III-даражали куйиш
эса, терининг бутун қатлами нобуд бўлиши билан
ифодаланади. Бу даражадаги куйишдаги ҳам тери юзасида пуфакчалар бўлади,
242
аммо улардаги суюқлик қон рангида, геморрагик тусададир, холос. Баъзан,
жароҳат юзасида қуруқ, қалин сариқ-қўнғироқ тусдаги қасмоқ ҳосил бўлади,
оғриқ сезилмайди.
IV-даражали қўйишда
терининг барча қатлами ва тери ости тўқималари,
баъзан суяк ҳам куяди. Бундай ҳолатда ҳам жароҳат юзасини қалин қасмоқ
эгаллайди.
Куйишнинг I, II ва III-даражаларида жароҳат ўз-ўзидан тери ўсиши
ҳисобига битади, аммо баъзан III ва айниқса IV-даражали куйишларни фақат
жароҳлик йўли билан даволаш мумкин.
Катта ѐшдаги кишиларда куйган жойнинг сатҳини аниқлашда, айниқса,
жароҳатланганлар кўп бўлган вақтларда илмий жиҳатдан тўлиқ асосланган
«Тўққизлик қоидаси» ва «Кафт қоидаси» усулларидан фойдаланиш мумкин.
«Тўққизлик қоидаси»
га биноан, ҳар бир анатомик майдон сатҳи 9%
ҳисобидан олинади. Масалан, бош ва бўйин қисми 9%, ҳар бир қўл 9%, ҳар бир
оѐқ 18%дан, тананинг олд ва орқа қисми 18%дан, чот ва жинсий аъзолар соҳаси
1%. Бу фоизлар жамлаб чиқилганида 100% ни ташкил этади.
«Кафт қоидаси»
га кўра, катта ѐшдаги одамнинг кафт сатҳи тана
юзасининг 1,1% га тенгдир. Болаларда куйган тери сатҳини аниқлашда махсус
жадвалдан фойдаланилади, чунки болаларда тананинг ҳар бир соҳаси уларнинг
ѐшига қараб ўзгариб туради.
Шундай қилиб, баданнинг 10-15%дан ортиқ қисми II, III-даражали
куйганда организмнинг ўзига хос умумий оғир ҳолати, яъни куйиш касаллиги
пайдо бўлади. Бу эса, бемор нафас олиш аъзоларининг шикастланишига,
аҳволининг оғирлашишига, кўпинча куйиш шоки бошланишига олиб келади.
Бу ҳолат куйган одамнинг аҳволидаги руҳий ўзгаришлар, безовталик, баъзан
бефарқлик, қон босимининг дам кўтарилиб, дам пасайиши, қон томирлар
тонусининг сусайиши, энг майда қон томирлар, яъни капиллярлар
ўтказувчанлик қобилиятининг ошиши, суюқликнинг атрофдаги тўқималар,
тери юзасига чиқиши, қон камайиши, унинг қуйилиши, жигар, буйрак, меъда-
ичак фаолиятининг бузилиши, сийдик келмаслиги билан белгиланади. Бундай
ҳолат 2-3 кеча кундузгача давом этиши мумкин.
Куйган одамга биринчи навбатда нимтатир қилиб бироз ош тузи
қўшилган илиқ сув ичириш зарур. Куйган одамга биринчи тиббий ѐрдам
кўрсатишда энг аввало унинг устидаги ѐниб турган кийим-бошини ўчириш
зарур. Бунинг учун унинг устига бирор кийим ѐки кўрпача, адѐл ѐпилади.
Иложи борича, тананинг куйган қисми кийим-бошдан ҳоли қилинади. Кийим,
куйган жойга ѐпишган қисми ўрнида қолдирилиб, жароҳатнинг атрофидаги
мато аста қирқиб олинади.
Воқеа содир бўлган жойда куйган жароҳатга боғлам қўйиш мумкин эмас.
Агар кимѐвий куйиш рўй берган бўлса, зудлик билан шикастланган жой катта
миқдордаги совуқ оқар сув билан 10-15 дақиқа мобайнида ювилади. Куйган яра
устини қуруқ салфетка ѐки стерил мато билан беркитиш жоиз. Куйган жароҳат
устига бирор дори-даромон, айниқса, суртмалар, ѐғсимон моддалар қўйиш
мумкин эмас.
243
Тананинг катта қисми куйиб, юзаси кўп зарарланган бўлса, куйган
одамни тоза чойшабга ўраб, шокнинг олдини олиш чора-тадбирлари (иссиқ
чой, қаҳва, оғриқ қолдирадиган дорилар бериш) кўрилади ва тезда тиббий
муассасага жўнатилади.
Куйган одамни тиббий муассасага жўнатиш вақтида, у албатта, ѐтган
ҳолатда бўлиши, унинг совуқотиб қолмаслиги чорасини унутмаслик лозим.
Бундан ташқари, баданни совуқ олгани, офтоб ургани ѐки иссиқ
элитганида, одам сувга чўкканида биринчи тиббий ѐрдам кўрсатиш ҳам муҳим
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |