Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet104/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

М и к р о ц и к л л а р н и н г структуравий асослари. Тренировка-ларнинг алоҳида микроцикллари икки фазадан иборат: к у м м у л я т и в (тренировкалар таъсири эффектини йиғиш-тўплашни нисбатан таъминловчи) ва т и к л о в ч и (сарфланган энергияни тикловчи ёки умуман дам олдирувчи характердаги машғулотлар).
Микроциклнинг минимал давомийлиги - икки кун(биринчи ва иккинчи фазаларнинг мувофиқлиги 1:1). Лекин бундай микроцикллар амалда жуда кам учрайди. Кўпинча микроцикллар ҳафталик ёки бир ҳафтага яқин давомийликда кўпроқ учрайди. Тренировкалар жараёнида микроциклларнинг турли т и п л а р и ни навбатлаштириш мумкин, уларнинг асосийлари – ўз шахсининг мулки тарзидаги тренировкалари ва мусобақалашув, қўшимча-йўналтирувчи ва тикловчи тренировка типлприга ажратилади. Уларнинг бирнчи типига кирувчи микроциклларда устиворлик йўналишига кўра асосий машғулотлар мазмуни умумий жисмоний тайёргарлик ва махсус жисмоний тайёргарликка қаратилади. Умумий жисмоний тайёргарлик тайёрлов даврининг катта тренировка циклини бошидаги микроциклларда ва бошқа умумжисмоний тайёргарликнинг катталигини ошриш билан боғлиқ тренировка жараёни этаплирида фойдаланилади. Характерли томо ни шундаки, бу микроциклларда асосан барча жисмоний сифатлар ёки уларнинг шу спорт турига оид икки, учтасини ривожлантириш назарда тутилиб, тренировкалар ташкилланади. Махсус – тайёрлов микроцикллар спорт мутахассислигига йўнал тирилган трениров калардаги ишларни, спорт тури учун зарур бўлган хусусий “шуғул ланганлик”нинг даражасини ошириш, ривожлантириш вазифа ларини ҳал қилади. Бундай микроцикллар спортчининг мусобақа олди тайёргарлигини йўлга қўйишда, типига кўра, энг муҳим микроцикллар ҳисобланади. (9-10-жадваллар)
М е з о ц и к л л а р н и тузилишининг асослари. Образли қилиб айтганда, турли типдаги микроцикллар мезоциклларни юзага келиши учун “қурилиш материали” ёки “кўприк” тарзида ҳизмат қилади. Бир мезоцикл минимум икки микроциклни ўз таркибида мужассамлаштиради. Ҳозирги кун спорт амалиётида қўлланилаёт ган мезоциклларнинг таркиби камида 3-6 микроциклдан ташкил топмоқда ва давомийлиги бир ойгача бўлган вақтни ўз ичига олади.
Микроциклларнинг т ў п л а м и тренировка жараёни ва унинг шу этапи учун режалаштирилган мантиқий мазмуни билан боғлиқ ҳолда танланади. Ўрта циклларнинг ташқи аломатлари мик роциклларни айримларини алоҳида тўплаб, уларни ўша кетма-кетликда қайта, қайта такрорлашдан иборат ёки олдинги микро цикллар тўпламини бошқа янги тўплам билан ўрнини алмаштириб қўллаш билан намоён бўлади.
Мезоциклларнинг даражасига қараб махсус қонуниятлага риоя қилинади, улардан бири – микроцикллар сериясида шуғуллан ганликни ривожлантириш ва бу жараённи мақсадга мувофиқ бош қаришнинг хусусий қонунияти бўлиб бу циклда нисбатан кўпроқ унга амал қилинади.
Охир оқибат, мезоцикллар, микроцикллар сериялари шуғулла нишлардан юзага келадиган, тўпланувчи(кумулятив) тренировка эффектини оптимал бошқариш учун зарур бўлади, бу билан шуғул ланганликни прогрессив ривожланиши тенден-циясини таъмин лайди ва қатор микроциклларда юклама эффектини хроник нора ционал қатлам сифатида тўпланиши мумкинлигидан, шуғул ланувчи организмидаги мослашув жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ҳатолардан огоҳлантиради.
9-жадвал


10-жадвал


Юқорида қайд қилинганидек, тренировкалар орқали тур ли органларимиз ва тузилмаларимизда юзага келадиган ўзга ришлар, мослашувлар тенг, бирвақтнинг ўзида кечмайди, бу жараён гетрохронликка асосланади. Шунинг учун улар трени ровкалар юкламаларининг умумий динамикасига нисбатан кечикади. “Ортиқча шуғулланганлик”дек ҳавфли ҳолатга дуч келмаслик учун вақти – вақти билан микроцикллар сери ясидаги юкламаларни доимий ошириб боришдан уларни айрим микроциклларда пасайтириш, дам бериш билан тикланишни йўлга қўйиш ўрта циклларнинг мазмунидан жой олиши қонуниятга айланиши лозим.


Мезоциклларнинг тузилиши спортчини тайёрлашнинг катта тенировка циклининг этаплари ва даврлари мазмунига қараб шакли - шамоилини ўзгариши қонуният бўлиб, уларнинг давомийлигига мусобақалар тизими уларнинг орасидаги ин терваллар, тренировка ва мусобақалардан юзага келган куму лятив эффект ва бошқа моҳиятига кўра аҳамиятли спорт фаолиятининг факторлари ўзнинг таъсирини ўтказади. Мезоциклларнинг вариантларини айримлари тенировка жара ёнининг барча даврлари давомида асосий бўлиб, бошқалари жараённинг айрим этаплар унинг бўлаклари учун мос бўлади.
Мезоциклларнинг қатор типлари мавжуд бўлиб,улар: ишга тортувчи мезоцикллар, база сифатидаги мезоцикллар, назорат – тайёрлов, мусобақа олди, мусобақа мезоцикллари ва тикланиш–тайёрлов, оганизм қувватини тикловчи – эришга нини ушловчи мезоцикллар деб номланади.
Йиллик к а т т а ц и к л л а р организм фаолиятини тренировка жараёнига тортувчи “и ш г а т о р т у в ч им е зо ц и к л л а р дан бошланади. Бундай цикллар кўп ҳолатларда ҳаммаси бўлиб 2-3 та”ординар” микроциклларни (хажмига кўра тренировка юкламасини бир маромда ошириб борувчи, айрим машғулотларда чегара саналмаган интенсивликдаги такрорлашларни) ўз ичига олади. Юкламаларнинг умумий интенсивлиги даражаси унчалик юқори бўлмай, ҳажми аҳамиятли даражада катта бўлади, айниқса, спортнинг стайерлик турларида бу ҳолат кўзга яққол ташланади.
Бундай мезоциклларнинг сони спортчиларнинг катта тренировка циклларининг бошланишидан олдинги органи змининг умумий ҳолати, индивидуал мослашувчанлиги имко ниятлари ва олдинда турган, режадаги тренировка этапининг характери билан боғлиқ (касаллиги, шикастланганлиги ва бошқалар кўпинча битта ишга жалб қилувчи, тортувчи мезоцикл орқали ҳал қилинади).
Б а з а с и ф а т и д а фойдаланиладиган мезоцикллар тренировка жараёнининг тайёрлов даврини етакчиси ҳисобланиб, айниқса, катта тренировка циклининг фундаментал тайёрга рлигини амалга оширишда кенг кўламда қўлланилади. Айнан шу циклда тайёргарликнинг асосий вазифалари ҳал қилинади, олдин ўзлаштирилган спорт малакаларига таяниб янгиларини юзага келтириш учун аҳамиятли даржадаги катта юкламалар киритилиб, шуғулланувчи организмидаги функционал имкони ятларни ўзгаришини кучайтириш йўлга қўйилади. Мезо циклларнинг бундай типлари тренировкаларнинг турли этапла рида, ҳар ҳил вариантда фойдаланилади. Ўзининг мазмун моҳиятига кўра улар умумий тайёрлов ва махсус тайёрлов, шуғул ланганлик динамикасига таъсири хусусиятларига кўра – ривож лантирувчи ва стабиллаштирувчи бўлиши мумкин.
Характерига кўра ривожлантирувчи - база тарзидаги мезоцикллар спортчини янги оширилгн иш қобилияти даражасига ўтиши, шуғулланганлиги даражасини нисбатан юқори поғонага кўтарилишида асосий ролни ўйнайди. Шунга боғлиқ ҳолда улар(цикллар) айниқса, энг юқори параметрдаги жимоний юкламалар билан бошқаларидан фарқланади.
Юқори малакага эга спортчиларнинг махсус тайёрлов машқ ларининг умумий миқдорий ҳажми стайерларда 600-800 км. ва ундан ортиқ, сузувчиларда эса 200-300 км. ва ундан ортиқ, штанга чиларнинг штангани кўтаришининг сони 1500-2000 тадан ортиқ бўлишлиги ҳозирги кун тренировкалари орқали кузатилмоқда. Бундай цикллар стабиллаштирувчилар билан алмаштирилиб қўлла-нилади, чунки, юкламаларнинг оширилиши вақтинча ликка тўхтатилади, эришилганига организм мослашиб улгуриши лозим, қолаверса, юкламалар орқали ривожланган, шаклланган ижобий ўзгаришларни мустаҳкамланиши содир бўлади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish