Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти н. Н. Алимов, Ж. Р. Турматов



Download 1,07 Mb.
bet53/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#193795
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Pedagogika o'quv uslubiy qo'llanma

Дарснинг тафсилотлари - дарс ишланмасининг асосий ўзагини ташкил қилади. У дарс тури ва танланган услубга қараб турлича бўлиши мумкин. Мисол тариқасида, Янги мавзуни ўзлаштиришга бағишлангшан дарс тафсилотлари ёритиш тартибини келтирамиз:
1. Ташкилий қисм – саломлашиш, давоматни текшириш, зарур кўргазмали қурол ва жиҳозларни дарсга ҳозирлаш;
2. Янги мавзуни бошлашга ҳозирлик - янги мавзу билан боғлиқ, ўтган дарс мавзуларини такрорлаш; ўқувчиларнинг янги мавзуни ўтишдан олдин бу мавзуга оид билим даражаларини аниқлаш ва баҳолаш; янги дарс мақсадини тушунтириш (дарс мақсади ва ёритилиши лозим бўлган асосий тушунча ва атамалар, олдиндан доскага ёзиб қўйилса ёки қоғозга олдиндан катта қилиб ёзиб, осиб қўйилса, вақт тежалади);
3. Янги мавзуни ёритиш - дарс материалларини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, кетма-кет маълум узвийликда ва мантиқий боғлиқликда, кўргазмали тарзда ва турли хил ўқитиш услубларидан фойдаланган ҳолда бериш;
4. Янги мавзуни мустаҳкамлаш - олинган назарий билимларни ёрқин мисолларга қўллаш ва турли хил топшириқларни бажариш асосида ўқувчиларда янги мавзуга оид амалий кўникмаларни ҳосил қилиш ва баҳолаш; баҳолаш учун бериладиган савол ва топшириқлар айнан дарс мақсадидан келиб чиққан бўлиши, унга эришилган ёки йўқлигини аниқлашга қаратилган бўлиши лозим;
5. Дарсга якун ясаш ва баҳолаш - дарснинг мақсадини яна бир бор эслатиш ва унга қанчалик эришганликни ўқувчилар билан биргаликда аниқлаш; ўқувчиларнинг мавзу бўйича саволларига жавоб бериш, дарснинг асосий лаҳзаларини қайд қилиш, ўқувчиларнинг ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш, дарсда фаол қатнашган ўқувчиларни тилга олиш ва баҳолаш; (ўқувчилар билимини баҳолашни бутун дарс давомида турли хил усуллар ёрдамида ҳам бажариш мумкин; баҳолашдан мақсад ўқувчиларга фақат қандайдир балларни қўйиб боришдан иборат эмас, балки ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини назорат қилиб боришдан иборат бўлиб, керак бўлганда дарснинг боришига ўзгартиришлар киритиш, тушуниш қийин бўлган жойларга қайта тўхталиш лозим бўлади);
6. Уйга вазифа - ўтилган мавзу бўйича билим, малака ва кўникмаларни янада мустаҳкамлашга ёки келгуси дарс учун ҳозирлик кўришга қаратилган, мустақил бажаришга мўлжалланган савол, машқ ва топшириқлар мажмуаси.



Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish