Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 221,64 Kb.
bet6/20
Sana21.02.2022
Hajmi221,64 Kb.
#69976
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
2 5402606629692639506

2.3. Гидрогеологик шароитлари
Мирзачўлнинг гидрогеологик шароитларини тадқиқ қилиш, ҳудудни суғориш ва ўзлаштириш объекти сифатида ўрганиш йирик-олимлар: Г.И.Архангельский, В.А.Ковда, А.Н.Розанов, В.В.Егоров, М.М.Крылов, М.А.Панков, Н.А.Кенесарин, Д.М.Кац, Хасанов А.С., В.А.Молодцов, М.У.Умаров, О.К.Комилов ва бошқа кўпгина олимлар номлари билан боғлиқ.
Мирзачўл ерлари ер ости (грунт) сувларининг сатҳи ва минерализациясининг суғориш таъсирида ўзгариш динамикаси масаласи М.М.Крылов [64; 236-б], А.Н.Розанов [114; 64-б], М.А.Панков [98; 39-б] ва бошқалар ишларида атрофлича ёритиб берилган.
Мазкур ҳудуд грунт сувларининг шаклланиши ва уларнинг озиқланиши масаласида турли фикрлар айтилган бўлиб, унга кўра грунт сувларининг ҳосил бўлишидаги биринчи асосий манба, Туркистон тоғ тизмаларидан оқиб тушаётган ер ости ва устки сувлари бўлса, иккинчи манба Сирдарё ўзани бўйлаб келаётган сувлардан иборат бўлиб, улар ҳудудда ўзаро бирлашиб, шимолий-ғарб (Қизилқум) томонга қараб ҳаракатланади.
М.М.Крылов [63; 86-б, 64; 236-б] грунт сувларининг шаклланишидаги бу икки манба қаторига Сирдарё ўзани бўйлаб Чотқол тоғ тизмаларидан оқиб келаётган сувларни учинчи манба сифатида қўшади. Муаллиф, Мирзачўл ҳудудини учта гидрогеологик: 1) сув оқимлари қатламли таъминланган; 2) грунт сувлари турғун ва 3) ер ости оқимлари тиралган зоналарга ажратган, грунт сувларининг озиқланиш ва оқовалик даражасини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги учта: тўпланиш, сизиб чиқиш ва тарқалиш областларига бўлган.
В.А.Ковда [52; 43-77-б] Туркистон тоғ тизмасидан Мирзачўлга оқиб келаётган ер усти ва ер ости сувларининг 1 млрд. м3, тошқин сувлари ва сел оқимлари билан бирга эса 1,5 млрд. м3 ҳажмида эътироф этиши билан бирга, бу регионда Сирдарёси ўзига хос табиий зовур вазифасини ҳам ўтайди, Мирзачўлни 160 километрли чегарадош ерларидан йилига 146 минг. м3 грунт сувларини чиқариб юборади деган хулосага келади.
М.А.Панковнинг [98; 39-б] фикрича, Мирзачўлни суғоришгача бўлган даврда грунт сувларининг озиқланиши асосан беш манбадан:
1. Туркистон ва Нурота тоғ тизмаларидан келаётган ер ости ва устки сувларидан (30 м3/сек).
2. Чотқол тоғ тизмаларидан оқиб келаётган ер ости ва устки сувларидан (30 м3/сек).
3. Сирдарё водийси ва унинг қадимги конус ёйилмалари бўйлаб келаётган ўзан ости сувларидан (20 м3/сек).
4. Атмосфера ёғинлари сувларидан.
5. Тупроқгрунтларнинг чуқур қатламларида ҳосил бўладиган конденсация сувлардан, уларнинг сарфланиш қисми эса уч манбадан: а) ҳудуддан ташқарига-Қизилқум томонга йуналган оқим; б) Сирдарёга йўналган оқим; в) буғланиш ва транспирация манбаларидан иборат.
Н.А.Кенесарин [54; 179-б] фикрича, грунт сувларининг сарф бўлиш қисми мувозанатида буғланиш ва транспирация жараёнлари асосий ўринни эгаллайди. Н.Н.Хожибоев ва М.С.Алимовларнинг маълумотларига кўра, буғланиш умумий сув сарфининг 72,4% ни ташкил этади [144; 88-б].
М.А.Панков [98; 39-б] Мирзачўл грунт сувларининг минераллашганлик режимлари бўйича қуйидаги:
1) фасллар бўйича минерализацияси алмашинмайдиган;
2) фасллар бўйича алмашиб турадиган;
3) фасллар бўйича ўзгариб турадиган;
4) минераллашганлик даражаси жадал ошиб борувчи;
5) жадал камайиб борувчи;
6) суғориш таъсирида кескин алмашинувчи грунт сувлари типларига ажратган.
Х.Т.Тўлаганов [125; 134-б] Мирзачўлнинг гидрогеологик шароитларини ўрганиб қуйидаги маълумотларни келтиради. Жанубий Мирзачўл каналининг қурилиши (1961 йилда қурилган) Мирзачўлнинг марказий ҳудудларига оқиб ўтувчи ер ости сувларининг йўлига тўсиқ бўлиб хизмат қилган, шу туфайли, уларнинг оқими 0,45 м3/сек гача, яъни 1954 йилдаги 1,50 м3/сек дан 1,05 м3/сек гача камайган, иккинчидан Мирзачўлнинг жанубий-шарқий қисмидаги Тожикистон ерларини ўзлаштириш ва суғориш натижасида ер ости сувларининг кирим қисми 1954 йилдагига нисбатан (5,3 м3/сек) 1,95 м3/сек га ошиб, 7,25 м3/сек миқдорни ташкил этган, оқибатда канал атрофидаги ерларда шўрхокланиш жараёнлари жадаллашган, саз-шўрхокли зона шаклланиб унинг ҳудуди ва шўрланган ерлар майдонлари сезиларли даражада ортиб борган.
А.Ж Исманов, В.Е. Сектименколарнинг эътироф этишича [49; 6-20-б] бўз-ўтлоқи тупроқларнинг шаклланиши учун ер ости грунт сувларининг сатҳи 2-3 м чуқурликда жойлашиши, даврий ва мавсумий тебраниб туриши ва ниҳоят тупроқнинг қуйи қатламлари доиймий намланиб туриши зарур.


Download 221,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish