Н а з о р а т – т а й ё р л о в мезоцикли. Тренировкаларнинг ўрта циклларнинг бу типи база тарзидаги мезоцикллар билан мусобақалашув цикллари орасидаги биридан бирига ўтувчи, уларни боғловчи шаклидир. Индивидуал шуғулланиш трениров каларидаги иш, асосан, бўлажак мусобақаларда иштирок этишга тайёргарлигини назорат қилиб, мусобақаларда қатнашишдан иборат. Назорат-тайёрлов мезоцикли, масалан, иккита тренировка микроцикли ва иккита мусобақалашув(махсус стартга олиб келмайдиган) микро циклидан ташкил топиши мумкин. Шуғул ланганликнинг умумий ривожланишининг боришида ва назорат стартлари орқали аниқланаган камчиликлар билан боғлиқ ҳол даги мезоцикллар бўлиб, уларнинг тренировкаларини йўналиши турлича бўлишлари мумкин.
Мусобақа олди мезоцикллари. Тренировкалар тузилишининг махсус шакли сифатида бундай мезоцикллар йилнинг асосий мусобақаси (ёки асосий деб саналган мусобақаларнинг бири)га тай ёргарлик этапи учун типик саналади. Мусобақа олди мезоцик лнинг хусусиятлари, бўлажак мусобақалардан олдин унинг моделини шуғулланувчиларнинг кун тартибига жойлаб, уларнинг организмини мусобақа шароитларига тўлиқ мослаштиришга йўналтирилади. Албатта, тренировкаларнинг юкламалар динами каси бу мезоциклда мусобақалардан олдин пасайтирилади.
Мусобақалашув мезоцикллари. Улар асосий мусобақалардан олдинги мезоциклларнинг бироз устунликка эга бўлган типи, улар бирнечта бўлиши мумкин. Давом этиши ўрта цикллар размерида, кетма-кетликдаги интерваллар билан ўтказилади. Оддий ҳолат ларда мусобақа мезоцикли битта йўналтирувчи ва битта мусобақа лашув микроциклини ёки йўлланма берувчи, мусобақалашув ва тикловчи микроциклларни ўз ичига олиши мумкин.
Мусоба қалашув тизимига қараб уни кўриниши ўзгариши мумкин, таркибига айрим ҳолатларда мусобақаларга йўнал ирувчи микроцикллар ҳам киради. Мусобақалашув мезоциклли структурасининг бошқалари билан аралаштириб такрорлани шининг частотаси спорт формасини сақлаш қонуниятларига хал қилувчи таъсирини ўтказиши ҳам мумкин.
Тикловчи-тайёрлов ва тикловчи - сақловчи(эришилган натижани йўқотмовчи) мезоцикллар. Биринчиси ўзининг қатор белгиларига кўра база сифатида қўллниладиган мезо цикллардек, лекин, қўшимча сондаги тикловчи микро цикллар(масалан, иккита тикловчи ва иккита ординар тренировкалар)ни таркибига олган бўлади.
Иккинчиси яна ҳам юмшоқ тренировка режими ва тренировка машғулотларининг мазмуни ва шароити, шаклини алмаштириш эффектидан нисбатан кенгроқ фойдаланиш билан характерланади. Мезоциклларнинг бундай типларидан маъсули ятига кўра мусобақаларнинг бир нечасини кетма – кет тўпланиб қолган даврида кўпроқ қўл келади. Булардан ташқари тикловчи-тайёрлов ва тикловчи- сақловчи(эришилган натижани йўқот мовчи) мезоцикллар тренировкаларнинг катта циклларининг якунлов даври (ўтиш даври) ҳисобланади.
Хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, қайд қилинган мезо циклларнинг барча типлари катта тренировка циклларининг этаплари ва даврларининг ўзига хос қурилиш блокларидир. Мезоциклларнинг у ёки бу типи ва уларни макроцикллар структурасида лозим бўлган тартибда қўллаш йиллик трени ровка жараёнини даврлаш қонуниятлари ва уларнинг тузиш нинг аниқ шароити ва уни тузилиши билан боғлиқ.
10.7. Кўп ойлик тренировка цикллари (катта цикллар)нинг тузилиши
Спорт тренировкасини даврланиши. Спорт тренировкаси нинг йиллик, ярим йиллик ёки унинг бошқа кўп ойлик цикллари: тайёрлов (фундаментал тайёргарлик даври), мусобақалар (асосий мусобақалар даври) ва ўтиш (якунлов даври), деб у ч д а в р г а бўли нади. Тренировкалар макроциклларининг тузилишининг юқори да қайд қилинган структурасида спортчининг“с п о р т ф о р м а с и”га кириши, уни сақлаши ва вақтинчаликка йўқотиши белгиланган қ о н у н и я т л а р асосида ётади.
С п о р т ф о р м а с и деб тренировкаларнинг ҳар бир микроциклини спортчининг маълум шароитида эгаллани-ладиган ютуқларга тайёрлигининг оптимал(энг яхши) ҳолатига айтилади. Спорт формаси спортчининг катта ютуқларга тайёрлиги оптимал ҳолатининг жисмоний, руҳий, спорт - техник, тактик ва бошқа барча томонлари(компо нентлари)нинг гармоник бирлигини ифодалайди. Спорт формаси фақат шу компонентларнинг мавжудлигинигина эмас, уларни тренировкаларнинг айнан шу катта циклида спорт ютуғини белгиланган даражасини таъминловчи гармоник му вофиқлигини тавсифлайди. Спорт формасини баҳолаш учун қатор физиологик, тиббий-назорат, руҳий ва бошқа комплекс мезонлардан фойдаланилади. Унинг асосий бир бутун кўрсат кичи спорт натижаларидир. Спортчининг катта натижаларга тайёрлиги, барча томонларнинг интеграл ифодаси фақат шу орқали намоён бўлади.
Илмий-тадқиқотлар, спорт формаси ҳақидаги амалий маълумотларнинг гувоҳлик беришича, спорт формасининг юза га келиши фазавий характерга эга ва у уч фазада содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |