Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

Бош мия лат еганида 
одам эс – ҳушини йўқотмай, боши оғриб, кўнгли 
айниб, баъзан, қусиб, беҳузур бўлиши мумкин. 
 
Бош мия қаттиқ чайқалганида, 
силкинганида одамнинг хушдан 
кетиши, боши айланиб, қаттиқ оғриб, кўнгли айниб, кетма –кет қусиши қайд 
этилади. Бундай ҳолларда шикастланган одамга кўрсатиладиган биринчи 
тиббий ѐрдам, энг аввало уни тинч қўйиш, бошига совуқ нарса босишдан 
иборатдир. 
Қаттиқ зарб
натижасида бошда умумий контузия ҳолати рўй бериши 
мумкин. Бунда одам ҳушини йўқотиши, боши айланиб, гапира олмай қолиши, 
шунингдек, қулоғи оғир бўлиб, кўз олди хиралашуви, хотираси йўқолиши ѐки 
сусайиши мумкин. Бундай оғир ҳолатдаги шикастланганни имкони борича 
тезроқ текис жойга ѐтқизиш керак.
Пайларнинг чўзилиши ҳам одам ножўя сакрагани, қадам босгани, 
йиқилгани ѐхуд оғир юкларни кўтарганида рўй бериши мумкин. Бундай 
ҳолатларда пайи чўзилган бўғимда оғриқ пайдо бўлиб, шишади, ҳаракат 
чекланади. Биринчи тиббий ѐрдам – шикастланган бўғимни бинт билан қаттиқ 
боғлаб, устига совуқ нарса босиш, шикастланган жойи тинч қўйишдир. 
Баъзида бўғим ички юзаларининг ўрнидан силжиши, чиқиши, бўғим 
халтаси йиртилиши, пайлар чўзилиши ҳам қайд этилади. 
Қўл-оѐқ чиқишларининг асосий белгилари қўйидагилардан иборат:
бўғимнинг оғриши, бу ерда ҳаракатнинг чекланиши, бўғим шаклининг 
ўзгариши, қўл ѐки оѐқнинг калта тортиб, қайрилиб, қандайдир ҳолатда
қимирламай қолиши ва ҳ.к. 
Чиқишлар умуртқалараро бўғимларда ҳам рўй бериши натижасида 
умуртка поғонаси суяклари ўрнидан нари – бери сурилиши оқибатида орқа мия 
эзилиб, босилиб, қўл – оѐқ ишламай қолиши, чаноқ қисмидаги аъзоларнинг 
фаолияти бузилиши ҳам мумкин. 


252 
Кучли зарб, оғизни катта очиб ҳомуза тортиш, эснаш вақтида ҳам 
баъзан пастки жағ чиқиши кўп учрайди. Бундай ҳолатларда пастки жағни 
маҳкам ушлаб турадиган боғлам қўйилади. 
Чаноқ, сон, тизза, елка бўғимлари, шунингдек, умртқалараро 
бўғимлардаги суяклар ўрнидан чиққани ѐки силжиганида имкони борича 
шикастланган одамни кенгроқ тахта ѐки эшик устига ѐтқизиб, тахтакачлаб, 
оғриқсизлантирадиган дори юбориб, яқинроқдаги тиббий муассасага элтиш 
зарур. 
Одам кескин ҳаракатлар қилгани, зарб егани, баландликдан сакраб 
йиқилганида суяклари синиши мумкин. Суякларнинг синиши очиқ ѐки ѐпиқ 
бўлади. Ёпиқ суяк синиқларида тери қопламаларининг яхлитлиги, бутунлиги 
бузилмайди. Суякнинг очиқ синиқларида эса аксинча, синган жойда тери
шикастланиб, жароҳат бўлади. Суякларнинг очиқ синиши ҳаѐт учун хавфлидир, 
чунки жароҳат орқали турли жонзотлар кириб, организмни заҳарлайди, аҳволни 
мушкуллаштиради. 
Суяклар синганида уларнинг ката-кичик бўлаклари ўз ўрнидан силжиши 
ѐки сурилмаслиги мумкин. Бундан ташқари, суякнинг икки бўлакка бўлиниши 
бир синиқ, бир неча бўлаклар ҳосил қилиши эса 
кўп синиқ
дейилади. Аксарият 
фалокатлар натижасида, одатда бир нечта суякларда кўп синиқлар қайд 
этилади. Бундай ҳолатларда бадан куйиши ва нурланиш (радиация) таъсири
билан қўшилган синиқлар айниқса, оғир кечади. 
Ўқ ѐки снаряд парчаси таъсири оқибатида суяклар синиши ўқ тегиб суяк 
синиши дейилади. Бундай ҳолатларда суякнинг йирик ѐки майда парчаларга
бўлиниб кетиши, қўл, оѐқ қисмидаги суяклар сингани ѐки узилиб кетганида 
юмшоқ тўқималар эзилиши мумкин. 
Суяк синишларининг асосий белгилари:
суяк синган жойнинг оғриб, 
шишиб кетиши, қонталаш бўлиши, унинг ғайритабиий ҳолатда бесўнақай 
ҳаракатланиши, қўл ѐки оѐқ фаолиятининг бузилиши. Суяк очиқ синган 
пайтларда жароҳатда синган суяк бўлаклари кўриниб туриши ҳам мумкин. 
Қўл оѐқ суяклари синганида бу аъзолар одатдагидан калта тортиб, синган жойи 
қийшайиб қолади. Кўкрак қафаси шикастланганида қовурғаларнинг синиши
оқибатида нафас олиш қийинлашади, пайпаслаб кўрилганда синган қовурға 
бўлакларининг қирсиллаши (крепитация) эшитилади. Чаноқ суяклари ва 
умуртқа поғонаси синган пайтларда пешоб келиши қийинлашади, оѐқ 
ҳаракатлари бузилади. Бош суяклари синган вақтларда эса, аксарият қулоқдан 
қон келади. Суякларнинг синиши оғир бўлган ҳолларда травматик шок 
кузатилади. Бу айниқса, суяклар очиқ синиб, қон кетиши билан боғлиқ бўлган 
пайтларда учрайди. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish