Фуқаро муҳофазасининг асосий вазифалари
Аҳолини
ОҚҚ
ҳимоялаш
фуқаро
муҳофазасини
асосий
вазифаларидандир.
Комплекс равишда уч хил ҳимоя усуллари режалаштирилади ва
ўтказилади.
1. Аҳолини ҳимоя иншоотларида ҳимоялаш.
2. Ўз иш фаолиятини шаҳарда давом эттираѐтган корхона, ташкилотларни
ишчи ва хизматчиларни шаҳардан чет зоналарда тарқоқлаштириш.
3. Аҳоли томонидан маҳаллий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш.
Ҳужум қилиш воситаларини ҳолати ва узлуксиз тараққий этиши
душманини тўсатдан бостириб кириш хавфини оширади. Бундай шароитда
ҳимоя тадбирларини ўтказиш муддатлари ўта чекланган бўлади. Шунинг учун
биринчи ўринда аҳолини ҳимоя иншоотларида, уларни иш жойларида ѐки ўқиш
жойларида ва яшаш жойларида яшириш туради.
Ҳимоя иншоотлари бу аҳолини ядровий, кимѐвий ва бактериологик
қуроллардан, шунингдек ядровий портлашларни, оддий ҳалокат келтирувчи
қуролларни иккаламчи ҳалокат келтирувчи омилларидан махсус ҳимоя
қилишга мўлжалланган иншоотлардир.
Ҳимоя иншоатларини таснифи 11-расмда келтирилган.
Ҳимоя хусусиятларига кўра ҳимоя иншоотлари яшириниш жойлари
(убежище) ва радиацияга қарши яшириниш жойларига бўлинади.
115
11-Расм. Ҳимоя иншоатларини таснифи.
Махсус барпо этилган
Мослаштирилган
Яшириниш
жойлари
Радиоацияга
қарши
яшириниш
жойлари
Оддий
яшириниш
жойлари
(ѐриқлар)
Метро
Жиҳозланган
ертўлалар
Ерости
қазилмалар
Зарб тўлқиндан
ҳимояловчи
Зарб тўлқиндан ҳимоя
этолмайдиган
Мослаштирилган
Алоҳида
жойлашган
Олдиндан барпо
этиладиган
Тез барпо
этиладиган
Кичик
Ўрта
Катта
Саноат жиҳозлари
билан
Оддий жиҳозлар
билан
Фильтр-вентиляция
жиҳозларисиз
ҳимоя хусусиятларига
кўра
жойлашиш жойига кўра
қуриш вақтига кўра
ҳажмига кўра
Фильтр-вентиляция жиҳозлари билан
таъминланганлигига кўра
Ҳимоя иншоотлари
116
Убежище бу унда яширинаѐтган одамларни ОҚҚни ҳалокатли
фактораларидан, ѐнғинлардаги юқори ҳарорат ва зарарли газлардан, шунингдек
вайрон бўлган биноларни босишларидан энг яхши ҳимоя қилувчи иншоотдир.
Убежищеда одамлар узоқ вақт давомида бўлиши мумкин.
Ҳимояни чидамлилиги девор ва томларни мустаҳкамлилиги, шунингдек
одамларни
нормал
ҳаѐти
фаолиятини
таъминловчи-санитар-гигиеник
шароитларни яратилганлиги билан таъминланилади.
Убежищелар бино таркибида ѐки алоҳида жойлашган бўлиши мумкин.
Бино таркибидаги убежищелар энг тарқалган бўлиб, бу мақсадда асосан ишлаб
чиқариш корхоналари ва яшаш биноларини подвал ѐки ярим подвал этажлари
ишлатилади. Бино таркибида убежищеларни қуриш имконияти бўлмаса
алоҳида жойлашган убежищелар қурилади. Бу убежищелар анча чуқурликда
жойлашган бўлиб, бу мақсадларда ер ости ўтиш йўллари, метрополитен ва
бошқалар мослаштирилиши мумкин.
Убежище (12-расм) асосий ва ѐрдамчи хоналардан иборат бўлади. Асосий
хоналарга одамларни яшириниши хоналари, тамбурлар, иллюзлар ва ѐрдамчи
хоналарга эса фильтрлаш-вентиляциялаш камералари, ҳожатхоналар, дизел
электростанцияси хонаси, кириш ва чиқишлар, тиббий хона, маҳсулотлар
омбори тегишлидир. Яширинувчиларни жойлаштириш хонасида 1 киши учун
0,5 м
2
кам бўлмаган пол сатҳи ва 1,5 м
3
кам бўлмаган ички ҳажми ажратилади.
Убежище хонаси баландлиги 2,2 м дан кам эмас, юқори ярусдан бино шифтига
бўлган масофа 0,15 м кам бўлмаслиги керак. Убежищеларда авария чиқиши
бўлиши керак. Бундан ташқари убежищеда электр таъминоти, алоқа, сув
таъминоти ва канализация ва иситиш муҳандис тизимлари бўлиши керак.
Тез қуриладиган убежищеларда ҳам юқорида кўрастилган объектлардаги
каби хоналар бўлиши керак. Бу убежищеларни қуриш учун темир бетон, шаҳар
ер ости хўжалигини инженерлик иншоотларини коллектор элементлари
ишлатилади. Бу убежищелар ишлаб чиқариш бинолари орасида бўш жойларда
улардан 20-25 м узоқликда қурилади.
Радиацияга қарши яшириниш жойлари одамларни ташқи гамма
нурлардан, радиоактив чангларни нафас олиш йўллари, тери ва кийимга кириб
бориши ва ўтиришидан, шунингдек ядро портлашини нурланишидан асрайди.
Бундан ташқари бу яшириниш жойлари маълум мустаҳкамликка эга бўлганда
одамларни ядро портлашини ҳаво зарбасидан ва бузилаѐтган биноларни
парчаларидан асраши мумкин. Бу яшириниш жойлари шунингдек терига ва
кийимга заҳарловчи моддалар, бактериал воситаларни аэрозоллари тушишидан
асрайди. Радиацияга қарши яшириниш жойлари радиация даражасини
пасайтириш коэффициентини катта қийматларини кўзлаб қурилади. Бу
яшириниш жойлари қўйидагича бўлиши мумкин:
1) бино ва иншоотларни подвал этажлари асосида;
2) тош ѐки сомон асосида қурилган ертўлалар (погреб);
3) алоҳида жойлашган тез қуриладиган радиацияга қарши яшириниш
жойлари.
117
Do'stlaringiz bilan baham: |