ҳамма 
оила арилари бирданига шарбат ташишга киришиши у ч у н биринчи гул 
ғунчалари очила бошлаши билан ўша
ўсимлик гулидан иложи борича 
шакар шарбатига кўпроқ қўшиб ари оилаларига ҳар уяга 0,25-0,5 л дан 


71 
ёки ташқарига умумий идишда қўйиб қўйилади. Шуни эсда тутиш керакки, 
агар шарбат берадиган ўсимликларнинг шарбат ажратиши кучли бўлса, у 
ҳолда кўчада бериладиган умумий идишдаги шакар шарбатига арилар 
келмай қўяди. Шарбат ташишга жалб этиш учун шакар шарбати билан 
боқилгандан кейин арилар далага жадал учадилар. 
12. Ари оиласи ҳар куни уясига олиб келган бир неча килограмм 
ўсимлик шарбати асалга а й лантирилганда, 2-3 маротаба кам жой 
эгаллайди, чунки шарбатнинг таркибидаги сувни буғлантириб чиқариб 
юбориш учун арилар даладан келтирилган шарбатни инчаларнинг учдан бир 
қисмига жойлаштирадилар. Шундай қилиб, шарбатни жойлаштириш учун 
етилган асални жойлаштиришга нисбатан олти маротаба кўп инча (жой) 
керак бўлади. Ўсимлик шарбати 5-6 кўн ўтгач етилган асалга айланади. 
Арилар ҳар куни олиб келаётган шарбатни инчаларга жойлаштириш учун 
жуда кўп мумкатак ромлар керак бўлади. Агарда даладан шарбат 
келаётган пайтда мумкатак инчалар етишмаса, у ҳолда арилар ишсиз 
қолишиб, арихонанинг даромади пасайиб кетади. Асаларичи шошилиб, 
етилмаган асални олса, у ҳолда асални сақлашнинг иложи бўлмайди. 
13. Даладан қанча кучли (кўп) шарбат келса, шунча кўп мумкатак 
ром бўлиши керак. Кунига арилар уясига 2 кг шарбат олиб келсалар, 
шарбатни жойлаштириш ҳамда асалга айлантириб уни сақлаш учун 435 
x 300 мм ўлчамли мумкатак ромдан бешта ёки кунига 4 кг шарбат 
келтиришганда эса ўшандай мумкатак ромдан 10 та керак бўлади. Кўп 
қаватли уяларда ари оиласи боқилганда кунига 2 кг шарбат келганда 7-8 та, 
4 кг шарбат келганда эса 14-15 та (435 х 230 мм ли) мумкатак ром керак 
бўлади. Ўн олти ва ўн саккиз мумкатак ромли уяларда эса кучли шарбат 
келиш даврида уянинг асосий қисмида жой етишмай қолса, уларнинг устига 
(435 х 145 мм ли) мумкатак ромли уя қаватларидан қўйиб фойдаланилади. 
Бундай пайтларда она арини тепага ўтказмайдиган қилиб тўсиб қўйиш керак.

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish