Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

ФВ хабар ва информация 
бериш 
Аҳолига хабар бериш
ФВ ҳақида информация бериш 
Умумий 
хабар 
Локал 
хабар 
Ҳокимиятнинг 
раҳбар 
органлари 
Аҳоли
Турли 
уровен 
ОУ ФВФМ
ПОО
ОУ ФВФМ 
1.
ФВ характери. 
2.
Аҳоли ҳаракати. 
1.ФВ характери 
2. Талаб этилган ѐрдам 
1.ФВ прогнози. 
2. Турли тадбирлар 


169 
- ФВ тўғрисида хабар бериш маҳаллий тизимларини яратишлари ва 
уларни шай ҳолатда сақлаб туришлари; 
- аҳолининг ва ҳудудларнинг муҳофазаланиш ҳолати тўғрисида 
белгиланган тартибда ахборот беришлари, шунингдек тармоқ ходимларини ФВ 
таҳдиди борлиги тўғрисида хабардор қилишлари; 
1) Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги: алоқа ва 
марказлаштирилган хабар бериш тизимларининг ишончли ва барқарор 
ишлашини таъминлаш; ФВДТни ФВ оқибатларини тугатишга раҳбарлик 
қилувчи органларини давлат ва идора алоқалари воситаларидан биринчи галда 
фойдаланишини таъминлаш; ФВ тўғрсида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш 
ва ФВДТ бошқарув органларига узатишни техник таъминлаш, хабар бериш, 
алоқа ахборот билан таъминлаш воситаларига шартнома асосида техник хизмат 
кўрсатиш; 
2) Ўзбекистон телерадиокомпанияси: радио эшитириш станциялари ва 
телевидение орқали ФМ хавфи ва юзага келганлиги ҳақида ахборот билан 
таъминлайди; маҳаллий ҳокимият органлари, тегишли вазирликлар, идоралар 
билан биргаликда ФВ зонасида қолган одамларнинг биринчи навбатдаги 
ҳаракатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб бориш; ФВ вазирлиги, ФМ 
бошлиқлари ва хокимлар буюртманомаларига кўра ФВ дан муҳофаза қилиш 
масалаларига оид телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкил этиш; 
соғлиқни сақлаш вазирлиги ва қизил ярим ой жамияти билан ўзаро ва ўз ўзига 
ѐрдам кўрсатишга ўқитиш бўйича эшиттиришлар ташкил этиши; 
3) Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги: ФВДТ бошқарув органлари 
ва аҳолини ФВ зоналаридаги санитария эпидемиологик аҳвол тўғрисидаги 
ахборот билан таъминлаш ишларини бошқаради; 
4) Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги: гидротехник 
иншоотлардан файдаланиш хавфсизлигини, уларда авариялар ва ҳалокатлар 
юзага келиши эҳтимолини башоратлайди; ФВ вазирлигини, тегишли 
вазирликларни, ҳокимларини ФВ зоналаридаги санитария-ветеринация ва 
агрокимѐвий аҳвол, кутилаѐтган тошқинлар ва ҳалокатли сув босишлар 
тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш; сув хўжалиги объектларининг иш 
режимини ўзгартиришни белгилайди, уларда сигнализация ва хабар беришнинг 
автоматик тузилмаларини яратади; 
5) Ўзбекистон Республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги: 
сув омборларида сигнализация ва хабар қилишнинг автоматик тизимини 
яратиш, ФВДТ боқарув органларини ўз тассаруфидаги объектларида юзага 
келган ФВ тўғрисидаги ахборот билан таъминлаши; 
6) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш 
қўмитаси: экологик вазият, атроф-табиий муҳитга зарарли моддаларнинг 
отилиб чиқиши ва чиқариб юборилиши тўғрисидаги ахборот билан 
таъминлайди; 
7) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар 
қўмитаси: хавфли геологик жараѐнларнинг ривожланиши эҳтимоллари 
тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш; кўчки хавфи бўлган районлардаги 
ҳудулардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар беради; 


170 
8) Ўзбекистон Республикаси саноатда ва кончиликда ишларнинг 
бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси: саноат 
объектларида юзага келган авариялар ва ҳалокатлар уларнинг кўламлари, 
ривожланишининг бориши ва ФВ бартараф этиш бўйича кўрилаѐтган чора-
тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлайди. 
9) Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси: ФВДТ бошқарув 
органлари ва аҳолини зилзилалар тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди. 
10) Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 
Гидрометерология Бош бошқармаси: гидрометерологик ахборот билан 
таъминлаш, атроф-муҳит ифлосланишининг экстремал юқори даражалари 
тўғрисида огоҳлантириш бўйича тадбирларни амалга оширади. 
11) Нефт ва газ саноати миллий корпорацияси: нефть, газни қайта 
ишлаш ва бошқа хавфли объектлар ҳамда уларга ѐндош бўлган ҳудудларда 
хабар бериш ва ахборотларнинг маҳаллий тизимини яратади; ўзига қарашли 
объектлардаги авариялар ва ҳалокатлар, кўрилаѐтган чора-тадбирлар, 
шунингдек ФВ чоғида аҳолининг ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот 
билан таъминлайди; 
12) Ўзбекистон 
автомобил 
транспорт 
давлат 
акционерлик 
корпорацияси, Тошкент шаҳар йўловчиларни ташиш транспорти корхоналари 
давлат уюшмаси: 
ФВДТ бошқарув органлари, шунингдек йўловчиларни ФВ хавфи ѐки 
юзага келганлиги тўғрисида хабардор қилишни ташкил этади; 
13) Ўзбекистон кимѐ саноати корхоналари уюшмаси: кимѐвий хавфли 
объектлар ва уларга ѐндош бўлган ҳудудларда хабар бериш ва ахборотнинг 
маҳаллий тизимларини яратади, авариялар ва халокатлар, уларнинг оқибатлари, 
кўрилаѐтган чор-тадбирлар, ФВ чоғида аҳолини ҳаракат қилиш тартиби 
тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди; 
14) Ўзбекситон ҳаво йўллари миллий авиокомпанияси: ФВДТ бошқарув 
органларини миллий авиокомпаниядаги ФВ тўғрисида хабардор этади; 
15) Ўзбекистон темир йўллари акционерлик компанияси: темирйўл 
транспортидаги авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг кўрилаѐтган оқибатлари, 
кўрилаѐтган чор-тадбирлар ва ФВ ни бориши тўғрисидаги ахборот билан 
таъминлайди. 
16) Қизил ярим ой жамияти: соғлиқни сақлаш органлари билан 
биргаликда аҳолини дастлабки тиббий ѐрдам кўрсатиш, ўзаро ўз-ўзига ҳамда 
зарар кўрганларга ғамхўрлик қилишга, ўқитишга оид эшиттиришларни ташкил 
этади. 
Республика ҳудудларида ва халқ хўжалиги объектларида хабарлаш 
хизматини ташкил этиш муҳим ҳисобланади. Шулардан бири, бу алоқа, фуқаро 
муҳофазаси кучларини бошқаришнинг асосий воситаси ҳисобланади, у ФМ 
бошлиғи қарори, штаб бошлиғи кўрсатмаси ва алоқа бўйича юқори турувчи 
штабнинг топшириғига асосан бошқарув пунктида ташкил этилади. 
Алоқа ва хабар беришни ташкил этишга ФМ бошлиғи масъул. Алоқа ва 
хабар бериш тизимининг доимий таѐргарлигини бевосита ФМ хабар бериш ва 
алоқа хизмати бошлиғи таъминлайди. 


171 
ФМ алоқа тизими муқим, кўчма бошқарув пунктларининг алоқа 
узеллари базасида ҳамда алоқа тармоғига таянган ҳолда тинчлик даврида 
олдиндан ташкил этиб қўйилади. 
Бошқарув пунктларининг алоқа узели - бу бошқаришни таъминлаш учун 
ишлатилган 
алоқа 
кучлари 
ва 
воситаларининг 
ташкилий 
техник 
бирлашмасидир. 
Алоқа узеллари: муқим (муҳофаза қилинган ва муҳофаза қилинмаган) 
ҳамда кўчма бўлади.
Муқим алоқа узеллари республика, вилоят, шаҳар туман, вазирлик ва 
идораларнинг шаҳардаги ва шаҳардан ташқари зоналаридаги бошқарув 
пунктларидаги муҳофаза иншоотларида жиҳозланади. Кўчма алоқа узеллари 
автомобилларда, вертолѐтларда ва темир йўл вагонларида жиҳозланиб, муҳим
алоқа узеллари ишдан чиққан ҳолда авария қутқарув ишлари ўтказишда ва 
бошқа вазифаларни бажаришда алоқаларни таъминлаб туришга мўлжалланган.
ФМ тизимида радио, радиорелье, симли ва сигнал берувчи алоқа 
воситалари ишлатилади.
Радио муҳим ва ишончли алоқа воситаси бўлиб ФМ кучлари ФВ жойига 
олиб борилаѐтганда, авария-қутқарув ишлари ўтказилаѐтганда уларни 
бошқариш учун ишлатилади. 
Симли алоқа воситалари ФМ кучлари ўз асосий жойида турганда, авария 
қутқарув ишлари ўтказилаѐтганда уларни бошқариш учун ишлатилади. 
Сигнал берувчи воситалар - бу ахборот бериш, бир-бирини таниб олиш 
ҳамда хабарлаш, бошқариш сигналларини бериш учун ишлатиладиган эшитиш, 
кўриш, радиотехник воситаларидир. 
Хабар тизими: мараказлашган ва хабар бериш чекланган қўйи 
тизимларга бўлинади. 
Алоқа ва хабар бериш марказлашган тизими деганда - тинчлик ва 
ҳарбий ҳаракатлар даврида ФМ га масъул ходимларга ва аҳолига сигнал ва 
керакли ахборотларни тезликда етказиб беришга мўлжалланган техник 
воситалар, алоқа канали, радио ва телевиденик мажмуаси тушунилади. 
Марказлашган хабар бериш тизими Республика, вилоят, туман, шаҳар, 
иншоот миқѐсида тузилади. Республика, вилоят, район ва шаҳар аҳолисига 
марказлашаган ҳолда ахборот бериш тизимининг махсус жиҳозланган 
воситалари Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги корхоналарида 
жойлаштирилади. Хабар бериш аппаратлари ФВ бўйича шаҳар (туман) 
бўлимларида ўрнатилади, агарда бундай бўлимлар мавжуд бўлмаса кечаю-
кундуз тезкор навбатчилик ташкил қилинган жойларга ўрнатилди. 
Марказлашган хабар бериш тизимини сирена овоза шаҳар, туман, 
вилоятнинг барча аҳолисини эътиборини жалб қилиш имкониятини беради ва 
ундан ҳам тинчлик даврида (табиий офат ва авариялар содир бўлганда) ҳам 
ҳарбий даврда қўллаш мумкин. Бундан ташқари аҳоли марказлашган хабар 
бериш тизимидан алоқа ва радио тармоқлари орқали оғзаки ахборотлар олади.
Хабар бериш марказлашган тизими қуйидагиларни таъминлаши лозим: 


172 
- шаҳарларда, туманларда, халқ хўжалиги объектларида ХХО, қишлоқ 
жойларда ва йирик аҳоли пунктларида марказлашган ва марказлашмаган тарзда 
«Ҳамма диққат қилсин» сигналини бериш; 
- симли эшиттириш тармоқлари ва маҳаллий радио эшиттириш 
станцияларида ахборот бериш йўли билан аҳолини оғзаки хабарлаш; 
- сигналларни ва ахборотни Республика, вилоят, шаҳар, туман, вазирлик 
ва идораларнинг бошқарув пунктларига, ички ишлар шаҳар, туман бўлимларига 
етказиш; 
- хонадон ва хизмат телефонларида мансабдор шахсларга доимий хабар 
бериш; 
- ФМ хабар бериш сигналларини ХХО ишчилари хизматларига, ФМ 
тузилмаларига ва Ўзбекистон Республикасининг барча аҳолисига беришни 
таъминлаши керак. 
Хабар беришнинг чекланган тизимлари ѐрдамида авария содир бўлган 
объектлардаги ишчи ва хизматчиларгина эмас, балки заҳарланиш, вайрон 
бўлиш ѐки ҳалокатли сув босиш эҳтимоли бор, зонага тушиб қоладиган аҳолига 
ҳам вақтида хабар бериш мумкин бўлади. 
Оперативлик – чекланган тизимларининг асосий афзаллиги бўлиб, 
тезлик билан хабар беришдан иборат. 
Чекланган тизимларни берувчи қурилмалари (датчиклари) кимѐ 
иншоотлари ѐки тўғонлар корпусига ўрнатиб қўйилди. Сигнал датчиклардан 
навбатчи нозимга тушади, нозим эса иншоотда рўй берган ФВ ҳақида П-164 
бошқариш пульти электрон қурилмалари, иншоотдаги циркуляр чақириш 
қурилмалари ва П-164-П узатгич (передатчик) орқали телефонлар ва 
радиокорнайлар орқали эълон қилади. П-164-П узатгич заҳарланиш (сув босиш) 
эҳтимоли бор зонада яшаб турган аҳолига хабар бериш чекланган тизими П/160 
аппаратини улаб, радиотрансляция каналларини, электр сиреналарини ва 
кўчадаги радиокарнайларни ишга туширади. 
Фуқаро муҳофазаси хавф-хатар ҳақида ѐки унинг юз бериши 
мумкинлиги тўғрисида ўз вақтида хабар ва маълумот беришдан бошланади. 
1998 йилда хабар бериш тартиби қайта кўриб чиқилиб ўзгартирилди. 
Энди ҳар қандай хавф-хатар ҳолатида электр сиреналари ишга туширилади. 
Уларнинг ҳайқириғига корхоналарнинг узуқ-узуқ гудоклари жўр бўлади. Бу 
ФМнинг «Ҳамма диққат қилсин» деган янги сигналидир. 
Сирена 
овози 
эшитилган 
заҳоти 
телевизор, 
радиоприемник, 
радиокарнайларнинг ишлатиб қўйиб, маҳаллий ҳокимият органларининг ѐки 
ФВ бошқармасининг хабарларини тинглаш лозим. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish