Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар таълими маркази


Ари уясини умумий текшириш қоидалари



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/73
Sana23.02.2022
Hajmi6,63 Mb.
#143269
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   73
Bog'liq
Asalarichilik

 
Ари уясини умумий текшириш қоидалари 
Ари оиласини ташқи ҳарорат салқин жойда 14
0
дан паст бўлмаганда 
умумий текширишга киришилади. Аммо ари оиласининг умумий аҳволи 
қониқарли бўлса, у ҳолда тўлиқ текшириш ишлари ҳаво ҳарорати 16-18
0
исигунча қолдирилади. 
Оилани ҳаво ҳарорати 10-12
0
атрофида бўлганда юзаки текшириш 
мумкин. Оилани кечки пайтлар жуда кечикиб текширишга йўл қўймаслик 
керак, чунки арилар безовталаниб бутун уя деворларида, асаларичининг 
кийимларида ўрмалаб юриб, қоронғи тушгандан кейин. уяларига киролмай 
қолиши мумкин. 
Асалари оиласини текшираётган вақтда атир-упа, пиёз, саримсоқпиёз, 
бензин, керосин, тер хиди билан келмаслиги, асаларичининг қўли тоза, оқ 
ёки қора халат ҳамда қўланса ҳид келмайдиган кийимларни кийган 
бўлиши керак, шундай қилинганда арилар кам безовталанади ва чақишга 
ҳаракат қилмайди. 
Ари оиласини текширишдан аввал махсус тутатгич (димар) ёрдамида 
ари уяси ари кирадиган тешикча орқали 2-3 марта тутатилади, орадан 1-
1,5 минут ўтгач уя қопқоғи
очилиб, ёпқичнинг бир чеккаси қайириб, секин-
аста ромлар суғуриб олиб, текширишга киришилади. 
Текшириш вақтида асаларилар билан ишлаш қоидасига (уяларни 
тақиллатмай, ариларни безовталантирмай) амал қилиш керак. Оилани 
текшириш вақтида асаларичи ари кирадиган тешикча олдини тўсиб 
қўймаслиги лозим, у уянинг ён тарафида туриб ишлаши зарур, акс ҳолда 
арилар 
безовталаниши 
мумкин. 
Бундан 
ташқари 
асаларилар 
текширилаётган пайтда қўшни уя арилари ўғирликка кираётганини сезса 
ҳам арилар безовталанади. Шунинг учун ҳам текширишни дарҳол 
арихонанинг нариги четидан бошлаши керак. Шундай йўл тутилганда ҳам 
арилар ўғирликка кираверса, у ҳолда оилани текшириш ишлари вақтинча 
ёки батамом тўхтатилади. 
Асаларичи иш бажаришга киришишдан аввал ишлаш учун керакли 
асбоб: кўтариб юрадиган қутича, қуруқ чириган тўнка, тезаклар ва 
тутатгич қурилмасини тайёрлаб қўйиши лозим. 


58 
Арихонада ари оиласи билан иш бошлашдан олдин оқ халат ва бошга 
кийиладиган турли қалпоқ кийиб олиш, сўнгра ишга киришиш керак. 
Уядан суғуриб олинган инчали мумкатак ромларни уя устида кузатиш 
тавсия этилади, шундай қилинганда ромдан тўкилган ёш арилар уяга 
тушади. 
Мумкатак ромларни арилардан тозалаш керак бўлса, ғоз
патидан 
тайёрланган супурги ёки бойланган бир тутам ўт ёрдамида арилар 
супуриб туширилади. Агар ўша ромда ёш ари личинкалари ва янги 
келтирилган гул шарбати бўлмаса, у ҳолда ромнинг икки четидан маҳкам 
ушлаб ариларни силкитиб тушириш мумкин. 
Оиланинг ички ҳажми кенгайтирилаётганда юзаки текширилади ва 
чеккадаги ромларни бир оз четга суриб, уларнинг ўрнига кенгайтиришга 
мўлжалланган инчали мумкатак ромлар қўйилади. Агар табиатдан шарбат 
келаётган бўлса, у ҳолда ромларга асаларилар оиласининг керакли 
жойларига мумпарда ёпиштирилиб берилади. 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish