Кўкракдан икки қўллаб тўпни отишдан
кўпроқ узоқ масофалардан
саватга ҳужум қилиш учун фойдаланилади. Агар ҳимоячи фаол қаршилик
қилѐтган бўлса, отишнинг усулини шуғулланувчилар тезроқ ўзлаштиради,
модомики унунг тузилиши тўпни ўша усул билан узатишнинг тузилишига яқин.
Юқоридан икки қўллаб тўп отишни
рақибнинг таъқиби кучли бўлганда
ўртача масофалардан бажариш мақсадга мувофиқ (14-расм).
14-расм.
Юқоридан икки қўллаб тўп отиш.
15-расм.
Бир жойда туриб елкадан бир қўллаб тўп ташлаш.
Елкадан бир қўллаб тўп отиш
ўрта ва узоқ масофадан жойда туриб
саватга ҳужум қилишнинг кенг тарқалган усулидир. Кўп спортчилар бундан
шунингдек, жарима отишда ҳам фойдаланишади (15-расм).
38
Юқоридан бир қўллаб тўп отиш
бошқа усулларга нисбатан кўпроқ
ҳаракатда яқин масофалардан ва бевосита шчит тагидан саватга ҳужум қилиш
учун фойдаланилади (16-расм).
Тайѐрлов қисми: тўпни ўнг оѐқ кўтарилганда тутилади (ўнг қўллаб ташлаш
пайтида). Тўпни тутилган томондаги қадам каттароқ (узунроқ) ташланади.
Кейинги қадам қисқартирилган, тўхтатадиган бўлиши керак ўйинчи тезроқ ва
кучлироқ депсиниши ва юқорига деярли тикка кўтарилиши керак. Майдондан
депсинилган пайтда тўпни елка устига чиқарилади ва ўнг қўлнинг бурилган
панжасига қўйилади.
Асосий қисм: сакрашнинг юқори нуқтасида тўпнинг ҳалқага иложи борича
яқинлашиш учун қўл тўғриланган, тўп бармоқ панжасининг юмшоқ ҳаракати
билан итариб чиқарилади, унга қарама-қарши (тескари) айланиш берилади.
Якунловчи қисм: ўйинчи ҳалқага яқин жойда букилган оѐқлар билан ерга
тушади, мувозанат ҳолатини қабул қилади ва тўп тушмаган ҳолда сапчиш учун
курашга тайѐрланади.
16-расм.
Юқоридан бир қўллаб (―крюк‖ усули билан отиш).
Сакраганда юқоридан бир қўллаб тўп отиш
(сакраганда тўп отиш)
замонавий баскетболдаги ҳужумнинг асосий воситасидир. Жаҳоннинг кучли
эркаклар жамоалари мусобақаларида ўйиндаги ҳамма тўп отишларнинг 70
фоизгачаси ҳудди шу усул билан ҳар хил масофалардан бажарилади, бу
отишнинг бир қанча кўринишлари бор. Уларни масофага қараб ва ҳимоячининг
қарши ҳаракатининг хусусиятига қараб танланади. Намуна сифатида бу
отишнинг ўрта масофадан отиш ҳолатини таҳлил қиламиз.
Тайѐрлов қисми: ўйинчи тўпни ҳаракатда олади ва дарҳол ўнг оѐқ билан
тўхтатувчи қадам қўяди. Сўнг ўнг оѐғи ѐнига чап оѐғини қўяди, тирсакларини
букиб тўпни чап қўл билан юқоридан-ѐнидан ушлаган ҳолда уни ўнг қўл билан
бош устига олиб чиқади.
Асосий қисм: ўйинчи иккала оѐғи билан депсиниб сакрайди, бунда гавда
тўғри ҳалқа томонга бурилган, оѐқлар бироз букилган. Сакрашнинг юқори
нуқтасига етган пайтда ўйинчи ўнг қўлининг олдинга-юқорига тўғриланиши
билан тўпни ҳамда бармоқ панжаларининг кучли, лекин майин ҳаракати билан
йўналтиради. Тўпга тескари айланма ҳаракат берилади. Ўнг қўл панжасининг
ҳаракати бошланган пайтда чап қўл тўпдан олинади (17-расм).
39
Do'stlaringiz bilan baham: |