Халқ хўжалик объектларида радиацион ва кимѐвий ҳолатни баҳолаш
услублари
Одамларни радиоактив, заҳарловчи ва қаттиқ таъсир этувчи заҳарли
моддалар билан зарарланиш ҳавфи радиацион ва кимѐвий ҳолатни қутқарув ва
кечиктириб бўлмайдиган авария-тиклаш ишларини ташкил этишга, шунингдек,
зарарланиш шароитида халқ хўжалиги объектларини фаолиятига таъсирини
ҳисобга олган ҳолда уларни тезда аниқлаш ва баҳолашни талаб қилади.
Радиацион ҳолат туман, аҳоли пунктларида ѐки объектда ҳудуд ва у ерда
мавжуд бўлган барча предметларни радиоактив зарарланиши натижасида содир
бўлади.
Радиацион ҳолатни баҳолаш деганда тузилмаларни, объектларни
радиоактив зарарланиш шароитидаги турли ҳаракатлари бўйича асосий
вазифаларни ечиш, олинган натижаларни таҳлил этиш ва радиацион
йўқолишлар кузатилмайдиган ҳаракат вариантларини танлаш тушунилади.
Радиацион ҳолатни баҳолаш ядро қуролини ишлатилиши асоратларини
башоратлаш натижалари ва радиацион разведка маълумотлари асосида амалга
оширилади.
Радиоактив зарарланиш (21-расм) даражалари ва зарарланган ҳудуд
ўлчамлари (радиоактив из) портлаш қуввати ва кўринишига метеорологик
шароитларга, ҳудуд ва тўпроқ хусусиятларига боғлиқ бўлиб, уни башорат
қилишда бошланғич маълумотлар ядро портлашини содир бўлганлиги вақти,
унинг координаталари, портлаш тури ва қуввати, шамолни йўналиши ва
тезлиги ҳисобланади. Бу башоратлаш маълумотлари асосида объект майдонини
у ѐки бу участкасидаги радиация даражасини керакли аниқликгача аниқлаш
имконияти йўқ. Радиацион ҳолатни объектив баҳолаш имкониятини фақат
дозиметрик асбоблар ѐрдамида разведка органлари томонидан олинган
радиоактив зарарланиш ҳақидаги аниқ маълумотларгина яратади. Объектларда
разведка радиацион ва кимѐвий кузатув постлари, радиацион ва кимѐвий
разведка звено ва гуруҳлари томонидан амалга оширилади. Улар радиоактив
зарарланиш бошланишини аниқлашади, радиация даражасини ўлчашади ва
баъзи ҳолларда ер усти портлаши вақтини аниқлашади. Радиация даражаси ва
ўлчаш вақти ҳақидаги маълумот олингач, объект ФМ штаби уларни радиацион
разведка ва кузатув журналига киритишади, схемаларда кўрсатилган радиация
даражаларига кўра радиоактив зарарланиш зоналарини чегаралари ўтказилади.
130
21-Расм. Ер усти ядровий протлашида радиоактив изларни
пайдо бўлиши.
Радиоактив зарарланишни хавфлилик даражаси ва асоратларини таъсири
нурланишни экспозицион дозасини ҳисоблаш орқали баҳоланади. Бу
маълумотларни ҳисобга олган ҳолда қуйидагилар аниқланади: мумкин бўлган
радиацион йўқотишлар; одамларни зарарланган ҳудудда мумкин бўлган
бўлишлари вақти; қутқарув ва шошилинч авария-тиклаш ишларини
зарарланган ҳудудда бошланиши ва давомийлиги; ишчи, хизматчиларни ва
объект ишлаб чиқариш фаолиятини ҳимоялаш режими ва бошқалар.
Радиацион ҳолатни баҳолаш учун бошланғич маълумотлар қуйидагилар
ҳисобланади:
- радиоактив зарарланиш келиб чиққан ядро портлашини вақти, радиация
даражалари ва уларни ўлчаш вақти;
- радиацияни кучсизлантириш коэффициентлари ва йўл қўйилган
нурланиш дозалари;
- қўйилган вазифа ва уни бажариш муддати.
Кимѐвий ҳолатни баҳолаш деганда заҳарловчи (ЗМ) ва кучли таъсир
этувчи зарарли моддалар (КТЭЗМ) билан зарарланиш кўлами ва характерини
аниқлаш, уни объектлар, ФМ кучлари ва аҳолига таъсирини таҳлил этиш
тушунилади. Кимѐвий ҳолатни баҳолашда бошланғич маҳлумотлар
қуйидагилар ҳисобланади: ЗМ (ѐки КТЭЗМ) тури, кимѐвий қурол ишлатилган
туман ва вақти; ҳудудни метео ва топографик шароитлари; одамлар, техника ва
аслаҳаларни яшириш даражаси.
ЗМ қўлланиши натижасида юзага келган кимѐвий ҳолатни ҳар томонлама
ўрганиш учун ишлатилган кимѐвий қурол воситалари, кимѐвий ҳалокат
ўчоқларини чегаралари, зарарланган зона майдони ва ЗМ тури аниқланади.
Ушбу маълумотлар асосида қуйидагилар баҳоланади:
- зарарланган ҳавони тарқалиш кўлами;
- ЗМни ҳудуд ва техникадаги чидамлилиги кўлами;
131
- Терини ҳимоя қилиш воситалари билан ҳимояланган одамларни ҳалокат
ўчоғида бўлиш вақти;
- кимѐвий ҳалокат ўчоғида мумкин бўлган одам йўқотишлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |