Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти н. Н. Алимов, Ж. Р. Турматов



Download 1,07 Mb.
bet27/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,07 Mb.
#193795
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   56
Bog'liq
Pedagogika o'quv uslubiy qo'llanma

Текшириш. Ўқувчилар ўз иш натижаларини ўзлари текширишади (масалан иш натижаларини сифат мезонлари асосида баҳолаш ва баҳоларни махсус «Назорат варағи» ёки «Баҳолаш варағи»да қайд этишади).
Ўқувчилар бир-бирининг натижаларини текширишга ҳам жалб этилади. (Бошқаларни баҳолаш).
Инструктор натижаларни махсус «Хулосалар варағи» да қайд этади ва ўзининг «Назорат баённомаси» асосида ҳулосалар чиқаради.
Хулоса чиқариш. Ўқувчи ва амалиёт ўқитувчиси иш жараёнини ва натижаларини биргаликда якуний суҳбат давомида таҳлил қилишади (асл кўрсатгичларни норма кўрсатгичлари билан таққослаш; норма кўрсатгичларига эриша олмаганлик сабаларини аниқлаш. Кейинги сафар нималар яхшироқ қилиниши лозим?).
Бунинг учун амалиёт ўқитувчиси «Назорат протоколи» ҳамда «Хулосалар протоколи»дан фойдаланади.
Лойиҳа усули доирасидаги ташкилий шакллар.
Амалий таълимни «Лойиҳа усули»ни қўллаш орқали амалга ошириш учун 3 хил ташкилий шакллар қўлланади. Бу ташкилий шакллар пойдевор квалификациялар ривожланишига маълум равишда кўмаклашишади:

  • мустақил режалаштирилган индивидуал иш,

  • гуруҳда режалаштирилган индивидуал иш,

  • гуруҳда бажариладиган иш.

Ташкилий шакллар ва пойдевор квалификациялар орасидаги ўзаро алоқа яққол ва тушунарли, чунки мустақил режалаштирилган индивидуал иш пайтида индивидуал шахсиятга оид ва касбий компетенциялар (иш топшириғини ўзи ташкиллаштириш ва амалга ошириш қобилиятлари, мустақиллик ва шахсий жавобгарлик, чидамлилик ва ҳоказо) ривожланса, гуруҳда режалаштирилган индивидуал иш ҳамда гуруҳда бажариладиган иш пайтида эса ижтимоий ва касбий компетенциялар (мулоқот ва хамкорлик қобилияти, режалаштириш ва қарор қабул қилиш қобилияти, жамоий жавобгарликни англаш ва бошқа қобилиятлар) ривожланишига хисса қўшишади.
Мустақил режалаштирилган индивидуал иш:
Ўқувчига лойиҳа ҳужжатлари берилгандан кейин у ўз лойиҳасини режалаштиради, бутунлай шахсий жавобгарликда индивидуал равишда ишлаб амалга оширади ва натижаларини ўзи таҳлил қилади.
Ўқувчилар орасида ҳеч қандай мулоқот юзага келмайди.
Гуруҳда режалаштирилган индивидуал иш: Гуруҳга лойиҳа ҳужжатлари берилгандан кейин гуруҳ ўқувчилари биргаликда «Маълумот йиғиш - Режалаштириш - Қарор қабул қилиш» босқичларини амалга оширишади. Ундан кейин эса ҳар бир ўқувчи индивидуал равишда ишлаб ўз лойиҳасини амалга оширади. Яъни, режалаштириш пайтида у бошқалар билан биргаликда жавобгарликни ўз зиммасига олади, лекин амалга ошириш пайтида шахсий жавобгарликни ўз бўйнига олади.
Гуруҳда бажариладиган иш: Гуруҳга лойиҳа ҳужжатлари берилгандан кейин гуруҳ ўқувчилари биргаликда умумий режани тузишади. Сўнг лойиҳа бир неча «қисман лойиҳа»ларга бўлинади ва уларни бир-бирига боғловчи касбий бўғинлар гуруҳда келишиб олинади. Деталли режалаштиришни эса ҳар бир ўқувчи ўзи амалга оширади. Сўнг ҳар бир ўқувчи ёки кичик гуруҳ ўзининг қисман лойиҳасини тузади. Бу ҳолда уларнинг ҳаммаси қисман лойиҳаларни ишлай оладиган яхлит лойиҳага бирлаштириш учун биргаликда жавоб беришади.



Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish