Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар таълими маркази


-расм. Мумкатак ромлар орасига мумпарда аралаштириб



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/73
Sana23.02.2022
Hajmi6,63 Mb.
#143269
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   73
Bog'liq
Asalarichilik

8-расм. Мумкатак ромлар орасига мумпарда аралаштириб 
оиланинг ички хажмини кенгайтириш. 
1,2,3,4,5-мумпарда 
6,7,8,9,10-мумкатак 
Асосий шарбат берадиган ўсимликлар гуллагунча ари оиласини 
тайёрлашда асосий асал тепа қаватда жойлашиши учун, тепа қаватдаги 
личинкали мумкатак ромларнинг ўрни пастки қаватдагиси билан 
алмаштирилади. Инчаларни қирқиб чиқаётган арилари кўриниб турганлари 
эса тепа қаватга кўчирилади. 


62 
Ари 
оиласининг 
ривожланиши 
ҳамда 
шарбат 
ажратувчи 
ўсимликларнинг шарбат ажратиш қобилиятини билмай туриб икки қаватли 
уяда ари боқиб бўлмайди. Акс ҳолда ари оиласининг маҳсулдорлиги 
пасайиб кетади. Бунинг асосий сабаби шундан иборатки, асаларичи иккинчи 
қаватни маълум муддатдан кечикиб қўяди. Иккинчи қаватни қўйиш муддати 
асосан ари оиласининг ривожланиши ва асосий шарбат ажратувчи 
ўсимликларнинг гуллашига қараб аниқланади. Ари оилаларида кўчга 
чиқиш ҳолати юзага келмасдан иккинчи қават қўйилса, мақсадга мувофиқ 
бўлади. Агар ари оиласи қишдан кучли чиқса, у ҳолда иккинчи қават баҳор 
ойининг ўрталарида, боғлар гуллаган ёки гуллаш давридан илгарироқ 
қўйилади. Мабодо ари оиласининг ривожланиши чўзилиб кетиши 
натижасида уянинг иккинчи қавати баҳор ойининг охирлари ёки ёз ойининг 
бошларида қўйилиб, биринчи қават арилар билан тўлиқ тўлгунича қутилса, у 
ҳолда ари оилаларининг кўчга чиқиш ҳолати юзага келиши мумкин. Биринчи 
қаватнинг 12 та мумкатак ромларидан 9-10 таси ари билан тўлса, иккинчи 
қаватни қўйса бўлади. Мабодо асаларичи иккинчи қаватни қўйишга 
улгурмасидан олдинроқ арилар оиласи кўчга чиқиш косачасини тортиб, 
ҳали унга она ари тухум қўймаган бўлса, оила ариларини кўч чиқиш 
ҳолатидан тўхтатиш мумкин. Бунинг учун кўч чиқиш косачалари бузиб 
ташланади, сўнгра иккинчи қавати сунъий мумпарда ромлар билан 
аралаштириб қўйилади. Агар кўч чиқиш косачаларига она ари тухум 
қўйган бўлиб, ичида личинкаси бўлса, у ҳолда оиланинг кўчга чиқишига 
халақит қилинмайди. 
Иккинчи қаватни арилар тўлиқ тўлдириши керак. Шунинг учун ҳам 
асосий шарбат берадиган ўсимликлар гуллашидан бир ой олдин иккинчи 
қават уяга қўйилади. Агар иккинчи қават кечикиброқ қўйилса, у ҳолда ари 
оиласи катта кучга эга бўла олмайди (кўп сонли личинкаларнинг тўпланган 
даври бўлиши мумкин), инчалардан арилар шарбат ажратиш даври 
тугагандан кейин чиқадилар. Бундай ҳолат табиатдан келаётган шарбатни 
тўплашга салбий таъсир кўрсатади. 
Эрта шарбат берадиган ўсимликлар бор жойларда май ойининг 15-20-
кунлари иккинчи қават қўйилади. ҳамма ари оилалари бир хил 
ривожланмаганлиги учун ҳам, иккинчи қаватни кечроқ қўйса бўладими, 
деган савол туғилади. Бу ари боқилаётган жойдаги июль ойида шарбат 
берадиган ўсимликларга боғлиқ. 


63 
Айрим эрта гуллайдиган ўсимликлардан шарбат ташиш тугагандан 
кейин, пахта, беда, кунгабоқар, эспарцет каби ўсимликлар бор жойларда 
иккинчи қаватни июнь ойининг бошларида қўйиш мумкин  
Май ойининг ўрталарида иккинчи қават қўйилган оилаларда эрта ёзда 
гуллайдиган ўсимликлар гуллагунча арилар иккала қаватни тўлиқ 
эгаллайди. Аммо арилар унча кўп шарбат ажратмаган ўсимликларда 
ишлашларини ҳисобга олган ҳолда она арининг тухум қўйишини чеклаш 
мақсадида асосий шарбат берадиган ўсимликлар гуллаши олдидан тухум 
қўяётган она арини усти берк она ари ғумбагига алмаштириш мумкин 
(бунда албатта шарбат берадиган ўсимликларнинг 1 ойгача гуллаши 
ҳисобга олинади). 
Арилар кўчга чиқиш мавсумида, яъни ёз ойининг биринчи ярмида 
ўсимликлари кунига 2 кг атрофида шарбат бериб, унинг кетидан июль 
ойида кучли шарбат ажратадиган ўсимликлари бор жойлар икки қаватли 
уяларда ари боқиш учун энг қулай ҳисобланади. Бундай ҳолларда ёз 
ойининг биринчи ярмида ариларнинг шарбат ташиши кўп сонли 
личинкаларни боқиш билан қўшилиб кетади. Натижада, оилада арилар 
асал тўплаш ва кўп сонли личинкаларни етиштириш эвазига иш билан 
таъминланиб, уларнинг кўчга чиқиши бартараф этилади. 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish