52
Асаларичи маҳсулдорлиги юқори оилаларни тайёрлаб,
уларнинг кучи
шарбат ажратиш даврида бир текисда бўлиши учун шароит яратиб
бериши керак.
Бизга маълумки, асосий шарбат ташиш вақтида
асаларилар тез
ишдан чиқиб, кундан-кунга камайиб боради. Агарда уларнинг ўрнини ёш
арилар тўлғазиб турмаса, у ари оиласи жуда кучсизланиб қолади.
Шунинг учун асосий шарбат ташиш даври бошлангунга қадар кўп
сонли ишчи арилар билан бир қаторда, иложи борича личинкаларнинг
сони ҳам кўп бўлиши керак. Лекин асосий шарбат ташиш даврида она
арининг кўп тухум қўйиши оиланинг кўп
шарбат ташишига таъсир
кўрсатади, чунки ариларнинг бир қисми личинкаларни боқиш билан
банд бўлади, кам сонли ари далага учади ва уяда қолганлари кўп озиқ
истеъмол қилади. Натижада арихонанинг даромади камаяди. Шарбат
кўп келаётган пайтда арилар ҳамма бўш инчаларга шарбат кўйиб, она
арининг тухум кўйишини табиий равишда чеклаб кўядилар.
Табиатдан
шарбат кам келса, бу хол личинкаларни етиштиришга салбий таъсир
кўрсатади. Табиатдан
бир оз шарбат келиб турса, оиланинг тез
ривожланиши учун яхши шароит яратилади: она ари кўп тухум кўяди.
Арилар шарбат ташишга кўпроқ учиб чиқиши учун шарбат келиш
даврида она арининг тухум қўйиши чеклаб қўйилади. Бундай йўлларни
қўллашда асосий шарбат берувчи ўсимликларнинг
хусусиятигина эмас,
унинг неча кун шарбат бериш кобилиятини ҳам ҳисобга олиш керак, акс
ҳолда ари оиласининг кучи камайиб, асал тўплаши
камайиб кетиши
мумкин.
Ариларнинг личинкалари 21 кундан кейин инчадан чиқади ва орадан 3-4
кун ўтгач, яъни 25-кундан бошлаб уя ичида иш бажаришга киришади.
Агар яхши қаралган оилада асосий шарбат ажратувчи ўсимлик
гуллагунча она ари тўхтовсиз тухум қўйган бўлса, у холда асосий шарбат
ташиш вақтида оилада 25 кун ичида ёш арилар етишиб чиқиб туради ва
ўлиб бораётган қари ариларнинг ўрнини тўлдириб туради.
Мабодо арихонада арилар сони етарли бўлса, у ҳолда ариларнинг
ҳамма кучини кўп асал йиғишга қaратилади.
Ари оиласида ариларнинг
сони кўпайиши билан уларни асал йиғиш,
мумкатак инча торттириш ёки
бўлмаса асосий асал ажратувчи ўсимликлар гуллагунга қадар кўп сонли
ёш ари личинкаларини боқиш билан банд қилиш зарур.
53
Шарбат ажратувчи ўсимликлар эрта гуллайдиган жойларда ва
ариларнинг ривожланиш вақти қисқа бўлган ерларда (беда ва малина ёки
бўлмаса малина кипрей туридаги асал ажратувчи ўсимликлари бор
ерларда) ариларнинг бор кучидан асал йиғишда фойдаланиш лозим.
Бундай ерларда арилар оиласи кучли бўлиб етилгунга қадар
асосий
асал ажратувчи ўсимликлар ҳам гуллай бошлайди ва арилар кунига 2-3
кг асал келтиради.
Ариларнинг ривожланиши учун жуда кўп вақт етарли бўлган
жойларда эса асосий асал ажратувчи ўсимликлар гуллагунга қадар арилар
ишсиз қолиб, куч чиқиш ҳолати юзага келади. Бундай пайтда ривожланиб
етилган арилар кучидан янги ёш ёрдамчи она ари оилалари ажратиб, асал
ажратувчи асосий ўсимликлар гуллагунга қадар ёш ишчи арилар сони
кўпайтирилади ва кўп асал йиғиш
мақсадида фойдаланилади. Агарда
ривожланган ва ишсиз ўтирган ари оиласидан 1 кг ари
ажратиб олинса, шу
ёш оила асосий асал ажратувчи ўсимликлар гуллагунга қадар 2-2,5 кг га
етади ва кўп асал йиғилади, шу билан бирга кўч чиқишининг олди олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: