Асалариларнинг қишда озиқланиши.
Қишда усти беркитилган мумкатак инчалардаги асалнинг устини очиб
озиқланадилар. Инчанинг усти очилгач, ундаги етилган асал ҳаводаги
намликни тезда ўзига тортиб, арилар истеъмол қилиш учун тайёр ҳолатга
келади.
78
Қиш ойларининг биринчи ярмида ари оиласи кам озиқланади ўрта
ҳисобда бир оила кунига 20-25 г ёки бир ойда 600-700 г озиқ истеъмол
қилади. Личинкалар пайдо бўлиши билан ари оиласининг озиқ истеъмол
қилиши ойига 1,0-1,2 кг гача кўпаяди, қиш охирларига бориб 2 маротаба
кўпаяди.
Ариларнинг қишда озиқланиши ташқи муҳит ҳapoратига, уя қаерда
жойлашганлигига боғлиқ. Чунончи, ҳарорати 0
0
га яқин бўлган очиқ ҳаво
ёки ертўлада қишлаган арилар 2-3 кг ортиқча озиқ истеъмол қилади.
Арилар фақат эрта баҳорда, биринчи маротаба ташқарига учиб
чиққанларидагина орқа ичакларини бўшатадилар. Бундай хусусият фақат
асалариларга хосдир. Ариларнинг танасида асал мукаммал сўрилишига
қарамай, ундан 1,8% чиқинди сифатида орқа ичакда тўпланади. Орқа
ичакда бутун қиш давомида 40 мг гача ахлат тўпланади. Орқа
ичагидаги ахлат оғирлиги 40 мг дан ошса, ариларнинг ичи кетиши ёки
безовталаниши мумкин. Орқа ичак деворларида жойлашган ректаль бези
ишлаб чиқарадиган каталаза суюқлиги ичакда тўпланган ахлатни
чиришдан сақлайди.
Мутахассисларнинг айтишича, шакар озиқни асал озиғига тенглаб
бўлмайди, чунки таркибида оқсил, витаминлар, минерал тузлар ва бошқа
фойдали моддалар бўлмаганлиги учун ари оиласини шакар озиғи
билан
қишлаши тажрибада синаб кўрилмаган. Олимларнинг кўрсатмалари ва
тушунтиришларига қарамай, ҳозирги даврда арилар қишга қолдириладиган
озиғининг
бир қисми шакар шарбатига алмаштирилмоқда. Айрим
ҳолларда қишга қолдирилган асал озиғида қора асал бўлади. Қора асал
қишлоқ хўжалик зараркунанда ҳашоратлари ажратган елимсимон ахлатини
арилар шира тушган дарахтларнинг баргидан ташиб келтириб озиққа
қўшганда хосил бўлади, бунда озиқ шакар шарбатига алмаштирилади.
Агар асал озиғида қора асал кўпайиб кетса, ари оиласи қишлашига хавф
туғилади.
Ари оиласининг муваффақиятли қишлашини таъминлаш мақсадида,
кўпчилик туманларда қишга қолдирилган асал озиғининг
6 - 8 кг ни шакар
шарбати билан алмаштирилади. Қиш чўзилиб кетиб, арилар орқа ичакларини
ахлатдан узоқ вақт тозалай олмай юрган пайтларида шакар шарбатининг
аҳамияти катта.
Ертўлаларда яхши шароитда муваффакиятли қишлаётган ариларнинг
орқа ичагида тўпланган ахлатнинг вазни тахминан декабрь ойида 18 мг,
79
январда 20 мг, февралда 24 мг, мартда 32 мг ва апрель ойида, арилар
биринчи учишга чиқишидан олдин, 34-36 мг га тенг бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |