18.1-расм Аэрация станцияси схемаси
Агар жараён аммонийли азотнинг кескин концентрацияси бўлган чиқиш оқаваларини олишга йўналтирилган бўлса, бактерияларнинг бу тури зарурдир. Ипчали бактериялар баъзи даражагача аномалияни тақдим қилади. Бир тарафдан улар атрофида флокулалар шаклланувчи скелет ҳосил қилиши муълум бўлса, бошқа тарафдан иккита ўзига хос муаммолар манбаидир: ёмон чўкиш ва мустаҳкам кўпик ҳосил қилиш. Шунинг учун нафақат ипчали бактерияларнинг тур таркибини, балки уларнинг нисбий таркибини аниқлашни билиш керак. Бу ипчали бактериялар морфологиясига асосланган усул, уларнинг ўлчами ва Грамм ва Нейсерр характеристикаси ёрдамида имкони бор.
Оддийлар бактерияларни истеъмол қилиб чиқувчи оқаваларнинг паст лойқаланишини таъминлайди. Умуман олганда 200 турга яқин оддийлар идентификация қилинди, аммо айнан инфузориялар ва хусусан юмалоқкиприкли (субстратга бириктирилган) инфузориялар сувойка (Vorticella) ва Opercularia кабилар катта аҳамиятга эга.
Лойқага “фаол” терминини қўшиш қуйидагини англатади, биомасса:
а) йўқотилиши керак бўлган ифлосланишлар деградацияси учу зарур бўлган фермент системаларидан ташкил топган микрофлорани тақдим этади;
б) кучли адсорбция хусусиятига эга юзаси мавжуд;
в) тиндиришда осон чўкувчи стабил флокулалар ҳосил қилишга қодир.
Аэрация станцияларини лойиҳалашда бир неча параметрларни ҳисобга олиш керак. Улардан энг муҳими – лойқага органик модданинг юкламаси бўлиб, у жараённинг тури ва аппаратда бўлиш вақтини τn аниқлайди
P=BG/(MV) = В/(М τn)
бу ерда Р – органик модда бўйича юклама, кг БПК/(кг ВЧИС сут); В-БПК. г/л; G-сарф, м3/сут; М-ВЧИС, г/л; V- аэротенк ҳажми, м3; τn- аппаратда бўлиш вақти, сут.
Тозалаш жараёнининг учта асосий турлари мавжуд: тез (НОВ = 0,5-5,0), стандарт (НОВ = 0,25-0,45) ва узайтирилган (НОВ = 0,05-0,2) аэрация.
Махсус ҳолатларда ёки оқаваларни қисман тозалаш учун тез жараёнлар ишлатилади. Шунинг учун одатда стандарт ва тез аэрация соҳаси орасидаги параметрли жараён танланади.
Йирик масштабли аэрация системалари кўпинча оксидловчи каналлар деб номланади. Моҳияти бўйича бу конструкцияси содда узун каналлар бўлиб, уларнинг ичида аэрация ва циркуляция бир вақтнинг ўзида горизонтал жойлаштирилган юзаки аэраторлар билан амалга оширилади. Аммо оддий роторнинг кислородни ўтказиш хусусияти катталиги 1,8 м бўлган каналнинг чуқурлигини чегаралайди. Бу эса кўп сонли оқаваларни тозалаш учун катта майдонлар кераклигини билдиради. Бу мараккабликлар янги (“Маммут” системаси) роторлари ёки янги тузилишли (“Карусель” типи) қурилмалари ёрдамида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |