Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


Фуқаро муҳофазаси бўйича турли тадбирлар ўтказилиши ва уларга



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

Фуқаро муҳофазаси бўйича турли тадбирлар ўтказилиши ва уларга 
қўйилган асосий талаблар 
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда 
техноген хусусиятли ФВ муҳофаза қилиш тўғрисда»ги ва «фуқаро муҳофазаси 
тўғрисида»ги қонунларни амалда ишлаши ҳамда ФВни асосий вазифаларини 
бажарилишини таъминлаш ФМ режаси ва ўзининг мукаммаллиги билан ўзвий 
боғлиқ. 


173 
ФМнинг режаси - бу қўйилган вазифаларни муваффақиятли
бажарилишга ѐрдам бериш керак бўлган муҳофаза тадбирларининг олидиндан 
ишлаб чиқилган, асосланган, моддий таъминланган мажмуамсидир. 
ФМ режалаштириш - ФМни бошқариш жараѐнинг энг муҳим таркибий 
қисми у: 
- тинчлик ва уруш даврлари шароитларини таҳлил қилиш ва уларга баҳо 
беришдан; 
- уруш вақтида аҳолини муҳофаза қилиш ва халқ хўжалиги объектли ва 
тамроқларининг чидамлилигини ошириш юзасидан ФМ тадбирларини 
белгилашдан; 

авария-қутқариш ишларини ўтказишда куч ва воситаларни 
тайѐрлашдан, улар фаолиятини ва бошқарув органларини ҳар томонлама 
таъминлашдан иборат. 
Бу тадбирлар бажарилиши учун керакли ресурслар ажратилади, амалга 
ошириш кетма-кетлиги, муддатлари ва усуллари белгиланади ҳамда ФМ 
тадбирларини ўтказиш учун масъул кишилар таъминланади. 
Режалатиришдан асосий мақсад ФВ юзага келган ҳолда, шунингдек 
табиий офатлар, йирик авариялар, ҳалокатлар оқибатини тугатишда ФМ 
тадбирларини амалга оширишдан иборат. 
ФМ режаси умумдавлат миқѐсида ишлаб чиқилади. Аҳоли ва ҳудудларни 
ФВдан муҳофаза қилиш тадбирларини барвақт амалга ошириш ФВ олдини 
олиш, улар содир бўлгандаги зарар в талафотларни камайтириш мақсадида 
республика, идоралар, ҳокимиятлар ва объектларнинг ҳатти ҳаракатлари 
режалари, шунингдек ФФДТ ҳамма даражадаги ҳамкорлик режалари ишлаб 
чиқилади. Ҳамкорлик режаси ҳарбий қўмондонлик органлари билан ишлаб 
чиқилади. 
Режалаштириш тинчлик ва ҳарбий ҳаракатлар даврларига алоҳида-
алоҳида ишлаб чиқилади. 
ФМ режаларига қуйидаги бир хил талаблар қўйилади: 
- режа тўлиқ ишлаб чиқилиши, бу мақсадда аниқ тадбирлар, уларнинг 
мазмуни, шакл муддатлари ва бажарувчилари кўрсатилади. 
- мазмун қисқа бўлиши, улардан фойдаланиш осон бўлиши керак. Бу 
мақсадда тушунтиришлар жадваллар, схемалар, графиклар суратли шарҳлар ва 
тушунтириш хатлари тарзида берилади.
- вақт қатъий ҳисобга олиниши, ҳар бир тадбирининг сифатли ва тўлиқ 
ҳажмида бажарилиши учун зарур. 
- реаллик ва аниқлик, бу мақсадда маҳаллий шароит маълумотлари 
синчклаб ўрганилади, эҳтимол бўлган вайронлик, талофтлар туси, моддий зарар 
олдиндан башоратланади, оқибатлари йуқотилиши учун керакли ФМ куч ва 
воситаларига бўлган талаб ҳисоблаб чиқилади; 
- иқтисодий мақбуллик бу тинчлик даврида ҳам, уруш даврида ҳам 
муҳофаза иншоотларидан фойдаланишни ҳисобга олиб бориш имкониятидир. 
Тинчлик даврида улар маданий-маиший хоналар ва корхоналар (кафе, бар, 
кирхона, омбор, гараж) бўлса, уруш вақтида муҳофаза иншоотлари бўлади. 
Режа тузишдаги иш ҳажми шартли равишда 4 босқичга бўлинади. 


174 
1 босқич. Ижрочилар таркиби, уларнинг тайѐрлиги аниқланади, бор 
маълумотлар ва справка маълумотлари, ҳужжатлари ўрганилади, материаллар 
умумлаштирилади ва календар режа ишлаб чиқилади; 
2 босқич. Режа амалда ишлаб чиқилади ва режа ҳужжатлари тузилади. 
3 босқич. Ҳамма тадбирлар бир-бирига мослаштирилади ва юқори 
ташкилот билан келишиб олинади. 
4 босқич. Ҳамма режалаштрилган тадбирлар режа тасдиқлангандан 
кейин, тегишли ижрочиларга етказилади. 
ФМ режасини ишлаб чиқишни бевосита ташкил этиш тегишли ФМ 
бошлиғига юклатилади, режаларни ишлаб чиқишга ФМ штатли ходимлари, 
бошқарма ва бўлим бошлиқлари, эвакуация комиссияси, ФМ хизматлари ва 
бўлимлари, халқ хўжалиги объектларининг бош мутахассислари жалб 
қилинади. 
Режасини ишлаб чиқишга жалб этиладиган мансабдор шахслар ФМ 
бошлиғининг буйруғида белгиланади.
Қўмондон-штаб ўқув машғулотлари ФМ қўмондон штаб ўқув 
машғулотлари шаҳар, туман, ФВДТ хизматлари, бошқарув тизими раҳбарлари, 
фавқулодда вазиятлар ва эвакуация қилиш комиссиялари, ҳарбийлашмаган 
(махсус) йиғма қўшилмалар ҳамда халқ хўжалиги раҳбарлар таркиби, фуқаро 
муҳофазаси штаби аъзолари, объектда ташкил этилган ҳарбийлашмаган 
тузилмалар билан ўтказади.
Қўмондон-штаб бошқаруви бунда муҳим ҳисобланади. 34-расмда 
бошқарув пунктлари структураси схемаси келтирилган. Бошқарув шу схемага 
асосан олиб борилиши мумкин. 
Худди шунингдек, Республика субъектлари бўйича ФВда таввакалчилик 
(рискли) бошқарув системасини ҳам қўллаш мумкин. Ушбу схема 35-расмда 
келтирилган. 
Қўмондон-штаб ўқув машғулотларини тайѐрлаш ва ўтказиш учун 
тегишли раҳбарият ташкил этилади. Унга машқ раҳбари, раҳбарият штаби, 
машқ раҳбарининг ўринбосарлари, ѐдамчилари, ва воситлачилари киради. 
Ўқув 
машғулотлари, 
раҳбарият 
таркиби 
тассаруфидагиларни 
бошқаришда мустаҳкам кўникмалар ҳосил қилишда, ФВ содир бўлиши хавфи 
пайдо бўлганда унинг ривожланишини тўхтатишда ҳамда уларни оқибатларини 
бартараф этишда шароитни тўғри баҳолашда имкон беради. ФМ режасидаги 
тадбирларни машқ қилиш қай даражада режалаштирилганлигини баҳолаш ва 
замонавий зарба воситалари қўлланганда оқибатларини бартараф этиш бўйича 
қарор қабул қилиш, ижрочиларга аниқ вазифалар бериш ва уларнинг 
бажарилишни ташкил этиш ўқув машқларини негизидир. 


175 
34-Расм. Бошқарув пунктлари структураси. 
Туман қўмондон-штаб ўқув машқни тайѐрлаш ва ўтказиш бўйича барча 
ишларнинг ташкилотчиси вилоят ҳокими - ФМ бошлиғи бўлиб у ўқув машқ 
раҳбари ҳисобланади. 
Ўқув машғулотлари раҳбарининг ўринбосарлари ва ѐрдамчилари этиб 
вилоят миқѐсидаги ФМ хизматчилари, бошқарма бошлиқлари ѐки машқга жалб 
этилаѐтган объектларнинг раҳбарлари тайинланадилар. 
Улар машғулотларини тайѐрлаш ва ўтказишда фаол қатнашиб, машқ 
бўйича ўз шахсий режаларини ишлаб чиқадилар. 
Машқ 
жараѐнида 
ўзларига 
бириктирилган 
ҳудудда 
шартли 
топшириқларини бажарилишга раҳбарлик қилиб, ходимларни содир бўлган 
вазиятда тўғри ҳаракат қилишга ўргатади ва ўзига белгиланган ҳудудда машқ 
бўйича муҳокама ўтказади. 
Машқнинг раҳбарият штаби - машқ раҳбарининг кўрсатмасига асосан 
машқни тайѐрлаш ва ўтказишни ташкил этади.
Вилоят ФВ бошқармаси бошлиғи раҳбарият штабини бошлиғи - машқ 
раҳбарининг ўринбосари ҳисобланади. 
Ўқув машқининг раҳбари ўқув машқларини ўтказиш учун зарур бўлган 
дастлабки маълумотларни ва унинг унумли фойдаланиши аниқлайди. 
Дастлабки маълумотлар бу мавзу, ўқув машқининг мақсади, машқнинг 
босқичлари ва уларнинг ўқув саволлари, ўқитилаѐтган раҳбарлар таркиби ва 
бошқарув органлари. Машқ раҳбари ўқув машқи тугагандан кейин 
ўрганувчиларнинг ҳаракатини баҳолайди ва йўл қўйилган камчиликларини 
бартараф этиш бўйича вазифалар қўяди. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish