Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


Фосфорли заҳарли моддалар билан заҳарланганда



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

Фосфорли заҳарли моддалар билан заҳарланганда
(сўлак оқиши, кўз
қорачиғининг торайиши, кўздан ѐш оқиши, нафас олишнинг қийналиши, 
мушакларнинг тиришиб тортишиши қайд этилганида) тиббий ходим етиб 
келгунича 3-4 таблетка бесалол ичирилади ѐки дарҳол тез тиббий ѐрдам 
хизматига мурожаат қилинади. Бундай ҳолларда кимѐвий зарарланиш ўчоғига 
киришдан олдин шахсий индивидуал аптечка (АИ 2)дан муҳофазавий дозада 1 
таблетка (антидот - зиддизаҳар) олиб ичиб, кимѐвий муҳофаза кийими, резина 
этик, қўлқоп ва противогаз (газниқоб)ларни кийиб олиш зарур. 
Фосфорли заҳарли моддадан шикастланиш рўй берганида газниқоб кийиб 
олингандан кейин дарров оғир шикастланган одамга 2 доза, ўртача 
шикастланган одамга эса 1 доза миқдоридаги зиддизаҳар тюбик-шприц 
ѐрдамида мушаклари ораси ѐки териси остига юборилади. Енгил даражада 
шикастланган одамга газниқоб кийдиришдан олдин тилининг тагига ташлаш 
учун шахсий аптечканинг №2-хонасидаги қизил рангли пеналдан 2 таблетка 
зиддизаҳар олиб ичирилади ѐки тюбик-шприц ѐрдамида 1 доза зиддизаҳар 
юборилади. Сўнгра бадан терисининг очиқ жойлари кимѐвий моддага қарши 
шахсий, индивидуал пакет (ИПП)даги махсус суюқлик билан қисман санитария 


240 
ишловидан ўтказилади. Бундай мақсадларга ИПП-8, ИПП-9 ва ИПП-10 (42- 
расм)лардан ҳам кенг фойдаланиш мумкин. 
Газниқоб 
кийиб 
олинган бўлса, пакетни 
очиб, тампонни суюқлик 
билан ҳўллаш ва бадан 
терисининг 
очиқ 
жойлари, 
бўйин 
ва 
қўлларни кийим ѐқаси 
ва 
енг 
учларининг 
баданга тегиб турган 
жойларини, шунингдек, 
газниқобнинг 
юз 
қисмини ҳам 
артиш 
зарур. 
 
Газниқоб 
кийилмаган бўлса, кўзни 
маҳкам юмиб, юз ва бўйин терисини махсус суюқлик билан ҳўлланган тампон 
ѐрдамида артиш жоиз. Кўзни очмай туриб, унинг атрофидаги терини қуруқ 
тампон билан артгач, газниқоб кийдирилади. Сўнгра яна тампонни ҳўллаб, қўл 
панжалари, кийим ѐқаси билан енгларнинг баданга тегиб турадиган соҳалари 
артилади. Бу суюқлик билан юз терисига ишлов берилаѐтганида кўзни 
ниҳоятда эҳтиѐт қилиш лозим. 
Фавқулодда вазиятлар юз берганда аҳолининг муҳофазаси учун шахсий
ҳимоя воситалари мавжуд. Шахсий ҳимоя воситалари инсон танаси ичига, 
терисига ва кийим-бошларига турли заҳарловчи, радиофал моддалар, бактериал 
воситалар тушмаслигини таъминлаш учун мўлжалланган. Булар авваламбор 
ГП-5 ва энг янги русумдаги ГП-7 фуқаролар газниқоблардир. ГП-7 нафас
йўлларини, кўз ва юзни заҳарли моддалардан ишончли муҳофаза қилади. 
Бир ярим ѐшгача бўлган болалар учун шахсий ҳимоя воситаси сифатида 
КЗД – 3 махсус болалар ҳимоя камерасидан фойдаланиш мумкин. Унинг 
корпусига ўрнатилган кўриш ойнаси боланинг нима билан машғул эканлигини 
кузатиш имкониятини беради. Камера қўлда ва елкада кўтариб юришга
мўлжалланган уни чанғи ѐки болалар аравачасининг шассисига ҳам ўрнатиш 
мумкин. Шунингдек, респираторлар ҳам мавжуд бўлиб, улар нафас йўлларини 
радиофаол, ишлаб чиқаришдаги ва табиий чанглардан ҳимояланиш учун 
ишлатилади. Улардан бактериал воситалар билан заҳарланган ерлар, аэрозол 
кўринишдаги ҳавога ѐйилган бактериал воситаларга қарши ҳимояланишда ҳам 
фойдаланиш мумкин. 7 ѐшдан 17 ѐшгача бўлган болалар учун катталарникидан 
ўлчами билан фарқ қиладиган болалар респираторлари ҳам мавжуд. 
Бундан ташқари, юқорида таъкидлаганимиздек, шахсий боғлам пакети 
(ППИ), кимѐвий моддалардан шахсий муҳофаза пакети (ИПП-8), шахсий дори 
қутичаси (ИА-2) ҳам муҳофаза воситалари туркумига киради. 
Газниқоб ва респираторлардан ташқари нафас олиш аъзоларини 
ҳимоялаш мақсадида уй шароитида оддий ҳимоя воситаларидан ҳам 
42-расм. Кимѐвий моддаларга қарши
ишлатиладиган шахсий, индивидуал пакетлар,
халтачалар (ИПП8, ИПП-9, ИПП-10). 


241 
фойдаланиш мумкин. Уларга пахта – дока ѐки сатин боғламлари, чанга қарши 
мато ниқоблар киради. 
Терини ҳимоялашнинг оддий воситаларига эса, ишлаб чиқариш 
жараѐнига мосланган (брезинт ѐки унинг аралашмасидан тикилган махсус 
капьюшонли плашлар, резина аралашмаси, хлорвинал билан қопланган 
матолардан тикилган) кийимлар киради. 
Бундай мураккаб шароитларда фақат зарурат туғилсагина, бунга тегшли 
шарт-шароитлар бўлсагина, шикастланганларга сунъий нафас олдириш 
усуллари қўлланади ва улар иложи борича тезроқ даволаш муассасасига 
жўнатилиши шарт. Заҳарли моддалардан шикастланишга йўл қўймаслик ѐки 
унинг оқибатларини сусайтириш мақсадида шикастланганлар санитария 
ишловидан ўтказилишлари зарур. Бунда уларнинг кийим – кечаклари, ҳимоя 
воситалари, шунингдек, барча анжомлари тегишли усуллар билан 
зарарсизлантирилади, яъни дегазация қилинади. Бундай санитария ишлови 
шароит ва заруратга қараб, қисман ѐки тўлиқ бўлиши мумкин. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish