Биринчи фаза – бу, спорт формасининг шаклланиши ёки яхшиланишига муҳитнинг юзага келиши, шунингдек, уни бир бутун компонентлар тизимида оёққа туришининг бошланиши. Образли қилиб айтганда, бу вақт ўша қуриладиган спорт фор маси биносининг қурилиш материалининг тўпланиши даври саналади. Гап биринчи навбатда организмнинг функционал им кониятларини аҳамиятли даражада ошириш, унинг жисмоний ва руҳий сифатларини ҳар томонлама ривожлан тириш, ҳара кат малакалари ва кўникмаларини эгаллаш ва қайта қуриш устида кетмоқда. Спорт фрмаси шу аснода бирламчи кўринишда шаклланади. Табиийки, унинг аниқ параметрлари, энг аввало, унга қўйилган асоснинг сифатлари билан боғлиқ.
Иккинчи фаза –тренировкаларнинг жорий катта цикли чегарасида, спортчининг оптимал тайёргарлиги сифатида нисбатан стабиллашган фазасини таъминловчи компонент-ларнинг бир бутун тизимини характерлайди.
Бу фазада қайд қилинган компонентларни тубдан янги лаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки у спорт формасининг йўқолишига олиб келиши мумкин. Шу билан бирга уни сақлаш даврида спорт натижасини яхшилашга олиб келувчи спорт фор масининг такомиллашуви содир бўлиши ҳам мумкин. Шунга кўра бу компонентлар спорт формасининг қонуниятлари йўл қўйган даражадаги чегарасида ривожланиб бориши мумкин.
Учинчи фаза – шу билан фарқланадики, тренировка жараёни бошқарилишининг таъсири остида олдин эришилган, стабиллашган махсус шуғулланганлик функционал алоқалар вақтинчаликка нисбатан пасаяди ёки қисман бузилади. Лекин бу организмнинг ҳаётий-зарурий функциялари бузилади, дегани эмас. Организмнинг умумий ҳаётий ва тренровка ларнинг режимини рационал ташкиллаш билан вақтинчалик йўқотилган ёки сифати пасайган спорт формаси нормал ҳаётга зиён етказмай, организмда умумий қайта тикланиш жараё нини юзага келтириши кузатилган. Спорт формасига кириш ва уни вақтинчаликка йўқотиш бу қонуният.
Спорт формасини ушлаш ва йўқотиш аҳамиятли даражадаги экзоген ва эндоген характердаги қийинчиликлар билан боғлиқ.
3-чизма. Тренировкаларнинг макроциклида умумий ва махсус тайёргарликнинг нисбати.42
Спорт формасининг шаклланишини фазавий ривожланиши табиий равишда тренировка жараёнини даврлашни тақазо этади. Спорт формасининг ривожланиш фазалари ва тренировка-ларнинг катта циклининг даврлари орасида қонуний муноса батлар мавжуд. Бу муносабатлар спорт формасининг шаклла ниши, уни сақлаш, вақтинчаликка йўқотиш бўлиб, трениров калар таъсири натижасида юзага келади, фазаларнинг кириб келиши орқали эса уларнинг характери алмашинади.
Тренировка жараёнида учта - тайёрлов, мусобақа(айрим адабиётларда “асосий давр” деб ҳам аталади), ўтиш даври ўрин алмашинади. Моҳиятига кўра тренровканинг даврлари спорт формасининг ривожланишини аста-секин, кетма – кет лик асосида бошқариш жараёнидир.
Объектив имкониятлар уни ривожланишининг фазаларига, формадалик вақтини қисқартириш ёки чўзиш билан мақсадли таъсир этишга имкон беради. Албатта, бу фазаларни чексиз қисқартириб ёки чўзиб бўлмайди, чунки уларнинг муддати организмнинг ривожланишининг ички қонуниятлари ва қатор шароитлар билан боғлиқ. Булар спортчининг дастлабки тайёрланганлиги даражаси, унинг индивидуал хусусиятлари, танлаган спорт тури, спорт мусобақаларининг тизими ва бошқалар. Амалиётда нисбатан кенг қўлланилаётган тренировка жараёнининг катта цикллари йиллик, ярим йиллик ёки уларга яқин муддатларни ўз ичига олади.
Профессор Л.П.Матвеевнинг фикрига кўра, кўп ойлик циклларнинг давомийлик муддатини тахминан қуйидаги чегарада:
- тайёрлов даврини(ярим йиллик циклда) – 2-3 ой;
- йиллик цикл учун 5-6 ой;
- мусобақа даври ярим йилликда 1,5 – 2 ой, бир йилликда 4-5 ой;
- ўтиш даври 3-4 дан 6 ойгача белгиланиши лозимлиги мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади.43
Тренировка даврларининг муддатини белгилашга таъсир этувчи ташқи факторлардан бири спорт мусобақаларининг тақвими(календари) ҳисобланади. Тақвим орқали асосий мусо бақларнинг муддатини белгилаш билан спортчиларнинг тайёр лаш вақти лимитининг чегараси юзага келади. Календар мусо бақалар тизими мусобақа даври тренировкалари структу расига, тренировка даврларининг узунлигига аҳамиятли даражада ўз таъсирини кўрсатади.
Тренировка жараёнини даврлашда унинг муддатига айрим пайтда йилнинг фасллари – иқлимий шароитни ҳисобга олишга тўғри келади. Аслида, иқлимий шароитлар трениров каларнинг даврларини режалаштиришда етакчи рол ўйнашини унутмаслигимиз лозим. Лекин спорт билан шуғулланиш машғулотлари учун моддий техник базанинг яхшилангани, турли географик зоналарда жой алмаштириш муаммоларининг учиб ўтиш орқали осон ҳал қилинаётганлиги бу муҳим омилнинг аҳамиятини йўққа чиқармоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |