Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

Кукунли бирикмалар
ѐнаѐтган газлар, енгил алангаланувчан, ѐнувчан 
суюқликлар, кучланиш остида бўлган электр ускуналарини ўчиришда 
ишлатилади. Улар арзонлиги туфайли тобора кўпроқ қўлланилмоқда. Асосий 
қисми натрий карбонатдан иборатдир. 
Металлоорганиқ бирикмаларни ўчиришда СИ-2 кукуни ишлатилади. 
Унинг асосий қисмини фреон (114 B
2
) билан тиндирилган селикоген 
заррачалари ташкил этади. Ёнғинга тушгач кукун заррачаларидан алангага 
кучли тормозловчи (ингибитор) сифатида таъсир қилувчи фреон ажралиб 
чиқади. 
Кўпик
ѐнаѐтган юзага тушгач, уни қоплаб олиб, кислород киришидан 
тўсади ва ажралиб чиқаѐтган суюқлик ѐнаѐтган юзани совитади. Кўпик асосан 
қаттиқ моддалар ва ѐнувчан суюқликларни ўчиришда ишлатилади. У пайдо 
бўлишига кўра икки хил бўлади: кўпик ҳосил қилувчи қоришмани ҳаво оқими 
билан механиқ аралаштирув орқали олинадиган ҳавомеханиқ ва ишқор 
эритмаси билан кислотанинг аралашиши натижасида пайдо бўладиган кимѐвий 
кўпик. 
Маълумки, ѐнғин пайтида ѐнаѐтган юзаларни қоплаш учун кўплаб 
миқдорда кўпи ҳосил қилиш керак бўлади. Бунинг учун кўпик ҳосил қилувчи 
модда (пенообразовател)ларни кучли босимдаги сув ѐки ҳаво билан 
аралаштирилади. Бу жараѐн махсус узлуксиз ишловчи аппаратлар – кўпик 
генераторлари ѐрдамида амалга оширилади. Кўпик ҳосил қилувчи моддалар 
кукун ҳолида бўлиб, одатда бирон-бир кислотанинг (кўпинча олтингугурт 
кислотасининг) тузидан ва ишқорий қисми эса натрий бикарбонатнинг 
аралашмасидан ташкил топади. 
Кўпик генераторлари икки турли бўлиб (ПГ-50М ва ПГ-100), ѐнувчи 
ҳамда енгил алангаланувчан суюқликларни ўчиришда ишлатилади ва фақат 
ўлчамлари билан фарқланади. Масалан, 36-расмда ПГ-100 нинг схемаси 
тасвирланган. Генератор босим остидаги сув тармоғига улаш учун 
мўлжалланган штуцер (1), учлик (2), вакуум камераси (4)да сувнинг оқими 
туфайли керакли сийракланиш ҳосил бўлиши учун диффузор (3), кукунни элаш 
учун металлдан ясалган тўр (6), таъминловчи бункер (5), кўпик чиқарувчи 
штуцер (7), шарсимон клапан (8), манометр (9) дан иборат. 


206 
Диффузор 
устки 
ва 
таъминловчи 
бункернинг қуйи қисмида сув бериш вақтинча ѐки 
бутунлай тўхтатилганда сув орқага қуйилмаслиги 
ва кукунни намламаслиги учун шарсимон клапан 
ўрнатилган. Кукун намланса ва қотиб қолса, кўпик 
генераторини очиб тозалаш керак бўлади. 
Сувнинг босимини назорат қилиб туриш учун 
штуцер яқинига манометр ўрнатилади. 
ПГ-100 ни икки киши бошқаради: бири 
таъминловчи бункерга кўпик ҳосил қилувчи кукун 
солиб, генераторни ишга тушириб юборади, 
иккинчиси эса ҳосил бўлаѐтган кўпикни аланга 
устига йўналтиради ва шлангларнинг бурилиб 
қолмаслигини назорат қилиб туради. Штуцердаги 
сувнинг босими манометр бўйича иш босими (4-6 атм.б.) қийматига етгач, 
таъминловчи бункерга кукун солинади. Шу иш босими остида кўпик 15 м. 
юқорига етказиб берилади. Ўт ўчирувчи шлангнинг диаметри 75 мм. бўлганда 
кўпик пайдо бўлиш жараѐни яхши бўлиши учун узунлиги 60 м. дан кам 
бўлмаслиги керак. ПГ-100 нинг иш унумдорлиги секундига 100 литрни, 
оғирлиги 24 кг. ни ташкил қилади. Бу генератор ѐнувчи суюқлик сақланувчи 
бир неча идишларни кўпик билан таъминлай олиши мумкин. 
Ҳозирги пайтда кўпик ҳосил қилиш унумдорлиги катта бўлган кўпик 
генераторлари (ГПС-200, ГПС-600 ва ГПС-2000) қўлланилмоқда. 37-расмда 
ГПС-200 кўпик генераторининг схемаси кўрсатилган. 
37-расм. ГПС-200 кўпик генераторининг схемаси: 
1-металл тўр; 2-қобиқ; 3-конфузор; 4-марказдан қочма пуркагич. 
Кўпик ҳосил қилувчи қоришма марказдан қочма пуркагичга узатилади. 
Қоришманинг томчилари қобиқда конфузор орқали ташқаридан келаѐтган ҳаво 
билан аралашади. Бу аралашма металл тўр катакларидан ўтиб карралиги 80 га 
тенг бўлган кўпик ҳосил қилади ва ѐнаѐтган юзаларга йўналтирилади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish