53
бобилликлар, ассирияликлар ҳам қабул қилишган. Бу ёзув кейинчалик бутун
Жанубий-Ғарбий Осиё халқлари орасига тарқалган, ҳатто Миср фиръавнлари
ҳам бу ёзувдан фойдаланганлар. [48, 13-б.]
Жуда қадимдан бошлаб
Месопотамия мирзолари адабий, тарихий
илмий мавзудаги гапларни сопол, тери, лой лавҳалар ва бошқа буюмларга
кўчириб ёзиб, ўзига хос китоблар яратганлар. Бу
китоблардан эса ажойиб
кутубхоналар ташкил этилган. Бундай кутубхоналар Ур, Ниппур, Ниневия,
Бобил, Ашшур ва бошқа шаҳарларда бўлган. Бу жиҳатдан Ассирия подшоси
Ашшурбаниполнинг Ниневиядаги кутубхонаси ажралиб турган. Унда 30
мингдан ортиқ хатли лавҳа сақланган бўлиб, Месопотамия маданияти ва
тарихининг кўп томонлари ўз ифодасини топган [50, 37-б.].
Месопотамияликлар қадим замонлардан бошлаб ўз
мактабларига эга
бўлганлар. Бу мактабларда кўпроқ бадавлат кишилар, амалдорлар, ўзига тўқ
кишиларнинг фарзандлари ўқиганлар. Аммо мактабда эркин жамоадан
чиққан оддий кишилар ҳам ўқиган бўлса керак. Мактабларнинг қуйи
синфларида адабиёт, тил, граматика ўқитилган. Юқори
синфларида эса
математика, геометрия, астрономия, тиббиёт ва ветеринария фанлари
ўқитилган. Мактаблар давлатни бошқариш
ишини амалга оширишдаги
хўжалик ва савдо ходимлари ҳам тайёрлаган. Мактабларда диний дасрлар
ҳам ўқитилган. Шумер, аккад ва оссур мактабларида мирзолар тайёрлашга
ҳам катта аҳамият берилган.
Шундай қилиб, Месопотамия мактаблари маориф ва маданият
маркази ҳисобланган. Бу мактабларда интизом ҳам анча қаттиқ бўлиб,
ўқитувчилар ўқувчиларни қунт билан ўқишга ундаганлар.
Қадимги Месопотамия шаҳар ва харобалари қазилганда у ерлардан
архив ва кутубхоналар топилган. Лой ва сопол лавҳалардаги ёзувлар
ўқилганда уларнинг бир қисми адабий асарлар эканлигини аниқлаган.
Месопотамияда адабий асарларнинг энг қадимгиси
милоддан аввалги IV
минг йилликларда ёзилган.
54
Шумер, Бобил ва Ассирия адабиёти қадимги халқ оғзаки ижодиётидан
келиб чиққан. Адабий асарлар биний руҳда ҳам, дунёвий руҳда ҳам ёзилган.
Месопотамия адиблари бизга «Дунёнинг яратилиши ҳақида миф», «Агуайя
ҳақидаги достон, «Адапа ҳақидаги достон», «Этана ҳақидаги достон» каби
кўплаб асарлар қолдиришган [47, 82-б.]. У ерда диний, фалсафий ва драматик
асарлар ҳам яратилган. Адабий асарларнинг мазмуни хилма-хил бўлган.
Марказлашган Бобил давлати ташкил топган вақтда қоҳинлар-
руҳонийлар Мардуқни бутун оламни яратувчи бош худо деб таърифлаганлар.
Бу «Дунёнинг яратилиши ҳақидаги» достонда ўз ифодасини топган.
«Агушайя ҳақидаги достонда» маъбудалар Иштар ва Салту ўртасидаги
рақиблик
ҳикоя
қилинган.
Месопотамияда
яратилган
энг
машҳур
достонлардан бири «Гильгамеш ҳақидаги достон» бўлиб, унда Гильгамеш ва
Энкидунинг дўстлиги, қаҳрамонликлари ва саргузаштлари ҳақида ҳимкоя
қилинади. «Жафокаш авлиё ҳақидаги достон»да бечора бир авлиёнинг оғир
кечмиши ҳақида ҳикоя қилса, «Хўжайиннинг қул билан суҳбати достони» эса
ҳўжайиннинг ўз қули билан ҳаёти, меҳнат ва ўлим ҳақидаги мунозаралардан
иборатдир. Месопотамия адабиёти бой меросга эга бўлиб қадимдан шарқ ва
жаҳон халқлари адабиётига ҳам ижобий таъсир кўрсатган. [47, 85-86-б.]
Do'stlaringiz bilan baham: