3.16. Дарсга кириш ва таҳлил этиш техникаси
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида кўпинча бошқарма вакиллари, раҳбар ҳодимлар, методистлар, ўқитувчилар ўқитувчиларни дарсларга кириш, дарсни таҳлил қилишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида кўпинча бош қотиришади. Шу сабабдан биз ушду ўқув-услубий қўлланмага шу масала юзасидан баъзи бир тавсияларни киритдик. Асида ўқитувчининг дарсга кириш ва уни таҳлил қилиш, биринчи навбатда, дарсга кираётган шахснинг қўйган мақсадига боғлиқ. Масалан: «Мен янги мавзуни баён қилишдаги тажрибангизни (ёки баҳолашингизни, мавзуни мустаҳкамлашингизни, тўлиқ дарс жараёнини ташкил этишингизни, ўқувчи-талабалар билан мулоқотингизни ва б., ўрганмоқчи, кузатмоқчи, оммалаштирмоқчи) эдим». Шунга қараб, дарс таҳлили ўтказилади. Қуйида берилган тавсиялар кўп йиллик тажрибалар натижасида ҳамда хозирги кун талаби асосида тузилган.
Бозор иқтисодиёти шароитида таълим мазмунига қўйиладиган талаблар янада кучайди. Ўтказилаётган социологик тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги ўқувчиларнинг аксарияти юқори синфлар мисолида 70-75 фоизи ўқишга қизиқмай қўйишди. Бунинг сабабларидан бири дарс мабойнида ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида умуман мулоқотнинг йўқлигидир. Шунингдек, мактабда, ўрта-махсус ўқув юртларида ҳамкорлик педагогикаси, халқ тарбияшунослиги ва педагогик руҳшунослар хизмати тўғри йўлга қўйилмаганлигидадир.Умуман олганда муаллим ўзининг кучли ва заиф томонларини ҳар доим англаши керак. Айрим муаллимлар ўзларининг заиф томонларини, айниқса, билимсиз эканликларини ёпиш учун ўқувчига ортиқча талаблар қўядилар.Ўқитувчининг бўш томонини эса ўқувчи тез англйди. Шунинг учун у ҳадиксираб эмас, балки ўқитувчи хурматини жойига қўйиб, муносабатга киришиши мумкин. Бундай руҳий кайфиятни баъзан ўқитувчи сезмайди. Ўқувчи эса муаллимни ҳар доим кузатиб боради. Ундан илиқ гап, меҳр-мурувват кузатади.
Ҳозир фанда таълимнинг тарбиявий аҳамиятини очиб бериш муаммоси турибди. Шундай шароитда ўқитувчининг ташқи қиёфаси ҳам баъзан тарбиявий аҳамият касб этади. Лекин уларнинг ичида энг муҳими - энг зарури ва ўқувчи учун энг аҳамиятлиси - ўқитувчининг билимдонлиги, янгилик ва дунёвий билимларга чанқоқлиги ҳамда унинг сўзи билан ишининг мувофиқ келишидир ҳамда ўқувчиларни изланишга, билимларни мустақил эгаллашга, ҳар бир фаннинг моҳиятини тушунишга, ишга ижодий ёндашишга ундаши ва ўқувчининг эркин фикрлаши, мустақил ишлаши учун шароит яратишидадир.
Кўп йиллик иш тажрибаси ва кузатишлар шуни тақозо этадики, ўқитувчи ҳамиша ўз устида ишлаши, билим, кўникма ва малакасини такомиллаштириб бориши керак, унинг кундан-кунга педагогик маҳоратини ўсиб бориши, янги педагогик ва ахборот технологияларини қўллай олиши унинг фаолиятида намаён бўлади. Ўқитувчининг фаолияти, унинг маҳоратини одатда кузатиш ёки дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиш орқали билиш мумкин. Ўқитувчи фаолияти ва унинг дарсларини кузатиш ҳамда таҳлил этишни кўпинча бошқарманинг инспектори, ўқув юрти раҳбари ёки методистлар, ўқитувчи ва метод бирлашма бошлиқлари амалга оширадилар. Одатда ўқитувчининг дарсга кириш лозим деб топилса, айниқса ташқаридан келган шахсларни дарсга киритишдан олдин ўқитувчилик касби одобига кўра, қайси синфга ва қайси дарсга кириш кераклиги огоҳлантирилиши лозим. Аввало, метод бирлашма раиси, имконият бўлмай қолган тақдирда маъмурият аъзоларидан бири, ташқаридан келган кузатувчини бирга олиб кириши даркор. Шундай ҳолда баъзи бир англашилмовчиликлар ва психологик тўсиқларнинг олди олинган бўлади.
Ўқитувчи билан бирга дарсга кириб келиб, орқа ўриндиқлардан бирига ўтиргач, дарс бошланади. Ўқитувчи дарсга кирганда қўлида ёки синф хонасида - синф журнали, ўқув дастури, календарь-мавзу режаси, дарснинг технологик картаси бўлиши керак. Мутахассис сифатида ўқитувчининг дарсини кузатмоқчи, тахлил этмоқчи бўлсангиз, қуйидагиларга эътибор бершингиз лозим:
Do'stlaringiz bilan baham: |