Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов


Портловчи қурилма топиб олинганда нима қилиш керак



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

Портловчи қурилма топиб олинганда нима қилиш керак:

зудлик билан топилган шубҳали буюм тўғрисида Ички ишлар 
вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 
навбатчилик хизматлари, ҳокимликнинг тезкор навбатчисига хабар қилинади 
(тел. 01, 02, 050…); 

шубҳали буюмга яқинлашманг, уни қўл билан ушламанг ва 
бошқаларнинг ҳам яқинлашишига йўл қўйманг; 

радио алоқа воситалари, уяли телефон ва бошқа радиопортлагичнинг 
ишлаб кетишига олиб келувчи бошқа воситалардан фойдаланишга йўл қўйманг; 

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларнинг келишларини 
кутинг; 

уларга шубҳали буюм топилган жойни кўрсатинг. 
Гаровга ушлаб турилганларнинг ҳаракат қилиш қоидалари:
Энг аввало шуни доимо ѐдингизда тутингки, сизнинг ҳаѐтингиз 
террорчига музокара олиб бориш учун зарур. Шундай экан ҳаѐтингизни сақлаб 
қолиш имконияти ҳам мавжуд. Қуйидаги ўзини тутиш қоидаларига амал 
қилишга ҳаракат қилинг: 

хотиржамликни қўлдан берманг. Ўзингизни қўлга олинг, тинчланинг, 
ваҳимага тушманг. Сокин овозда сўзлашинг; 

ўзингизни узоқ кутиш дамларига руҳан тайѐрланг, сизни қутқариб 
олишгунга қадар орадан анча вақт ўтиши мумкин; 


114 

террорчини қурол ишлатишга мажбур қиладиган ва одамларнинг 
қурбон бўлишига олиб келадиган ҳаракатларни амалга оширишга сабабчи 
бўлиб қолманг; 

зарурат туғилса жиноятчиларнинг талабларини бажаринг, уларга 
қарши фикр билдирманг, ўзингизнинг ва атрофдагиларнинг ҳаѐтлари билан 
ҳазиллашманг, васваса ва ваҳимага йўл қўймасликка ҳаракат қилинг; 

террорчиларнинг ҳақорат ва тақҳирлашларига нисбатан сабр-тоқатли 
бўлинг, жиноятчиларнинг кўзига тик қараманг, ўзингизни тажовускорона 
тутманг; 

жароҳатланган бўлсангиз, камроқ ҳаракат қилинг, кўп қон кетишининг 
олдини оласиз; 

диққатингизни бир жойга жамланг, атрофингизга назар ташланг, 
жиноятчиларнинг бнлгиларини, юз тузилишини, кийими, исми, лақаби, 
чандиқлари, баданидаги ѐзувлар, нутқи, ўзини тутиши, сўзлашув мавзуси ва 
бошқаларни эслаб қолишга ҳаракат қилинг; 

ҳамма нарсани ичингизга солаверманг, атрофингиздаги одамларга 
назар солинг, балки кимгадир ѐрдам керакдир. Сиз биргина боқишингиз, 
сўзингиз, ҳарактингиз (унинг руҳини кўтарувчи сўзни пичирлаш, тушиб кетган 
сумкачасини ѐки дастрўмолини олиб бериш ва ҳ.к.) билан ҳам далда 
бўлишингиз мумкин. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish