Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги иқтисодий ва



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/101
Sana25.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#301901
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101
Bog'liq
42-Y-Iqt.-va-ijtimoiy-rivoj.-prognozlashtirish.Oquv-qollanma.-Irmatov-M.M.-Haydarov-M.T.–-T-2005.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



I-мавзу. ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ 
ПРОГНОЗЛАШ НАЗАРИЯСИНИНГ ПРЕДМЕТИ 
 
1.1 «Ижтимоий ва иқтисодий прогнозлаш» 
тушунчаси ва унинг моҳияти 
 
Келажакни олдиндан кўрмасдан, унинг ривожланиш 
йўлларини прогнозламасдан жамият ҳаёти тараққиётига эришиш 
мумкин эмас. Охирги йилларда прогнозлаш халқ хўжалиги 
мақбул 
даражада 
ишлашини 
таъминлашнинг 
асосий 
воситаларидан бирига йланмоқда. Бошқарувнинг мураккаб 
жараёнида прогнозлаш жамият ишлаб чиқариши ва унинг 
мақсадларини 
илмий 
асослашда 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиш йўлларини олдиндан кўриш воситаси вазифасини 
бажаради. Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий прогнозлаш 
узоқ ва ўрта муддатли иқтисодий самарадор йўналишлар, техник 
сиёсат 
ва 
қабул 
қилинган қарорлар 
амалиётда 
қай 
аҳволдалигини кўра билиш учун зарур. 
Иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришни бошқариш мақбул 
қарорлар танлаш ва уларнинг ижросини таъминлаши зарур, 
чунки бугунги кунда жамият учун асосланмаган қарор қабул 
қилишдан кўриладиган зарар даражаси кўп маротаба ўсиб 
бормоқда. Шунинг учун замонавий хўжалик юритиш
прогнозлаш кўлами кенгайтирилишини унинг усул ва 
услубиятлари такомиллаштирилишини талаб этмоқда.
Ижтимоий ривожланиш жараёнини прогнозлаш даражаси 
қанчалик юқори бўлса, жамиятдаги жараёнларни бошқариш ва 
ривожлантириш шунчалик самарали кечади.
Прогноз 
деганда 
объектнинг 
илмий 
асосланган 
келажакдаги ҳолати ҳақидаги ва уни амалга ошириш йўллари ва 
саЎзбекистонланган вақтни олдиндан билиш тушунилади. 
Прогнозларни ишлаб чиқиш жараёни прогнозлаш 
дейилади. 
Прогнозлашнинг 
асосий 
йўналишларидан 
бири 
иқтисодий прогнозлаш ҳисобланади. 



«Иқтисодий прогнозлаш» - бу, илмий - иқтисодий фан 
бўлиб, унинг объекти кенгайтирилган ишлаб чиқариш жараёни, 
предмети эса ишлаш мумкин бўлган иқтисодий объектларнинг 
қонунийлиги ва иқтисодий прогнозларни ишлаб чиқиш 
йўлидаги изланишлардир. 
«Иқтисодий 
прогнозлаш» 
жамият 
ривожланиши 
қонунийлиги соҳасидаги иқтисодий фан ютуқларига ва бозор 
иқтисодиёти шароитида ижтимоий-иқтисодий ва фан - техника 
тараққиёти тенденцияларининг аниқлигига асосланади. 
«Иқтисодий прогнозлаш» нинг ривожланишида, ишлаб 
чиқилаётган прогнозларнинг ишчанлигини оширишда ҳар хил 
объектларнинг прогнозларини тузиш қонун-қоидаларини 
ўрганадиган фан-«Прогностика», унинг бир қисмини ташкил 
этадиган «Иқтисодий прогностика» фани катта роль ўйнайди. 
Шундан келиб чиқиб, иқтисодий прогнозларга қуйидагича 
таъриф бериш мумкин. 
Иқтисодий прогнозлаш – бу, иқтисодий жараёнларни 
билишнинг илмий усуллари хамда прогнозлашнинг барча усул 
ва 
йўллари 
йи\индисини 
қўллаш 
орқали 
иқтисодий 
прогнозларни ишлаб чиқишидир. 
Иқтсодий-ижтимоий прогнозлаш фани жуда кўп йиллардан бери
иқтисодиёт институтларида ўтилади ва шунинг учун етарлича 
дарсликлар чоп этилган.Лекин бу фан махсус Фан хисоблангани 
учун атиги рус тилида 4 курс талабаларига ўқиларрди. Шунинг 
учун дарсликлар асосан рус тилида чиқарилган.Масалан бу 
дарсликларга 
«Основў 
экономическго 
исоциального 
прогнозирования» под редакцией В.Н. Мосина и Д.М.Крука 
1985 йилда чоп этилган.1999 йилда И.В. Морозованинг 
«Прогнозированиеи планирование в условияи рўнка» ТДИУ 
профессори 
А.Абдуллаев 
ва 
бошкалар 
муаллифлигида 
«Моделирование и прогнозирование экономических процесов» 
номида 2000 йилда дарслик чоп этилган. 2001йилда Парсаданов 
Г.А, 
Егоров 
В.В., 
«Прогнозирование 
национальной 
экономики.»,2003 йилда Гончарова Е.В «Прогнозирование 
национальной экономики» ва бир нечта бошка дарсликлар чоп 
этилган. 



Прогнозлаштириш ва моделлаштириш йуналишида хар йили 
докторлик ва номзодлик диссертациялар химоя килинади. 
Биргина ТДИУ устозлари охирги 5 йил мобайнида 10 куп 
докторлик диссертация химоя килишган. Булар:
1.
Холмуминов Ш.Р. «Кишлок мехнат бозорининг 
шаклланиши ва ривожланишини моделлаштириш».
2.
Ходиев Б.Ю. «Узбекистон иктисодида тадбиркорлик 
ривожини эконометрик моделлаштириш». 
3.
Бегалов 
Б. 
«Ахборот-коммуникациялар 
бозорининг 
шаклланиш ва ривожланиш тенденцияларини эконометрик 
моделлаштириш»
4.
Расулев 
Д.М. 
«Эконометрическое 
моделирование 
финансирования инвестиций при углублении экономических 
реформ (на примере банковских инвестиций)», ва бошкалар.

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish