Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

Офтоб уриши ѐки иссиқ элитиши 
юқори ҳарорат таъсири натижасида 
рўй беради. Натижада шикастланган одамнинг бутун аъзойи бадани ҳаддан 
ташқари қизийди, боши оғрийди, қулоқлар шанғиллайди, дармони курийди, 
кўнгли айнийди, қайт қилади. Баъзан бемор алаҳлайди, кўз қорачиқлари 
кенгаяди, нафас олиши тезлашади, томир уриши 140-160 гача етади, хушидан 
кетади. Бундай ҳолатда беморни соя жойга олиб, кийимларини ечиш, бошини 
баландроқ кўтариб ўтқизиш, орқаси билан суянчиққа суяб, ѐтқизиш, бошига ва 
юрак соҳасига совуқ нарса босиш, новшадил спирти ҳидлатиш, кўпроқ суюқлик 
чой, ҳақва ичириш керак. Заруратга қараб сунъий нафас олдириш ва юракни 
билвосита уқалаш усуллари қўлланилади.
 
Ҳашоратлар ва ҳайвонлар зарар етказишдаги биринчи тиббий ѐрдам 
Ҳаѐтда ҳайвонлар ва ҳашаротларнинг тишлаши ва чақиши хавфлидир. 
Улар нафақат оғриқ бериши, балки турли касалликлар юқтириши, шок ҳолати, 
ҳатто тўсатдан ўлим сабабчиси ҳам бўлишлари мумкин. 
Ҳайвонлар тишлаганда организмга инфекция киради. Улардан бири
қутуриш касаллигидир. Унинг қўзғатувчи вируси, одамга қутурган ҳайвонлар 
(ит, мушук, туя, бўри ва ҳ.к.)нинг тишлаши, ҳатто сўлагининг терига 
сачрашидан ҳам юқади. Агар қутуриш касаллигининг олди тезда олинмаса, бу 
ҳол ѐмон оқибатларига олиб келиши мумкин. Биринчи тиббий ѐрдам: 
шикастланган одамни тезроқ бехатар жойга олиб кетишга ҳаракат қилиш; 
шикастланган жойни совунли сув билан ишқаламасдан ювиш; қон оқишини 
тўхтатиб, стерил боғлам қўйиш; имкони бўлса, тишлаган ҳайвоннинг соғ ѐки 
носоғлигини аниқлаш; шикастланган одамни тезроқ шифохонага, махсус 
мутахассис қабулига олиб бориш, керакли даволаш, муҳофаза чораларини 
кўриш. 
Ари чаққанда 
оғриқ бўлгани билан ўлимга олиб келмайди. Бироқ, айрим 
одамларда оғир аллергик ҳолат вужудга келиши мумкин. Биринчи тиббий 
ѐрдам: агар ари найзаси қолган бўлса, уни тирноқ билан аста олиб ташлаш; 
чақилган жойини сув билан ювиб, совуқ компресс қўйиш; жароҳатланган 
одамнинг аҳволини назорат қилиб туриш (чунки, аллергик ҳолат рўй бериши 
мумкин). 
Илон чаққанида 
жароҳатланган жойда қаттиқ оғриқ, жуфт ѐки якка 
жароҳат изи, жароҳатланган жойнинг шишиши ва тери рангининг ўзгариши, 
нафас олишнинг бузилиши, ҳолсизлик аломатлари бўлиши мумкин. Биринчи 
тиббий ѐрдам: яраланган жойни тезда (15-20 дақиқа давомида) оғиз билан 


245 
сўриб, ундаги қонсимон тўқима суюқлигини ташқарига чиқариб олиш зарур 
(бунда тез-тез тупуриб туришни унутмаслик шарт. Акс ҳолда, заҳар ичга 
кетиши мумкин). Жароҳатланган жойни совунлаб ювиш, совуқ компресс 
қўйиш; заҳарнинг қон оралиқ организмга тарқалиб кетмаслигининг олдини 
олиш мақсадида, беморни иложи борича жойидан қимирлатмаслик, тезроқ 
касалхонага олиб бориш зарур. Шуни асло унутмаслик керакки, илон чаққан 
жойни кесиш, жгут билан боғлаш, беморга спиртли ичимлик бериш, илон
тиши теккан соҳага калий перманганат (марганцовка) қўйиш, ўша жойни 
куйдириш қатъиян ман этилади. Бу усуллар ниҳоятда зарарлидир. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish