Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


§3.4. Табиий фавқулодда вазиятлар тавсифи ва фуқаро



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

§3.4. Табиий фавқулодда вазиятлар тавсифи ва фуқаро 
муҳофазаси
Табиий фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва фалокатли 
оқибатлари 
 
Табиий характердаги фавқулодда вазиятларга: 
1. Геофизикавий хавфли ҳодисалар: зилзила; вулқонларни отилиши;
геопатоген зоналарни таъсири. 
2. Геологик хавфли ҳодисалар (экзогенли хавфли ҳодисалар): 
сурилмалар; селлар; ўпирилиш, қулаш; қор кўчкилари; қияли ювилиш; ўрмон 
жинсларини чўкиши; ер юзасини чўкиши; абразитя, эрозия; чанг бўронлари. 
3. Метерологик ва агрометерологик хавфли ҳодисалар: бўрон (9-11 балл); 
довул (12-15 балл); торнадо (қуюн); қасирға (қаттиқ шамол); вертикал қуюн; 
катта дўл; кучли қор ѐғиши; кучли сирпанчиқ; кучли аѐз; кучли изғирин; кучли 
иссиқлик; кучли туман; қурғоқчилик; гармсел; эрталабки совуқ. 
4. Денгиздаги гидрологик хавфли ҳодисалар: тропик циклон; цунами; 
кучли тўлқин (5 балл ва юқори); денгиз сатҳини кучли ўзгариши; портлардаги 
кучли вақтли муз қатлами; тузларни кўчиши; қийин ўтиладиган музлик.
5. Гидрологик хавфли ҳодисалар: сув сатҳини юқорилиги; сув сатҳини 
пастлиги; сув хавзаси ва дарѐда муз қатламини ҳосил бўлиши; сизот сувларини 
юқори сатҳи. 
6. Табиий ѐнғинлар: ўрмон ѐнғинлари; ғалла ѐнғинлари; торф ѐнғинлари; 
ѐнувчи қузилмаларни ер ости ѐнғини. 
7. Космик ва Қуѐш-космик хавфли ҳодисалар: метеоритлар тушиши; ерни 
катта космик тузилмалар (астероид, комета ва бошқалар) билан тўқнашиши; 
Қуѐш активлигини ўзгариши. 
Хавфли геологик фавқулодда вазиятлар. Вазирлар Маҳкамасининг 455 
қарорига кўра қўйидагилардан иборат: зилзила, сурилма, тоғ ўпирилиши, ерни 
сатҳини чўкиши. Ер юзасида содир бўладиган хавфли геологик ҳодисалар 
асосан ернинг ички кучлари ва ташқи табиий омиллар таъсирида бўлади. 
Бундан ташқари геологик муҳитга инсоннинг хўжалик қурилиш ҳамда ҳарбий 
ҳолатларда олиб бориладиган ҳаракатлари ҳам таъсир этади. Натижада кўлами 
катта ѐки кичик бўлган турли хилдаги офатлар вужудга келади. 
Зилзила табиатга, жамиятга ва экологик вазиятга кўп зарар етказувчи 
даҳшатли табиий ҳодисадир. Ҳар йили ер юзида турли кучга эга бўлган юз 
мингдан ортиқ ер силкинишлари қайд этилади. Мамлакатимиз жойлашган 
Марказий Осиѐ минтақасида кейинги 100 йил ичида 30 га яқин кучли ер 
силкинишлари қайд этилган бўлиб, унда юз минглаб кишилар қурбон 
бўлганлиги, катта-катта шаҳарлар вайронага айланганлиги маълум. 1948 
йилдаги Ашхабод (8-9 балл, 100 минг одам ҳалок бўлган), Спитак зилзиласи (30 
минг одам ҳалок бўлди, 7 декабрь 1988 йил), 1906 йилдаги Сан-Францискода 
(1906 йил, 700 аҳоли ҳалок бўлган), Япониянинг Коби шаҳридаги ер қимирлаш 
(1995 йил, 5 минг одам ҳалок бўлган) ва Нефтегорскдаги (1995 йил, 9,2 балл, 
1841 фуқаро ҳалок бўлган) зилзилалар охирги 10 йилдаги кучли зилзилалар 


137 
ҳисобланади. Энг кучли зилзила Ўзбекистонда 1902 йилда 8-9 балли 
Андижонда бўлган, 1946 Наманганда, Тошкентда 1868 ва 1966 йил (7-8 балл), 
Газлида 8-10 балл зилзила бўлиб ўтган. 
14-жадвалда ер юзида юз берадиган турли зилзилаларнинг йиллик ўртача 
сони берилган. 
Ер юзида кейинги 150 йил мобайнида бўлиб ўтган талофатли зилзилалар 
рўйхати 15-жадвалда, Ўзбекистонда охирги 103 йилдагиси 16-жадвалда 
берилган. 
14-жадвал 
Зилзилалар 
Магнитуда 
Зилзилаларнинг йиллик 
ўртача сони 
Дунѐ миқѐсидаги фожиа
>8 
1-2 
Регионал миқѐсдаги талофатли 
7-8 
15-20 
Локал миқѐсдаги кучли 
6-7 
100-150 
Ўртача кучдаги 
5-6 
750-1000 
Жойлардаги кучсиз 
шикастлантирувчи 
4-5 
5000-10000 
Кучсиз
3-4 
40000-50000 
Ўта кучсиз, одамлар сезмайдиган 
<3 
3000000-3500000 
15-жадвал 
Ер куррасида кейинги 150 йил мобайнида бўлиб ўтган талофатли зилзилалар 
рўйхати 
Т/р 
Сана 
Магнитуда 
Қурбонлар 
Мамлакат 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish