202
қилиш илмий текшириш институтининг тавсиясига биноан енгил ѐнувчи
суюқликларга чақнаш ҳарорати 61
0
Сга тенг ва ундан паст бўлганларни, ѐнувчи
суюқликларга эса 61
0
Сдан юқориларини киритиш белгиланган.
Газларда эса, газнинг ҳар бир молекуласи кислороднинг молекулалари
билан бевосита контактда бўлиши мумкинлиги ва улар вақтнинг ўзида
оксидланиш жараѐнига тайѐр бўлганлиги учун, ѐниш жараѐни катта тезликда
кечади. Ёнувчи модда бўйлаб аланганинг тарқалиш тезлиги секундига бир неча
метрни ташкил этса –
портлаш
, бир неча километрни ташкил этса –
детонация
деб аталади.
Газ ва буғларнинг ҳаво билан аралашмасининг ѐниш ва портлаш хавфи,
аланганинг тарқалиш ҳароратидан ташқари уларнинг ҳаводаги концентарцияси
чегараси (буғлар учун) билан характерланади.
Портлашнинг концентарция чегараси
деб, ѐпиқ тигел чишида ѐнувчи газ
ва буғларнинг ҳаводаги миқдори ташқи аланга таъсири остида алангаланиб кета
оладиган миқдорга айтилади.
Ҳаво билан тўлдирилган берк идиш олиб, унга маълум миқдорда ѐнувчи
газ ѐки буғ қўшиб борамиз ва ҳар гал уни ѐқиб кўрамиз. Газнинг миқдори
(фоизларда ѐки оғирлик концентарциясида) кам бўлганда алангаланмайди, яъни
идиш ичидаги босим атмосфера босимига тенглигича қолаверади.
Ёнувчи модданинг концентрацияси ошириб борилиши натижасида
шундай ҳолат юзага келадики, бунда аралашма кучсиз портлайди. Ёпиқ идиш
ичида ѐнувчи газ ѐки буғнинг ҳаво билан аралашмаси ѐндирилганда портлаш
пайдо қиладиган минимал қиймати
портлашнинг пастки чегараси
дейилади.
Идиш ичига берилаѐтган газ ѐки буғнинг концентарцияси яна ошириб борилса,
портлаш кучи ортиб, максимал қийматга эришади. Концентрациянинг янада
ортиб бориши энди портлаш кучини оширмай, балки пасайтиради ва аста-секин
сўна бошлайди, маълум концентрацияда эса бутунлай тўхтайди. Ёпиқ идиш
ичида ѐнувчи газ ѐки буғнинг ҳаво билан аралашмасининг ѐндирилганда
портлайдиган максимал қиймати
портлашнинг юқори чегараси
дейилади.
Портлашнинг пастки ва юқори чегаралари орасидаги фарқ анча катта бўлса,
модданинг портлаш хавфи шунча юқори бўлади.
Ҳар бир ѐнувчи модданинг буғлари, газлари ҳамда чанглари ўзининг
пастки ҳамда юқориги портлаш чегаралари қийматларига эга. Ёнувчи чанглар
ва толаларнинг пастки портлаш чегараси 65 г/м
3
дан паст бўлса, портлаш хавфи
мавжуд ҳисобланади. Агар уларнинг пастки портлаш чегараси 65 г/м
3
дан
юқори бўлса, улар юқори хавфли бўлган чанглар ҳисобланади. Суюқликлар
буғлари учун ҳам портлашнинг ҳарорат чегаралари пастки ва юқориги
қийматларга эга.
Ёнувчи суюқликларнинг газ ва буғларнинг ҳаво билан аралашмасини
юқорида кўрсатилган чегараларидан ташқари қийматларида ҳеч қандай манба
билан алангалатиб бўлмайди. Масалан, ацетон тўйинган буғлари учун
портлашнинг пастки ҳарорат чегараси – 20
0
С, юқоригиси 7
0
С, углерод сульфид
учун тегишлича - 14
0
С ва - 7
0
С.
Do'stlaringiz bilan baham: