4 - жадвал
Олтинмаргимушли концентарларниннг минерал таркиби
Конлар
|
Минераллар таркиби, %
|
|
Пирит
|
Арсенопирит
|
Пирротин
|
Антимонит
|
Лимонит
|
Сфалерит
|
Халькопирит
|
Галенит
|
Кўмир
|
Кок-Патасск
|
40,5
|
10,1
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
Зод
|
35-55
|
2-20
|
-
|
-
|
1,5-10
|
2,0
|
0.2-2
|
5,0
|
-
|
Бакырчик
|
14,8
|
21,8
|
-
|
-
|
1,0
|
0,4
|
-
|
0,5
|
26.7
|
Нежданинск
|
27,3
|
21,6
|
-
|
-
|
1,8
|
0,3
|
0,4
|
0,8
|
8.0
|
Олимпиада
|
6,4
|
7,2
|
25,3
|
1,5
|
-
|
0,3
|
0.3
|
0.3
|
-
|
Майск
|
41,2
|
7,0
|
2,4
|
2.8
|
2
|
-
|
-
|
-
|
2,18
|
5 - жадвал
Бакирчик концентратларининг кимёвий таркиби
Концентратлар
|
Таркиби, %
|
|
As
|
Au, г/т
|
Ag, г/т
|
С
|
Гравитацион
|
26,0
|
286
|
12
|
0,1
|
Пиритли
|
1,85
|
22
|
5
|
20
|
Арсенитли
|
14,6
|
172
|
16
|
1
|
Олиб борилган изланишлар кўрсатишича такибида 10% маргимуш бўлган концентратлардан 120 соатда концентрланган биомассани қўлламаганда маргимушнинг қолдиқ таркиби 1,8-2% га яқин бўлган маҳсулот олинган. Маргимуш таркиби 20% гача бўлган юқориарсенитли концентратларни айланма эритмалардан сепарация билан ажратиб олинган биомассани қўллаб танлаб эритишда танлаб эритувчи эритмада биомасса концентрацияси бактериялар фаоллиги 1-3 г/лч бўлганда 1-2 г/л гача ошади. Фаол биомассанинг бундай концентрацияси 80 соатда маргимуш миқдорини 20% дан 4 % гача туширишга имкон берди ва олтин таркибини 140 дан 200 г/т гача кўтарди.
Таркибида 5,7% маргимуш, 1,4% сурма, 19,8% темир, 18,3% олтингугурт ва 60,8 г/т олтин бўлган Майск кони концентратларини бактериал танлаб эритишда арсенопиритнинг оксидланиш даражаси 96,2%, пиритни эса 69,9% ташкил қилди. Бактериал танлаб эритиш кекида маргимуш таркиби 0,24% гача туширилди. Бактериал танлаб эритиш қолдиқларини сорбцион цианлашда олтин ажратиб олиш 94,6% га етди, бошланғич концентратдан цианлаш йўли билан ажратиб олинганда олтин 10% дан ошмаган.
Бактериал танлаб эритиш учун энг мураккаб объект Олимпиада кони бирламчи рудаларини гравитацион ва флотацион бойитишдан олинган олтинмаргимушли концентратлар бўлди (6 ва 7-жадвал). Улар пирротиннинг (30% дан ортиқ) ва антимонитнинг (7%) юқори таркиби билан фарқ қилади, бу эса ҳам арсенопиритни бактериал оксидлаш жараёнига ва ҳам олтинни цианлашга салбий равишда таъсир кўрсатиши шубҳасиз.
6 - жадвал
Олимпиада кони концентратларининг кимёвий таркиби
Элементлар
|
Таркиби, %
|
|
гравитация концентрати
|
флотация концентрати
|
Маргимуш
|
4,75
|
4,15-4,48
|
Олтингугурт
|
23,73
|
16,34-21,63
|
Темир
|
26,76
|
31,63-35,94
|
Сурма
|
6,25
|
0,40-1,72
|
Органик углерод
|
0,04
|
0,40-0,68
|
Олтин, г/т
|
60,8
|
182-226,1
|
7 -жадвал
Олимпиада кони концентратларининг минералогик таркиби
Минераллар
|
Таркиби, %
|
|
гравитация концентрати
|
Флотация концентрати
|
Пирротин
|
33,0
|
31-36,5
|
Пирит
|
12,0
|
5,0-6,0
|
Арсенопирит
|
8,0
|
9,1-10,0
|
Антимонит
|
7
|
0,5-1,5
|
Кварц, алюмосиликатлар ва ҳ.
|
35
|
47,0-53,0
|
Олтиннинг асосий миқдори (81-85%) эркин ҳолатда ва ўсма ҳолатда бўлиб цианлаш билан яхши ажратиб олинади. Арсенопирит ва пирит билан боғланган олтин миқдори жаси 9,5-10% ташкил қилади. Пирротин таркибида олтин йўқ. Аммо бошланғич концентратларни цианлаш чиқитларида олтин таркиби 24-28 г/т дан камаймайди, эҳтимол концентрат таркибида антимонит борлиги учун ҳалақит берса керак.
Концентратларни бактериал танлаб эритиш жараёни 28-расмда тақдим қилинган схема бўйича амалга оширилади, аппаратлар кетма-кетлиги схемаси 29-расмда келтирилган.
Олимпиада кони олтинмаргимушли коннцентратларни бактериал танлаб эритиш схемаси
Бактериал танлаб эритиш концентратларни танлаб эритиш шароитларига адаптация бўлган А.ferrooxidans, А.thiooxidans ва Leptospirillumferrooxidans бактерияларининг аралаш культурасини қўллаб амалга оширилади. Бундай культуранинг фаоллиги Fe(II) бўйича бактериялар концентрацияси 109-1010 кл/мл бўлганда суюқ фазада 2,5 г/лч етган. 120 соат давомида танлаб эритилганда пульпанинг рН кўрсаткичи 2,16 дан 1,4-1,12 гача пасаяди, темир (III) концентрацияси 40 г/л гача, маргимушники 7,9 г/л гача кўтарилади. Сульфидли маргимушнинг таркиби танлаб эритиш вақти давомида 0,12% гача, сульфидли олтингугуртники эса 0,14% гача камаяди.
Пульпа аэрацияси учун ҳаво сарфи 0,6 м3/м3 мин ташкил қилда, реагент сарфи: аммоний сульфати 5 кг/т, иккиэгаллашли (двухзамещенный) калий фосфат – 1кг/т, калий хлориди – 0,2 кг/т ва кальций нитрити – 0,02 кг/т.
Танлаб эритиш чўкмаларини цианлашда рН 10,5 гача нейтраллашдан кейин олтин ажратиб олиш 97-98% ташкил қилди, цианлаш кекида олтин таркиби 1,3-1,8 г/т бўлди.
Олтинмаргимушли концентратларни бактериал танлаб эритиш саноат қурилмаси аппаратлар кетма-кетлиги схемаси
қўшимча янчиш тегирмони, 2- спиралли таснифлагич, 3- қуюлтиргич, 4- чан, ҳажми 0,8м3 пульпа тайёрлаш учун, 5- бактериал танлаб эритиш учун чан (D=1,5м, Н=2,2м), 6- қуюлтиргич, 7- вакуум-фильтр, 8- нейтраллаш, пульпасизлаш ва электрокимёвий ишлов бериш учун чанлар, 9- ресивер.
29- расм.
Адабиётлар
Биогеотехнология металлов. Практическое руководство. ГКНТ, 1989. 375 с.
Адамов Э.В., Панин В.В. Бактериальное и химическое выщелачивание металлов из руд. Итоги науки и техники. Обогащение полезных ископаемых. М.: ВИНИТИ. 1974.Т.8., с.5-67.
Полькин С.И., Адамов Э.В., Панин В.В. «Технология бактериального выщелачивания цветных и редких металлов». М.: «Недра» 1982 г. 288 с.
Под редакцией Д.И.Скороварова. Кучное выщелачивание при разработке урановых месторождений. М.: «Энергоатомиздат» 1988 г.
Каравайко Г.И., Кузнецова С.И., Голомзик А.И. «Роль микроорганизмов в выщелачивании металлов из руд». М.: Наука, 1972 г.
Do'stlaringiz bilan baham: |