Фанлараро боғланиш: техника, технология, математика, информатика, физика, иқтисодий билим асослари ва б.
Дарс жиҳози: тарқатма материаллар, компьютер, проектор, экран, ишлаб чиқариш соҳаларига оид слайдлар, кўргазмалар ва ҳ.
Дарснинг бориши:
I. Ташкилий қисм.
II.Ўтилган мавзуни сўраш.
Ўтилган мавзу юзасидан савол-жавоб ўтказилади:
1. Технология сўзининг маъносини айтиб беринг.
2. Кимёвий ва физик - технологик жараёнлар ҳақида гапириб беринг.
3.Меҳнат таълими дарсларида амалга ошириладиган жараёнлар ҳақида гапиринг.
4. Технологик жараёнларга мисол келтиринг.
III. Янги мавзу баёни
Режа:
1. Фан-техника тараққиётини жадаллаштиришнинг асосий йўналишлари.
2. Янги материаллар ва замонавий технологиялар.
1. Фан - техника тараққиётини жадаллаштиришнинг асосий йўналишлари
Замонавий фан-техника тараққиёти ютуқларини эгаллаш, ишлаб чиқаришнинг фан ютуқлари ва меҳнат кўп сарфланадиган тармоқларини жадал ривожлантириш керак. Машинасозлик, радиоэлектроника, асбобсозлик корхоналарини тубдан янгилаш ва янгиларини қуриш ҳамда чиқарилаётган маҳсулотларни янгилаш вазифаси бугунги кунда долзарб бўлиб турибди.
Фан-техника тараққиётини жадаллаштириш - давлатимиз иқтисодий сиёсатининг туб масаласидир. Барча илғор янгиликларни тез ва кенг миқёсда ўзлаштириш, ишлаб чиқариш кучларини сифат жиҳатдан янгилаш энг муҳим вазифадир. Шунга кўра ресурсларни фан-техника тараққиётининг барча соҳаларини комплекс автоматлаштиришни, ишлаб чиқариш технологияси ва янги материаллар тайёрлашни ривожлантириш кўзда тутилмокда.
Янги технологиялар масалан, плазма, лазер, импулс, радиация, қуёш энергиясидан фойдаланиш, нанотехнология ва бошқалар саноатда сезиларли ўрин олмоқда. Улардан кўзланган мақсад меҳнат унумдорлигини анча ошириш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини юксалтириш, ишлаб чиқаришда энергия ва материал сарфини камайтиришдир. Қишлок хўжалигида, хусусан деҳқончилик ва чорвачиликда ҳам индустриал, интенсив технологияга ўтиш, биотехнология методларини қўллаш амалга оширилмоқда.
Хўжалик фаолиятининг турли соҳаларида аввало, асбоб-анжомларни, технологик жараёнларни лойиҳалаштиришда ҳамда бошқаришда автоматлаштирилган тизимларни жорий этиш лозим, керакли маҳсулотни тайёрлашга тез ва исрофгарчиликсиз мослашадиган комплекс-автоматлашган ишлаб чикаришни барпо килиш мўлжалланмоқда. Юксак самарали техниканинг янги авлодларини яратиш ва жорий этишни жадаллаштириш, машиналар тизимларини ҳамда технологик асбоб-ускуналар комплексларини ишлаб чиқаришга ўтиш вазафаси қўйилмоқда.
Халқ хўжалигини компьютерлаштириш кенг тус олиб бораётгани сабабли ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларини янада мукаммал ҳисоблаш техникаси воситалари билан таъминлаш зарур. Бу тадбир иқтисод ва бошқаришнинг информацион-техник баъзасини тубдан қайта қуришни амалга ошириш имконини беради.
Фан-техника тараққиётининг йўналишларидан бири - олдиндан белгиланган хоссаларга, айниқса, прогрессив конструкцион хоссаларга эга бўлган, жумладан, синтетик, композицион, ўта тоза ва бошқа материаллар яратишдир. Уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш металлар ва қотишмаларни, қимматли табиий материалларни тежаш имконини беради.
Энергияни тежашга, унинг янги манбаларидан фойдаланишга катта аҳамият берилмоқда. Қуёш энергияси, шамол энергияси ва бошқа муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенг ривожлантириш мамлакатимиз энергетика саноатини сифат жиҳатдан янги асосда қайта қуриш ва органик ёқилғининг ўта камёб турлари сарфланишини камайтириш имконини беради.
Юқори категориядаги сифатли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни анча кўпайтириш, техниканинг ишончлилигини ошириш ва эксплуатация муддатларини узайтириш мўлжалланмокда. Шу мақсадда сифатни бошқаришнинг комплекс тизими жорий этилмоқда. Фан-техниканинг истиқболли ютуқлари асосида деталлар, қисмлар ва технологияларни тармоқлар ҳамда тармоқлараро унификациялаштириш амалга оширилмоқда.
Фан-техника тараққиётининг юқорида кўриб чиқилган ва бошқа барча турдаги йўналишларини муваффақиятли амалга ошириш фаннинг ишлаб чиқариш билан максимал даражада яқинлашувига, "Илмий ғоя -ишлаб чиқиш - жорий этиш" жараёнининг тезлашувига ёрдам беради. Шунга кўра илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларининг тармоқлари ривожлантирилмоқда, тармоқлараро илмий-техник комплекслар, яъни фан билан ишлаб чиқаришни бирлашувининг принспиал янги шакли кенгайтирилмоқда.
Жамиятнинг ижтимоий ривқжланиши, моддий ишлаб чиқариш соҳасининг ривожланиши ва мураккаблашиб бориши, фан-техника тараққиёти омили ролининг ошиб бориши номоддий неъматларга бўлган талабнинг кўпайишига олиб келди.
Фан-техника тараққиётини ривожлантиришда, кўп меҳнат ва илм-фан ютуқларидан фойдаланиш талаб қилинадиган замонавий янги ишлаб чиқаришларни ўзлаштиришда ташаббускор бўлиш, республикамизнинг келажак йўлини очиб бориши лозим. Шунинг учун биз танлаган бош йўл - республиканинг барча табиий бойликларини-пахта, металлар, пилла, газ, мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотларни қайта ишлашни кўпайтиришдан иборат ҳисобланади. Бу вазифани фан-техника ютуқларига асосланган сермеҳнат ишлаб чиқаришни, малакали мутахассис ва меҳнаткашларнинг барча табақа вакиллари савиясининг ўсишини таъминламасдан бажариб бўлмайди. Бу эса ўз навбатида ишга ижодий, қизиқиш билан ёндашиш, кам сарфлаб энг юқори натижаларга ва маҳсулотнинг юксак сифатли бўлишига эришиш учун интилиш - халқ фаровонлигини ва мамлакатимиз қудратини оширишнинг гарови ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |