Маъруза №13.
Бактериал танлаб эритиш учун тўда ва отвалларни тузилиши ҳақида маълумотлар.
Режа: 1. Бактериал кимёвий танлаб эритиш учун уюмларни тайёрлаш ва уюштириш ҳақида умумий маълумотлар.
Уюмда танлаб эритишда асосан камбағал балансдан ташқари ёки карьерлар ва ер ости шахталаридан олинган балансдан ташқари рудани йиғишдан ҳосил бўлган эски ташлама жойлар қўлланилади. Замонавий кимёвий ёки бактериал-кимёвий танлаб эритиш учун уюмларни ташкил қилиш учун уюмларни тўплаш олдиндан тайёрланган лойиҳа асосида амалга оширилади. Рудани тўплаш учун майдон цемент ёки бошқа ўзидан сув ўтказмайдиган материаллар билан қопланади, аммо замин зич бўлса ва унда металл эритмаларини йўқолиши минимал бўлса эски ташлама жойлар табиий заминда танлаб эритилади, чунки уюмни янги майдонга кўчириш металлнинг таннархини анча кўпайтиради.
Ташлама жойларда тоғ жинслари йириклиги назорат қилинмайди, шунинг учун тоғ жинсининг максимал йириклиги очиқ кон ишларида 1000 дан 1500 мм гача боради. Қайта йиғилувчи балансдан ташқари рудаларни уюмда танлаб эритиш учун майдалаб кейин олдиндан ишлаб чиқилган қоидаларга мувофиқ уюмга жойлаштирилади.
Ташлама жойларда руда хажми кўпинча юз миллион ва ҳатто миллиард тоннани ташкил қилади, уюмга эса одатда юз минг тонна жойлаштирилади.
Очиқ кон ишларини ўтказишнинг иқтисодий афзаллиги сабали бир қатор мамлакатларда кескин юза қатламларни ҳажми ошиб кетди, ташлама жойларда эса сезиларли даражада мис, рух, уран ва бошқа қимматли компонентлар йиғилиб бормоқда. Ҳозирги вақтда ташлама жойларни юқори механик чидамликка эга ва сув ўтказмайдиган ер ёки махсус тайёрланган майдонларда тўплаш бошланди.
Уюмларни тўплаш учун майдонлар анча пухталик билан тайёрланади: ўсимлик қатлами олиб ташлангандан кейин мавжуд материаллардан (бетон, асфальт, гудрон ва бойитиш чиқиндилари аралашмаси ва ҳ.) сув ўтказмайдиган қатлам ётқизилади.
Тайёрланган майдонга биринчи қатламга анча йирик ўлчамли (200-300 м) руда уюмни яхши аэрация қилиш учун ётқизилади. Барча уюм анча майда майдаланган материал (10-30 мм) ёки йирик ва майда материал аралашмаси ташланади. Йирик бўлаклар уюмнинг бутун баландлиги бўйлаб тенг тақсимланади ва бу билан эритманинг яхши ўтказувчанлиги ва уюмнинг бутун баландлиги бўйича яхши аэрацияланади.
Майда руда кўп бўлса ёки лойли материаллар мавжуд бўлса -5 ёки -8 мм синфи эланади. Ташлама жойнинг асосини кенглиги 10-20 дан 100-200м гача, узунлиги 100-800м ва ундан ортиқ бўлиши мумкин.
Уюм яхши аэрацияланиши ва сульфидларни оксидлаш учун унинг баландлигини 60 м дан ортиқ қилиш мақсадга мувофиқ эмас, агар перфорланган қувурлар ва бошқа мосламалар махсус ғоваклаш ва сунъий аэрация усуллари учун қўлланилса атмосфера ҳавоси ичкарига 60 м гача масофага кириб боради.
Танлаб эритишга тайёрланган уюмларсуғорилишдан олдин танлаб эритилувчи минералларни оксидланишини фаоллантириш учун намлантирилади.
Танлаб эритувчи эритмалар рудадан яхши сизиб ўтиши учун уюмда руданинг ғоваклиги муҳим аҳамиятга эга. Рудада лойли материалларнинг ёки осон парчаланувчи минераллар турлари аҳамиятли миқдорда мавжудлиги бактериал кимёвий эритмаларнинг сизилиб ўтишини ва металларни танлаб эритиш самарадорлигини кескин тушириб юборади.
Қайта йиғилувчи ташлама жойларнинг ҳоваклиги одатда 40% ташкил қилади. Кейинчалик руда ўз ҳолича зичлашади ва ғоваклик аста-секин камаяди (бир йилдан кейин тахминан 30%). 30 йил ва ундан ортиқ ётган эски ташлама жойларнинг фильтрланиш хоссалари янги тўпланганига қараганда 8 марта паст. Анча мураккаб табиий шароитларда асосни тайёрлаш учун қўшимча чора тадбирлар ўтказилади. Масалан, “Бьютт” конида (АҚШ), корхона яхши сиздириладиган ерда жойлашган, ўтказмайдиган асосни тайёрлаш учун устки ўсимлик қатлами олиб ташланди, юзаси текисланди, вибратор ва ер текислайдиган машиналар билан зичлаштирилди, йириклиги 25 мм ли шлак қатлами билан 100 мм қалинликда қопланди, вибраторлар билан зичлаштирилди ва ундан кейин асфальт қатлами қуйилди. Кейин иккинчи марта асфальт қатлами6 мм қалинликда ётқизилди.
Асфальт қопламанинг оғир автомобиллар томонидан ва рудани асфальтга тўкканда йирик тош бўлаклари тушишидан бузилишини олдини олиш учун кон массасидан иборат майда материал тахминан 320 мм қалинликда, кейин эса йирик мистаркибли материал 1,5-1,8 м йирикликда ётқизилган, бу ҳавонинг яхши аэрацияси ва маҳсулотли эритмани ўтмаслигини таъминлаган.
Ташлама жойнинг асосини тайёрлаш етарлича ишончли ва соддалаштирилган усулларидан бири қуйидагичадир: ўсимлик қатламини олиб ташлаш, майдонни ер текисловчи машиналар билан зичлаштириш, қуввати 0,6м га яқин бўлган лой қатламини ётқизиш ва уни яхшилаб зичлаш.
Уюмлар тузилиши учун асос одатда анча пухталик билан тайёрланади. Масалан, “Блюберд” (АҚШ) конида биринчи йилларда асос қуйидагича тайёрланар эди: бульдозер ёрдамида устки қатлам олиб ташланган, майдон текисланган, ер устига бетон ётқизилиб унинг усти битум билан қопланган. Ҳозирги вақтда бу ерда уюмлар бир оз юзаси қияликка эга майдонларга ётқизилади. Ўсимлик қатлами олиб ташлангандан кейин гравий билан қопланиб, орасига полиэтилен дренаж қувурлари ётқизилади.
Ташлама жойлар, ташқи тоғ жинслари ва янгидан йиғилаётган уюмлардан уюмда танлаб эритиш жараёни микроорганизмларни қўллаб мис, уран ва олтин ажратиб олишнинг энг ўзлаштирилган технологиясидир. Мисли рудаларни уюмда оддий кимёвий шунингдек бактериал-кимёвий танлаб эритиш энг кенг тарқалгандир. Фақат АҚШда бактериал кимёвий танлаб эритиш тахминан 15 та корхонада қўлланилади, танлаб эритилувчи умумий масса миқдори ташлама жойларда ва уюмда 5000 млн.т дан ортиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |