Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги иқтисодий ва



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/101
Sana25.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#301901
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   101
Bog'liq
42-Y-Iqt.-va-ijtimoiy-rivoj.-prognozlashtirish.Oquv-qollanma.-Irmatov-M.M.-Haydarov-M.T.–-T-2005.

Эксплутация босқичида
– янги техника ишлаб чиқариш 
ёки шахсий истеъмолга ўтади. Маънавий ва жисмоний эскирган 
буюмлар серияли ишлаб чиқариш эксплутациядан олинади шу 
билан янгиликнинг ҳаёт цикли тугатилади. ИТТ нинг замонавий 
шароитлари 
“изланиш-кашфиёт” 
циклининг 
вақтини 
қисқартиради ҳамда янгиликларнинг бутун ҳаёт циклини ҳам. 
Шу билан бирга материал, молия, хом-ашё ресурсларни чеклаш, 
яратилган ишлаб чиқариш воситаларнинг эксплуатация 
муддатини ошириш масаласини олдинга суради. 
Инновацион цикл босқичида ечиладиган масалаларнинг 
таҳлили уларнинг кўп хиллигини аниқлаб берди. Улар нафақат 
мақсадлари 
билан 
балки 
фаолият 
натижаларининг 
кўрсаткичлари характерлари билан фарқланади. Таҳлилдан 
аниқласа бўладики, мавжуд жараёнларнинг шаклланиши, 
тузилиши ва уларнинг математик моделлаштириш имконияти 
биринчи босқичдан охирги босқич томонга ўсиб боради. Худди 
шу йўналишда кашф қилинаётган янгиликларни қўллаш бўйича 
қабул қилинган қарорни аниқланиши ошади. Шу билан бирга 
шуни ҳисобга олиш керакки, прогнозларни усулларини танлаш 
пайтида прогнознинг чуқурлиги катта аҳамиятга эга бўлади.агар 
прогнозлаштирилаётган жараён эвалюцион деб фараз қилсак, 
унда статистик ва шаклланган усулларни ишалтилиши тўғри 
бўлади. Агар прогнозлаштириш жараёнида нотекисликлар 
мавжуд бўлса, унда шу сакрашларни аниқлаш ва уни амалга 
ошириш вақтини баҳолаш учун эксперт усулларини қўллаш 
зарур. 
Фундаментал ва амалий изланишларни прогнозлаш
– 
тизимли таҳлил ва синтезни қўллаш, эксперт баҳолар усули, 
сценарий ёзиш, “мақсад дарахти”ни тузиш йўли билан ишлаб 
чиқарилади. Бу муаммолар тузилмасини ўтказиш, мақсадли 
кетма-кетликни топиш, миқдор баҳолашнинг вариантларини 
олишга, изланишларнинг энг яхши йўналишини танлашга имкон 
беради. 


123 
Техник-иқтисодий 
кашфиётлар 
босқичида 
прогнозлаштириш пайтида – тармоқлараро баланс усуллари 
қўлланилади, “харажат - чиқариш” ва бошқалар. 
Янги 
маҳсулотнинг 
иқтисодий 
ва 
техник 
кўрсаткичларининг прогнози – экстропаляция усулларининг 
комбинацияси, патент хужжатлаштиришнинг таҳлили, илмий-
техник ахборот, эксперт баҳолаш усули асосида амалга 
оширилади. 
Тажрибий ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришни тайёрлаш, 
серияли ишлаб чиқариш ва эксплуатация босқичларида эксперт 
баҳолаш, омилли таҳлил, имитацион усуллар қўлланилади. 
Прогнозлрда муҳим ролни йириклашган баланс ҳисобларнинг 
тизими ўйнайди. 
9.3. ИТТ ривожланишининг прогноз баҳоланиши 
ва бош йўналишлари. 
Илм ва техника ривожланишининг бош йўналишлари 
деганда, илмий-технологик ривожланишга ва мамлакат 
ривожланишининг узоқ муддатли ва жорий ижтимоий-
иқтисодий мақсадларига ўз ҳиссасини қўшувчи изланиш ва 
кашфиётларнинг соҳаси тушунилади. 
Ўзбекистон 
ҳукумати 
билан 
илм 
ва 
техника 
ривожланишининг қуйидаги бош йўналишалри тасдиқланган: 
1)
Фундаментал изланишлар; 
2)
Ахборот технологиялар ва электроника; 
3)
Ишлаб чиқариш технологиялар; 
4)
Янги материаллар ва кимёвий маҳсулотлар; 
5)
Тирик тизим технологиялари; 
6)
Транспорт; 
7)
Ёқилғи ва энергетика; 
8)
Экология ва табиатдан фойдаланиш 
Ундан ташқари ҳар бир йўналиш технологиялар 
даражасида конкретлаштирилган. Натижада бир неча юз 
технологиялардан 70 та Россия иқтисодиёти учун энг муҳимм 
бўлган технологиялар танлаб олинган. 


124 
Айнан 
шу 
бош 
йўналишлар, 
жаҳон 
тажрибаси 
кўрсатишича, ХХI аср бошида иқтисодиёти ривожланган 
мамлакатлар 
асоси 
бўлган 
янги 
технологик 
базани 
шакллантиришда магистрал ҳисобланади. 
Шуни айтиб ўтиш керакки, 70 та критик технологиялардан 
17 таси Россия илмида жаҳондаги даражасидан устун туради: 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish