Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хамидов мухамадхан



Download 9,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/109
Sana29.04.2022
Hajmi9,7 Mb.
#590050
TuriУчебное пособие
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   109
Bog'liq
suv tezhamkor sugorish texnologiyalari

 
8-расм. Шўр ювиш ишлари
 
Шўрланган ерларни ювиш ишларини, асосан мавсумий тадбир бўлиб, 
бунда экин экадиган майдонларда ернинг устки қатламига тўпланган қишлоқ 
ҳўжалик экинлари учун зарарли бўлган тузларни сув орқали ер остига 


77 
тушириб, кейинчалик очиқ зовурлар орқали мелиорация ишларини олиб 
борилаѐтган худуддан чиқариб юборишдир. 
Шўр ювиш ишлари ўз вақтида сифатли, камҳаражат ва сувдан унумли 
фойдаланилган ҳолда бажарилиши лозим. 
3.2. ШЎРЛАНГАН МАЙДОНЛАРНИ ШЎР ЮВИШГА ТАЙЁРЛАШ 
1.
Ерларни шўр ювишга тайѐрлашдан аввал, суғориш тармоқларини ва 
айниқса, зовурларни ўсимлик ва лойқадан тозалаш зарур. 
2.
Шўр ювиш учун олинган поллар бир текисда бўлиши керак, бу билан 
сувдан самарали фойдаланилади ва шўр ювиш бир текисда олиб борилади. 
Шўр ювишдан олдин, ҳайдаладиган ер майдонлари чуқурлиги 30–40 см 
қилиб «Магнум» ѐки занжирли тракторларда ПЯ – 3-35 мосламаси билан 
хайдалади, агар тупроқ таркиби сув ўтказишга паст бўлса, у ҳолда РН–806 
ҳайдагичлар (рыхлитель) билан 60 – 70 см чуқурликда юмшатилади. 
9-расм. Текисланган ерларда поллар олиниши 


78 
3.
Ерлар ҳайдалгандан кейин, майдонларни планировка қилиш, текислаш 
Т-150, «Магнум» тракторларида узунбазали текислагич мосламаси билан ѐки 
кесакли жойларда оғир дискли БДМ–2 молалаш мосламаси билан икки 
йўналишда молаланади.
4.
Текисланган ерларда поллар олинади, полларнинг майдони ерларни 
молалаш сифатига ва майдонларини нишаблигига қараб қуйидаги жадвалга 
асосан олинади. 
9-жадвал. Полларнинг ўлчамлари 
Ернинг нишаблиги, i 
Полнинг катталиги 
Эни, м 
Узунлиги, м 
1 та полни 
кенглиги, га 
0,002 
50 
50 
0,250 
0,002 – 0,004 
50 
33 
0,165 
0,004 – 0,006 
50 
25 
0,125 
0,006 – 0,010 
50 
17 
0,085 
Полларнинг максимал майдони 0,5 гектардан юқори бўлмаслиги керак.
10-расм. Пол девори


79 
5. Пол деворининг баландлиги 0,5 м, пол девори тагининг кенглиги 1,2 м, пол 
деворининг тепаси 0,2 м бўлиши керак, бунинг учун Т–4А ѐки «Магнум» 
трактори ҳамда пол олиш учун КЗУ-0.3 (полоделка) мосламаси бўлиши керак. 
Шўр ювиш ишлари 3 сменада ташкил этилиши, сувчиларга барча шарт – 
шароитлар яратилиб берилиши, полларга сув бир текисда ѐтиши ва қўйилаѐтган 
сув пол деворини тешиб кетмаслиги ҳамда ҳар бир полни алоҳида – алоҳида 
сувга бостириб беркитиш керак. Сув қўйишни қуйи поллардан бостириб чиқиш 
керак ва ҳар бир ариқда сув сарфи ўлчаш иншооти (водослив) билан ўлчаниб 
ҳисобга олиниши зарур. 
Шўр ювишга бериладиган сув миқдори ерларни шўрланиш даражасига 
қараб борилади, яъни: 
а) кам шўрланган ерларга бериладиган сув меъѐри 1500 м
3
/га бўлиб, бир 
марта қуйилади; 
б) ўртача шўрланган ерларга бериладиган сув меъѐри 2500 м
3
/га бўлиб, 
икки марта бўлиб берилади; 
в) кучли шўрланган ерларга бериладиган сув меъѐри 4000 м
3
/га бўлиб, уч 
марта бўлиб берилади. 
Шўрланган ерларни шўрини ювишда, биринчи навбатдаги шўр ювишга 
алоҳида аҳамият бериш керак, чунки бу даврда тузлар ер сатҳидан паст 
жойлашган бўлиб, тузларнинг яхши эришига ва сувда эриган тузларнинг ер 
остига тушиб зовурларга чиқиб кетишига яхши шароит яратиб берилади. 
Шўр ювиш ишлари қаттиқ совуқ кунлари яхши самара бермайди, чунки 
сув тўлдирилган полларда сувлар музлаб қолиб тупроқ таркибидаги тузлар 
яхши эришига йўл қўймайди. Шу билан бирга зовурлардаги сувларнинг 
музлаши оқибатида, ортиқча қийинчиликлар содир бўлади. 
Гидрогеология – мелиоратив экспедицияси томонидан, сентябр ойидан 
бошлаб, туманлардаги шўрланадиган ерларда доимий нуқталар белгиланиб
улардан тупроқ намуналари олинади, ҳар бир нуқтадан 1 метр чуқурликда 3 та 
намуна олиниб, олинган тупроқ намунаси шу ташкилотнинг тупроқ тузларини 


80 
текшириш лабораториясида текширилиб, тузларнинг миқдори аниқланади, 
аниқланган туз миқдорига қараб, шўр ювиш меъѐрлари белгиланади, шу билан 
бирга бериладиган сувнинг меъѐри аниқланади. 
Шўр ювишда сарфланадиган сувнинг миқдори ва неча марта ювиш 
меъѐрлари, Журин номидаги Илмий текшириш институти САНИИРИ 
томонидан чиқарилган қўлланмага асосан олинади. 
10-жадвал. Шўр ювишда сарфланадиган сувнинг миқдори 
Тупроқнинг шўрланиш 
даражаси 
Тупроқдаги 
шўрлик 
миқдори, % 
Шўр ювиш 
меъѐри, м
3
/га 
Шўр ювиш 
сони 
Шўрланмаган тупроқлар 
0 – 0,3 


Кам шўрланган тупроқлар 
0,3 – 1,0 
1500 

Ўртача шўрланган 
тупроқлар 
1,0 – 2,0 
2500 

Кучли шўрланган 
тупроқлар 
2,0 дан ортиқ 
4000 

Кўрсатилган меъѐрдаги сувни қўйиб бўлгандан кейин, шу экин майдони 
қуриганича турилади, қуригандан кейин тоза ювилганини текшириш 
мақсадида, яна тупроқ намуналарини олиб текширилади, агар чала бўлса, яна 
қайтадан ювилади. 
Шўр ювиш вақтида: 

Сув қуйилган майдондан зовурга сув ташлаб юбориш тақиқланади; 

Коллектор-дренаж (зовур) сувларидан шўр ювишда фойдаланиш 
тавсия этилмайди

Сув қуйилган майдон тўла сувга бостирилиши керак, акс ҳолда чала 
ювилган бўлади; 

Сувдан тежамли фойдаланиш керак, шунинг учун хам шўри 
ювилаѐтган ер назоратсиз қолмаслиги керак; 


81 

Ҳар бир сувчини асбоб – ускуна (тошфонар, резина этик) билан 
таъминлаш керак, акс ҳолда иш сифатсиз бўлади; 

Шўри ювилаѐтган майдонлар сув хўжалиги ходимларнинг назоратида 
бўлиши керак. 

Download 9,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish