Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


Ўт ўчиришнинг дастлабки воситалари



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

Ўт ўчиришнинг дастлабки воситалари
энди бошланаѐтган ѐнғинларни 
ўчириш учун ишлатилади. Улар бинонинг ичида ѐки кираверишида, омборлар 
ѐнида, қизил ранга бўялган махсус тахта шитларига осиб қўйилади. Бу 
воситаларга ўт ўчириш учун ишлатиладиган асбоблар (болта, белкурак, 
мисранг, чангак, челак), асбест матоси ѐки техник кигиз, бочкада сув, яшикда 
қум ва ўт ўчирувчи (кўпикли, карбонат ангидридли ва кукунли) асбоблар, шу 
билан бирга ўт ўчиришнинг ички водопровод тизими ҳам киради. 
ГОСТ 12.1.004-85(90) МХСМ «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар»га 
биноан барча ишлаб чиқариш хоналари ва омборлар дастлбаки ўт ўчириш 
воситалари билан таъминланиши керак. 


210 
Механизациялашган ўт ўчириш воситаларига
сув насослари ва 
автомашиналар киради. Сув насослар (мотопомпалар) умумий асосга 
ўрнатилган двигател ва марказдан қочма насосдан таркиб топган агрегатдир. 
Тўқимачилик саноатида асосан 800 ва 1400 л/мин. иш унумдорлигига эга 
бўлган МП-800 ва МП-1400 русумли сув насослари ишлатилади. МП-800 сув 
насоси пайвандланган енгил рама устига ўрнатилган бўлиб, кўтариш учун 
дастлабки ѐки ѐнғин чиққан жойга ғилдиратиб бориш учун икки ғилдиракли 
аравача устига ўрнатилади. 
МП-1400 тиркамали сув насоси «Волга» автомобилининг тўрт тактли 
ички ѐниш двигателидан, босими катта бўлган марказдан қочма насос, 
яримавтомат вакуум тизими, икки ғилдиракли автомобил тиркамаси, ѐнғинга 
қарши ускуналар тўплами ва двигателни ҳаракатлантириб юбориш учун 
аккумулятор батареяларидан ташкил топган. 
Булардан ташқари, ўт ўчирувчи моддаларни (сув, ҳаво-механиқ ѐки 
кимѐвий кўпик) етказиб бериш мақсадида ѐнғин автомашиналари ишлатилади. 
Уларга автоцистерналар, шланг-насосли автомобиллар, поездлар ва бошқалар 
киради. 
Насосли автоцистерна шахсий таркибни, ўт ўчириш ускуналарини, сув 
заҳирасини ва кўпик ҳосил қилувчи моддани ѐнғин чиққан ерга етказиш ҳамда 
шлангларни водопровод тизимига улангунча сув билан таъминлаш, сув 
келтириш ва сув етказиб беришда оралиқ вазифасини ҳам ўтайди. 
Автоцистерналар асосан енгил, ўрта ва оғир турларда бўлиб, улар ГАЗ-53а, 
ГАЗ-60, ЗИЛ-130, ЗИЛ-131 ва Урал-375Д автомобиллари шассиларига 
ўрнатилади. 
Ўт ўчирувчи автомобилларнинг (автоцистерна ва автонасослар) асосий 
агрегати, марказдан қочма ѐнғин насоси бўлиб, у сув ѐки бошқа суюқ ўт 
ўчирувчи аралашмаларни ѐнғин чиққан ерга етказиб беради. 
Ўт ўчириш машиналари учун тўқимачилик корхоналарида махсус депо 
қурилади. Улар магистрал йўллар ѐнига, барча объектларга машиналар бемалол 
бора оладиган қилиб қурилади. Зарур бўлиб қолса, қўшни корхонага ҳам тез 
ѐрдам бера олиш учун деполар корхонадан чиқиш дарвозалари яқинида бўлгани 
мақул. Уларнинг хизмат қилиш радиуси А, Б ва В тоифали корхоналар учун 2 
км. Бўлиши лозим. Хизмат радиуси бундан катта бўлган корхоналарда қўшимча 
равишда ѐнғин постлари қурилади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish