3.Мамлакатда баркамол авлодни шакллантиришнинг янги босқичи
2016 йилнинг сўнгги чорагида Ш.М.Мириёевнинг давлат раҳбари сифатиги фаолияти бошланганидан кейин давлатимизнинг ёшлар сиёсатида ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва фуқаролик жамияти талабларига хос бўлган жиҳатлар шакллана бошлади. 2017 йил 30 июнь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Ёшлар иттифоқига айлантирилиши, ана шу ишларнинг мантиқий давоми бўлиб, давлат томонидан ёшлар борасида олиб борилаётган сиёсатни яна бир поғона юқорига олиб чиқди. Шунингдек, янги низом ва услубда иш олиб борилиши кўзда тутилган мазкур Иттифоқ олдига ёшлар орасига тобора чуқурроқ кириб бориш, жамият равнақи йўлида фаол иштирок этиш каби долзарб вазифалар юкланди.
Ўзбекистонда Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатда фуқаролик жамияти қуришнинг “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғояси асосида бошланган ислоҳотлар натижасида ёшларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатлардан ҳимоялаш, уларнисалоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларни фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларидаги иштирокларини фаоллаштириш давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши сифатида эълон қилинди.
Президент Ш.М.Мирзиёев ёшлар қурултойидаги (30 июнь 2017 й.) нутқида мамлакат ёшлари вакилларига қарата қуйидаги фикрлар билан мурожаат этди: “Ўзбекистон ёшлари расмиятчиликдан, кампаниябозликдан холи, навқирон авлод манфаатларининг ҳақиқий ҳимоячисибўла олад иган демократик ёшлар ташкилотини тузиш ҳақида ўз хоҳиш-истакларини билдирмоқда. Бунда илгаригидек барча ёшларни бир ташкилотга «ихтиёрий-мажбурий» асосда бирлаштириш эмас, аксинча, уларнинг орзу-интилишлари, ҳаётий ва касбий қизиқиш доираси, ижти-моий мақсадлари бўйича уюштириш тўғри бўлади, деган таклифлар илгари сурилмоқда Менинг назаримда, бундай фикрларда чуқур асос ва мантиқ бор. Бу таклифнинг афзаллиги шундаки, у мамлакат ёшларининг барча тоифа ва гуруҳларини қамраб олади, энг муҳими, уларни демократик принциплар асосида бирлаштиради. Бу, ўз навбатида, бугун Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар жараёни билан ҳамоҳанг экани айниқса эътиборлидир. Ана шуларнинг барчасини ҳисобга олиб, мамлакатимизда ёшларнинг чинакам суянчи ва таянчи бўла оладиган мутлақо янги ташкилот – Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этсак, нима дейсизлар?”320. Мазкур пурҳикмат сўзлардан кўриниб турибдики, давлатимизниг ёшларга оид сиёсати ҳозирги даврди ўзининг инсонга, унинг шаънига, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган ҳолда фуқаролик жамиятига хос бўлган инсоний бирликни шакллантиришга қаратилгандир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлда қабул қилган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони мамлакатда ёшларни ижтимоий қилиш, уларни ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши учун имкониятлар яратишда тарихий ўзгаришларни амалга оширишга қаратилгани билан ажралиб туради.
Фармонга мувофиқ, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун – 30 июнь санаси мамлакатимизда “Ёшлар куни” сифатида нишонланади. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқига 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифалар қўйилди.
Фармонга биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида Ёшлар сиёсати масалалари хизмати ташкил этилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси раҳбарлик қилиши белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўз лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига юклатилган вазифаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни талабларини ҳаётга тўлақонли жорий этиш ва назорат ўрнатиш мақсадида Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши ташкил этилди. Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари раислигида Ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар фаолият юритади.
Шу билан бирга, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида “катта етакчи” ва “тўгарак раҳбари” штат бирликларини тугатиш ҳисобига лавозим маоши юқори синф ўқитувчисига тенглаштирилган “ёшлар етакчиси” штат бирлиги жорий этилди. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида “ёшлар етакчиси” вазифаси юклатилган ходимга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий маълумотли ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошида ёшларнинг хоҳиш ва интилишларидан келиб чиқиб, ёшлар уюшмалари ҳамда ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш марказлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилиши Фармонда белгилаб берилган.
Таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида турли фанлар, жумладан, чет тилларни ўргатиш, компьютер дастурларини тузиш ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш мақсадида ташкил этиладиган шўъба корхоналарини 2027 йил 1 августга қадар барча солиқлардан озод этиш, бунда корхона ихтиёрида қоладиган сумманинг 20 фоизини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказиш амалиёти жорий этилади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кенгашлари раислари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ва мақоми бўйича уларнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилди. Республикамизнинг туман марказлари ва шаҳарларда Ёшлар тадбиркорлик кластерлари ташкил этилади. Фойдаланилмаётган давлат объектларини, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги объектларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга тўловсиз ижарага бериш тартиби жорий этилади321.
2017 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш йўлида катта амалий саъй-ҳаракатларни амалга оширди. Хусусан, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Кинематографияни ривожлантиришга кўмаклашиш маркази, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фан ва технологиялар агентлиги билан ҳамкорлик битимлари имзоланди. Ушбу ҳужжатлар асосида таълим муассасаларида 11 минг 266 та, маданият, спорт ва соғлиқни сақлаш соҳаларида 3 минг 200 та, тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларида 3 минг 755 та, жамоат ташкилотларида 2 минг 365 та ҳамда вазирлик, идора ва ташкилотларнинг республика бошқарув органларида 50 та Етакчилар кенгаши тузилиб, фаолият олиб бормоқда.
Ёшларнинг хоҳиш ва интилишларидан келиб чиқиб ташкилот қошида мустақил ҳуқуқий мақомга эга йигирмага яқин янги тузилма: Республика ёш олимлар кенгаши; Ёш ижодкорлар кенгаши; Ёшлар туризми агентлиги; Ёшлар нашриёт уйи, Ёш киноижодкорлар уюшмаси, Ўзбекистон ёш фермерлари ассоциацияси, Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази, Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази, Ўзбекистон ёш тадбиркорлар ассоциацияси, “Yoshlar ovozi” радиоси ва бошқалар фаолияти йўлга қўйилди. Шу билан бирга, Иттифоқнинг Марказий Кенгаши қошида Ёшлар пресс-клуби ташкил этилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва мамлакат ёшларнинг халқаро майдондаги фаоияти ҳам беқиёс даражада ўсди. Жумладан, Ўзбекистонда БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) мамлакат Ҳукумати, жойлардаги ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияларни ишлаб чиқишда қўлланадиган демографик маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш бўйича кенг кўламли тадбирларни амалга оширди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан эса, ЮНФПА бутун Ўзбекистон бўйлаб болалар ва ёшлар сифатли бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга қаратилган ташаббусларини ҳаётга тадбиқ этиб келмоқда. БМТ ёрдамида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёшларга янада сифатлироқ ва айнан ёшларга мўлжалланган тиббий хизматларни кўрсатишга эришмоқда. БМТнинг Тараққиёт дастури эса, Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ёшлар орасида тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, тадбиркор ёшларга кенг йўл очиб беришни кўзлаб, бир қатор кенг кўламдаги ташаббусларни амалга ошириб келмоқда. Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар доирасида ёш аёл ва қизларда етакчилик қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ёшларга сармоя ажратиш масаласига БМТ алоҳида урғу бермоқда. Айниқса, ёшлар учун соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини такомиллаштиришга ва шунинг ҳисобига келажакда соғлом ва юқори тоифали мутахассисларни тайёрлашга катта эътибор қаратмоқда. Соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини янада такомиллаштириш дастурларининг амалга оширилиши туфайли, эндиликда барча болалар ва ёшлар айнан уларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларини инобатга олувчи хизматлардан фойдаланиш имконига эга бўлиб, келажакда ўз юртининг иқтисодий тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга қодир бўлган соғлом, билимли, доно инсонларга айланиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Ушбу мақсадларга йўналтирилган сармоялар туфайли, эндиликда мамлакатлар ўзининг одам ресурслари, яъни “демографик дивиденди”, етук мутахассислари сонини кўпайтириб, янги ютуқларга эришмоқда.
БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий вакили Хелена Фрейзернинг ёшлар масаласига бағишланган маърузасидаги қуйидаги фикрлар унинг чин эътирофини ифодалайди: “Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев БМТнинг Бош Ассамблеясида сўзга чиқиб “эртанги кунимиз, сайёрамизнинг фаровонлиги болаларимиз қандай инсон бўлиб улғайишига боғлиқ”, деб таъкидлади. Унинг сўзлари амалда аниқ ишларда мужассам бўлди, зеро жорий йилнинг 30 июн куни “Ёшлар куни” деб еълон қилиниб, шу куннинг ўзида “Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021”га мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вужудга келди. Мазкур ташкилотга ёшлар иродасини изҳор етиш, уларнинг жамият ҳаётидаги иштирокини таъминлаш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш каби вазифалар юклатилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ёшлар сиёсатининг самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан “Ёшлар бўйича умумжаҳон ҳаракатлар дастури”га мувофиқ бўлган 12 та асосий вазифалар белгиланди. Бундан ташқари, ўтган ҳафтада Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар тадбиркорлиги кластерларини яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Конституциянгиз билан кафолатланган ҳуқуқларингизни билинг, Ўзбекистон имзолаган битимлар ва БМТ конвенцияларидан хабардор бўлинг, ҳукумат томонидан сиз учун яратилаётган имкониятлардан хабардор бўлинг. Оилангиз, жамиятингиз, ёшлар ҳамжамияти, ҳукуматингиз ҳаётида фаол иштирок етинг. Ҳаётда унчалик катта имкониятларга ега бўлмаган инсонларни қўллаб-қувватланг, уларга ёрдам беринг. Мавжуд бўлган барча имкониятлардан фойдаланиб, ўз юртингиз тараққиётига ҳисса қўшинг!”322
Фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларининг ҳозирги босқичида Ўзбекистон ёшлари алоҳида ижтимоий қатлам, фаол ижтимоий-сиёсий куч, ҳозирги авлод давомчилари сифатида намоён бўлмоқда. Давлатимизнинг ёшларга оид сиёсати амалда ўзини намоён қилиш даврининг бошланиши натижаси ўлароқ ёшларда ўз атрофида кечаётган ҳодисаларни мустақил баҳолайдиган, ҳар қандай шарт-шароитларда ўзининг позициясига эга бўлган янги сифатлар ва фазилатлар шаклланмоқда. Ёшлар ўртасида жонланиш, ижтимоий ва сиёсий воқеликларга бефарқлик билан қарамаслик, ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга интилишлар кўзга ташланмоқда. Зеро, бу ҳозирги фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларининг ўзининг қизғин палласига кирганлиги билан изоҳланади.
2019 йил 19 март куни давлатмиз раҳбари томонидан ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилиб, ушбу йўналишларда аҳоли ва ёшларни қўллаб-қувватлаш учун 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди. Улар қуйдагилар:
Do'stlaringiz bilan baham: |