Ёнғин хавфи бўйича хоналарнинг тоифаланиши. П-I – чақнаш ҳарорати
45
0
С дан юқори бўлган ѐнувчи суюқликлар ишлатиладиган ѐки сақланадиган
хоналар. П-II – ҳавода учиб юриш ҳолатига ўтадиган ѐнувчи чанг ѐки хом
ашѐлар ажралиб чиқадиган хоналар. Бу ерда пайдо бўладиган хавф, чанг ѐки
хом ашѐнинг физик хоссаларига кўра ѐки иш шароитида улар
концентрациясининг портлаш хавфи туғдириш даражасида етарли бўлмаслиги
ѐнғин (портлаш билан эмас) билан чегараланади.
П-IIа – юқоридаги П-II тоифага хос хусусиятлардан мустасно бўлган
қаттиқ ѐки ѐнувчи моддалар сақланадиган ѐки ишлаб чиқариш ва омбор
хоналари.
П-III – буғларнинг чақнаш ҳарорати 45
0
С дан юқори бўлган ѐнувчи
суюқликлар ҳамда ѐнувчи қаттиқ моддалар ишлатиладиган ѐки сақланадиган
ташқи ускуналарни ташкил этади.
Назорат саволлари: 1. Ёниб деб нимага айтилади ва ѐнғин ҳосил қилувчи моддаларга нималар киради? 2. Ёнмайдиган, ѐниш ва портлаш хави мавжуд моддалар деганда нимиани тушунасиз? 3. Ёнгиш фазаларининг қандай хиллари мавжуд? 4. Ёниш жараѐнини тўхтатишда қандай усуллар қўлланилади? 5. Ўт ўчириш воиталарининг турлари бўйича уларнинг моҳиятини тушунтиринг? 6. ПГ-100 кўпик генераторини тавсифланг? 7. ГОСТ 12.2.047-80 га асосан ўт ўчирувчи модданинг тури бўйича нечта хилга бўлинади? 8. Кимѐвий ва ҳаво кўпикли ўт ўчириш асбоблари қандай ҳолларда ишлатилади? 9. Спринклер ускуналари қандай ўт ўчириш воситаларига киради ва уларнинг вазифалари нимадан иборат? 10. Механизациялашган ўт ўчириш воситалари нималарни ташкил этади ва уларнинг вазифасини тушунтиринг? 11. Ҳозирда ташкилот ва корхоналарда ѐнғин хавфсизлиги бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда? 12. Касбий ѐнғин муҳофазаси қандай турларга бўлинади? 13. Ёнғин муҳофазаси ишининг неча хил йўналиши бор? 14. Ёнғинга қарши кураш бошқармасининг вазифалари нималардан иборат? 15. Ёнғин назорат ташкилотларининг қандай ҳуқуқлар берилади? 16. Ёнғинга қарши кураш учун тузилган комиссиянинг вазифалари нималардан иборат? 17. Ишлаб чиқаришда ѐнғин хавфсизлиги режаси қандай мақсадлардан иборат?
221
18. Эвакуация йўллари деганда нимани тушунасиз ва унинг мақсади нималардан иборат? 19. Маъмурий-техник хизматчилар мажбурияти ва ҳуқуқлари нималардан иборат? 20. СНиП II-90-81 га асосан корхоналар, омборхоналар ѐнғин ва портлаш хавфи бўйича неча категорияга бўлинади? 21. Ёнғинга қарши кураш назоратини қайси ташкилот амалга оширади? 22. Ишлаб чиқаришда юз берадиган ѐнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари неча турга бўлинади? 23. Ишлаб чиқариш корхоналаридаги технологик жараѐнларнинг портлаш ва ѐнғин хавфи бўйича нечта тоифага бўлинади? 24. Портлаш бўйича хавфли хоналар қандай гуруҳланади? 25. Ёнғин хавфи бўйича хоналар қандай тоифаланади?