2
Ирматов М.М., Ҳайдаров М.Т.«Иқтисодий ва ижтимоий
ривожланишни прогнозлаштириш» - (Ўқув қўлланма) – Т.:
ТДИУ, 2005 йил– 248 бет.
Маъруза матнида бозор иқтисодиёти шароитида
иқтисодий - ижтимоий прогнозлаштириш-бу, ўтмишни, ҳозирги
замоннинг
ривожланиш
қонуниятлари,
тенденцияларига
асосланган холатда келажакни
олдиндан илмий билиш ва
истиқболдаги ривожланиш мақсадларини ва вазифаларини
аниқлаш кўриб чиқилган.
Маъруза матни иқтисодий фанни ютуқларида ва жахон
амалиётида асосланган ва ундан ташқари халқаро
молия
институтларини талабига асосланган.
Маъруза
матни
иқтисодий
йўналишларнинг
бакалаврлари,
магистрлари,
профессор-ўқитувчилари
ва
иқтисодий интеграция шароитида макроиқтисодий таҳлил билан
қизиқадиганлар учун мўлжалланган.
Маъсул муҳаррир: и.ф.д.,
Тақризчилар:
3
КИРИШ
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий - ижтимоий
прогнозлаштириш-бу,
ўтмишни,
ҳозирги
замоннинг
ривожланиш
қонуниятлари,
тенденцияларига
асосланган
холатда келажакни олдиндан илмий билиш ва истиқболдаги
ривожланиш мақсадларини ва вазифаларини аниқлашдан
иборат. Прогнозлаштириш мамлакат иқтисодиётини бошқариш
назарияси ва амалиётида катта аҳамиятга эга. Бу фан бошқарув
ечимларни танлашда асос бўлиб хизмат қилади, келажак
мақсадларига эришиш учун ҳозирги пайтда иқтисодий
жараёнларга тасир этиш йўлларини аниқлайди.
«Прогпнозлаш» - бу, иқтисодиётни
тартибга солиш
жараёнининг яна бир босқичи ёки мамлакат иқтисодий -
ижтимоий ривожланиш дастурини ишлаб чиқишнинг бир
қисмидир. Шу билан бирга бу нисбатан мустақил фан бўлиб,
ўзига хос бир қанча белгилари билан фарқланади: прогнозлар
директив характерга эга эмас, уларнинг миқдор баҳолари асосан
эҳтимоллик характерига эга, улар кўпроқ даражада содир бўлган
ривожланиш муамоларини аниқлашга ва уларни ечиш
йўлларини излашга қаратилган.
«Иқтисодий
ва
ижтимоий
ривожланишни
прогнозлаштириш» фанининг
предмети - прогнозлаштириш
объектининг ривожланиш қонуниятини ўтмиши асосида
ўрганиб, бутун бир иқтисодий мажмуа ва унинг таркибий
қисмлари объектив асосланган ривожланиш ҳолатлари ва
тенденцияларининг вақт ва фазодаги миқдор ва
сифат
даражаларини аниқлашдир.
«Иқтисодий ва ижтимоий риаожланишни прогнозлаш»
нинг асосий вазифаси жамиятни иқтисодий - ижтимоий
ривожланиш йўлларини реал баҳолаш, бу ривожланишнинг
мақбул бошқарув ечимларини
илмий асослаш учун устивор
вариантларни аниқлашдир. Бундан ташқари, у иқтисодиётнинг
ривожланиш йўналишларини миқдор ва сифат жиҳатдан
таҳлил қилади, муамоларни, янги жараён ва ҳолатларни
ўрганади, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг эхтимоли
йўналишларини
белгилайди,
имкониятларни
баҳолайди,
ижтмоий, иқтисодий, илмий-техник ва бошқа
чора -