79
тагача ортиши мумкин. Ўйин пайтида ҳар иккала жамоадан бештадан ўйинчи
майдонда бўлиши керак. Улар қоидаларга мувофиқ алмашишлари мумкин.
Агар жамоа аъзоси майдонда бўлса, у ўйинчи бўлиб ҳисобланади ва
ўйинда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бошқа ҳолларда у захирадаги ўйинчи бўлиб
ҳисобланади.
Агар ҳакам заҳирадаги ўйинчига майдонга тушиш учун рухсат берса, унда
у ўйинчига айланади.
Ҳар бир ўйинчининг кўкрак ва орқа томонида рақами бўлиши керак. Бу
рақамлар тушунарли ва бир хил рангда, майканинг рангидан яққол
ажралиб
туриши зарур. Рақамлар аниқ кўриниб туриши лозим: орқадаги рақамларнинг
баландлиги камида 2 см, кўкракдаги рақамларнинг баландлиги камида 1 см
бўлиши шарт. Рақамлар учун ишлатиладиган ашѐнинг эни 0,2 см дан кам
бўлмаслиги керак. Жамоалар 4-чидан 15-чигача бўлган рақамларни
ишлатишлари лозим. Бир жамоа ўйинчилари такрорланадиган рақамли майкани
кийиб чиқишлари мумкин эмас.
Ўйинчининг спорт кийими қуйидагилардан иборат:
-
бир жамоанинг ҳамма ўйинчилари олд ва орқа томонлари бир хил ва
умумий рангда бўлган майкаларни кийишлари шарт. Йўл-йўл майкаларни
кийиш
ман этилади;
-
бир жамоанинг ҳамма ўйинчилари бир хил ва умумий рангда бўлган
шортик кийишлари керак;
-
майкалар тагидан калта йенгли майкалар кийиш мумкин. Лекин калта
енгли майкалар кийилса, уларнинг ранги майка рангига мос бўлиши шарт;
-
калта шим тагидан пастга чиқиб турадиган ички кийим кийилса, унинг
ранги калта шим рангига мос келиши керак.
Сардор зарурияти туғилганда майдонда ўз жамоасининг вакили бўлиб
ҳисобланади. Бу қоидаларни изоҳлаш билан боғлиқ бўлган саволлар бўйича ѐки
керакли маўлумот олиш учун ҳакамга мурожаат қилиш мумкин. Бу нарса
хушмуомалалик билан қилиниши лозим. Сардор бирон-бир узрли сабаб билан
майдондан чиқиб
кетишдан олдин, катта ҳакамга ўйинчилардан қайси бири
унинг ўрнига сардор сифатида қолаѐтганлигини маўлум қилади.
Тартиб бўйича ўйин бошланишига ҳеч бўлмаганда 20 дақиқа қолганида
ҳар бир мураббий котибга ўйинда қатнашадиган ўйинчиларнинг фамилиялари
ва рақамларини,
шунингдек жамоа сардори, мураббийи ва мураббий
ѐрдамчисининг фамилияларини маълум қилиши керак.
Ўйин бошланишига 10 дақиқа қолганида мураббийлар ўз ўйинчиларининг
фамилиялари ва рақамларни тасдиқлайдилар ва қайдномага қўл қўядилар ҳамда
шу вақтнинг ўзида ўйинни бошлайдиган 5 та ўйинчини белгилаб қўядилар. «А»
жамоаси мураббийи шу маўлумотни биринчи билдираѐтган бўлиб ҳисобланади.
Агар ўйинчи ўйин жараѐнида ўз рақамини ўзгартирадиган бўлса,
унда бу
ҳақида котиб ва катта ҳакамга маълум қилиши зарур.
Бир дақиқалик танаффуслар ҳақидаги илтимосларни мураббий ѐки
мураббий ѐрдамчиси қилишлари мумкин. Агар мураббий ѐки мураббий
ѐрдамчиси ўйинчини алмаштириш кераклиги тўғрисида бир қарорга келсалар,
80
унда заҳирадаги ўйинчи шу илтимосни етказиш учун котибга мурожаат қилиши
керак ва ўйинга дарҳол тушиш учун тайѐр туриши зарур.
Агар жамоада мураббий ѐрдамчиси мавжуд бўлса, унинг фамилияси ўйин
бошланишидан олдин қайдномага ѐзилган бўлиши шарт.
Агар мураббий турли сабабларга кўра ўз вазифасини давом эттира олмаса,
бунда мураббий ѐрдамчиси мураббий вазифасини бажаради.
Жамоа сардори мураббийдек ҳаракат қилиши мумкин.
Агар у бирон бир
узрли сабаб билан майдондан чиқиб кетиши керак бўлса, унда у мураббий
сифатида ҳаракатини давом эттириши мумкин. Лекин, агар у қоидани
бузганлиги туфайли ўйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлса ѐки
оғир жароҳатланганлиги сабабли мураббийлик
вазифасини бажара олмаса,
унинг ўрнига сардор сифатида ўйинга тушган ўйинчи уни мураббий сифатида
ҳам алмаштириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: