Иқтисодий самарадорлиги
Асалари оиласи тўғри парваришанса ва боқилса, битта асалари
оиласидан ўртача 20-25 кг асал олинади. 1 та аслари оиласидан бир йилда 20
кг асал олинса, 5 та асалари оиласидан бир йилда 100 кг асал олинади. 1 кг
асалнинг нархи бозорда 40 минг сўм бўлса, 100 кг асални нархи 4 млн сўмни
ташкил қилади. 1 та асалари оиласини сотиб олиш ҳаражати 350 минг сўм,
қўшимча ҳаражатларга 50 минг сўм сарфланса жами ҳаражатлар – 400 минг
сўм бўлади. 5 та асалари оиласини сотиб олиш учун жами ҳаражат 400 минг
сўмдан 2 млн сўмни ташкил этади. 5 та асалари оиласидан олинган 4
миллион сўм даромаддан 5 та асалари оиласи учун сарфланган жами
56
ҳаражатлар 2 миллион сўм олиб ташланса 1 йилда олинган соф фойда 2 млн
сўмни ташкил этади. Асалари оиласига яхши қаров ўтказиб, уларни гул
ширасига бой ўсимликларга тез-тез кўчириб турилса, даромад ундан ҳам кўп
бўлади.
Ўзбекистонда асаларилар асосан 20-24 ромли ётоқ уяларда асралади.
Сабаби ётоқ уяларда иссиқ иқлим шароитига мослашган том ости
қурилмасининг мавжудлиги ва у ерда заҳира ҳаво бўлиши бўлиб
ҳисобланади.
Она арининг тухум қўйиши ва оиланинг ривожланиши ётоқ уяларда
чекланмаган. У ерда яхши шароит яратилган бўлиб, кўп сонли личинкалар
етиштириш мумкин. Ётоқ уяларда етиштирилган кучли ари оилалари кўп
асал тўплаб, маҳсулдорлиги бошқа турдаги уялардаги ариларникидан кам
бўлмайди.
Ётоқ уяларда ари оиласини ривожлантириш оддий бўлиб, уянинг ичи
қўйидагича тузилган. Личинкали мумкатак ромлар арилари билан уянинг
ҳаво алмаштириш тешикчалари қаршисида жойлашса, асал ва гулчангли
мумкатак ромлар оила жойлашган қисмининг иккита четки тарафида
жойлашади. Секин-аста личинкалар сони ортиб, она ари нечта мумкатак
инча ром бўлса, шунча тухум қўйиши мумкин. Арилар кўп сонли бўлганда
ҳамда асал тўплашда уянинг ички ҳажми торлик қилганда унинг устига
435х145 мм ўлчамдаги ромли магазин қурилмаси ўрнатиш мумкин.
Оиланинг ҳажмини кенгайтиришда личинкаларга керагидан ортиқча
қўйилган мумкатак ромларга ривожланаётган арилар ҳамда жамғарилган
асал тўпланади.
Шарбат ажратувчи ўсимликларнинг хусусиятига қараб, она арининг
об-ҳаво исиганда ариларнинг учиши кузатилганда, улар уядан учиб чиққандан
кейин қорин қисмлари шишган бўлса, судралиб юрса ҳамда орқа
ичакларини уя ичида бўшатиб юборсалар, у ҳолда ари оиласи қишда
сифатсиз озиқ билан озиқланганлигидан, яъни озиқда нозематоз таёқчалари
бўлиб, ичкетар касаллигига учраганлигидан далолат беради.
Арилар далага суст учиб чиқиб, секин учса, у ҳолда ари оиласи кам
сонли бўлганини ёки озиғи
етишмаганлигини билдиради.
Уялардан чиққан арилар тартибсиз ҳаракатланиб, бирор нарсасини
қидираётгандек туюлса, у ҳолда улар она арисини йўқотган ёки она ари
ўлган бўлади.
57
Do'stlaringiz bilan baham: |