Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

Қопқоқли – клапанли
пневмоторакс ҳолати янада хатарлидир. Чунки, 
бундай ҳолатдаги одам нафас олганида плевра бўшлиғига ҳаво сўрилиб ўтади, 
лекин нафас ташқарига чиқмайди, аксинча, ичкарида, тери остида 
тўплавнаверади, натижада атрофдаги аъзоларни сиқиб, организмни пуффакдай 
шишираверади. Плевра бўшлиғига ҳаво кўкрак девори жароҳати орқали (бу 
ҳолат ташқи пневмоторакс дейилади) ѐки бронхдаги жароҳатдан плевра 
бўшлиғига кирган ҳаво тери ости тўқималарига ўтиши ва тери ости 
эмфиземасини вужудга келтириши мумкин. 
Тешиб ўтган қорин жароҳатлари ички аъзолар: жигар, меъда, ичак, 
буйрак ва бошқаларни жароҳатлантирган ѐки жароҳатлантирмаган, уларни
қорин бўшлиғидан ташқарига чиқишига олиб келиши ѐки бундай ҳолатга олиб 
келмаган бўлиши мумкин. Жароҳатнинг ўзидан ташқари қорин қисмига қаттиқ 
ѐйилган оғриқ, қорин девори мушакларининг тахтадек таранглашиши, 
қориннинг дам бўлиб шишиши, чанқаш, оғиз қуриши, тешиб ўтган жароҳат 
аломатлари ҳисобланади. Қоринга ѐпиқ шикастлар етганида жароҳат бўлмай 
туриб ҳам қорин бўшлиғидаги ички аъзолар шикастланиши мумкинлигини 
доимо ѐдда тутиш лозим. 
Тиббий ѐрдам кўрсатишда жароҳатларни боғлаш усуллари ҳам мавжуд. 
Фавқулодда ҳолатларда шикастланганларнинг жароҳатини боғлаш, унинг 
кўнгилсиз асоратларининг олдини олишда муҳим роль ўйнайди. Бунинг учун
тозалик ва озодалик (асептика ва антисептика) қоидаларига тўлиқ риоя қилган 
ҳолда тегишли боғлам турларидан оқилона фойдаланиш ва уларни моҳирлик 
билан қўллаш усулларини билиш лозим. 
Боғлам, жароҳат юзасини беркитиб қўйиш учун қўлланадиган хом 
ашѐдир. Маълумки, боғлам икки қисмдан, яъни жароҳат юзасига бевосита 


226 
тегиб, тақалиб турадиган ички қисм ва ниҳоят уни босиб, мустаҳкам ушлаб 
турадиган ташқи қисмдан иборат. Табийки, боғламнинг ички қисми тоза, 
стерилланган бўлиши шарт. Боғламларни қўллаш вақтида имкони борича, 
шикастланган одамга озор бермаслик, жароҳатни оғритмасликка ҳаракат қилиш 
лозим. Зеро ҳар сафар боғлам қўйилганда жароҳат қайтадан янгиланади, бундан 
одам қаттиқ азобланади. Биринчи марта жароҳатга қўйиладиган боғлам ўз номи 
билан бирламчи стериал боғлам дейилади. Бунинг учун жароҳатга ифлос
нарсаларни теккизмасдан унинг юзасини очиш, яланғочлаш зарур. 
Жароҳатнинг характери, об – ҳаво ва маҳаллий шароитларга қараб, ярадорнинг 
устки кийими ечиб олинади ѐки бирор ўткир асбоб-ускуна ѐрдамида авайлаб 
кесилади, қирқилади. 
Кийим аввал шикастланмаган, кейин эса, шикастланган томондан оҳиста 
ечилади. Совуқ пайтларда ярадор совқотиб қолмаслиги, шунингдек, оғир 
аҳволдаги одамга шошилинч тиббий ѐрдам кўрсатиш зарурати туфайли 
кийимнинг жароҳат қисмидаги бўлаги қирқилади. Кийимнинг жароҳатга
ѐпишиб турган қисми қайчи билан авайлаб кесиб олинади, сўнгра устига тоза 
боғлам қўйилади. Ечиб олинган кийимни қайтадан қайтариш аксинча, тескари 
тартибда, яъни, аввал шикастланган, кейин эса, соғ томонга қараб амалга 
оширилади. 
Боғлов хома шѐси, материали сифатида бинт, дока, оқ ва кулранг пахта, 
лигнинг дуррача (уч бурчакли рўмолча)лар ишлатилади. Бинтни ўнг қўлда 
ушлаб, чап қўл билан боғламни тутиб туриш, бинтнинг ҳар бир ўрамини 
пешма-пеш ростлаб, текислаб бориш зарур. Бинтни боғламдан узмай туриб, 
чапдан ўнгга ѐзиб борилади, унинг навбатдаги ўрами аввалгисининг ярмисини 
қоплашигача ўралаверади. Боғламнинг қон айланишига ҳалал бермаслиги учун 
унинг остига бироз қалинроқ, босиб турадиган махсус мато қўйиш мақсадга 
мувофиқдир. Айни пайтда боғламни жуда бўш қилмаслик ҳам зарур. 
Боғлов материали намни ўзига тортадиган (гигроскопик), жароҳатдан 
қон ва ўзига яхши сўриб оладиган, ювилганидан сўнг тез қурийдиган, осонгина 
стерилланадиган бўлиши лозим. Табель боғлов воситалари: тиббий боғлов 
халтачалари, турли катталикдаги бинт ва салфеткалар, стерилланган ва 
стерилланмаган бўлади. Саноатда тиббий боғлов халтачалари, турли 
катталикдаги бинт ва салфеткалар, стерил шарчалар, тампонлар, тилимчалар 
асосан, докадан тайѐрланади, улар стерилланган ва стерилланмаган бўлади. 
Саноатда тиббий боғлов халтачалари тўрт хил турда: индивидуал, яъни шахсий 
боғлов халтача (пакет)лари, оддий боғлов, шунингдек, биринчи тиббий ѐрдам 
кўрсатиш вақтида қўлланадиган бир ва икки ѐстиқчали боғлов халтачалари 
ишлаб чиқарилади. 
Индивидуал боғлов пакети (ППИ) 32х17,5 см ҳажмдаги икки дока пахта 
ѐстиқча, эни 10 см ва узунлиги 7 м келадиган бинт (38-расм) дан иборат. 


227 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish