Назорат саволлари.
1. Синхрон машинанинг электромагнит қуввати қандай аниқланади?
2. Синхрон машинанинг бурчак характеристикасини тушунтириб беринг.
3. Синхрон машинанинг синхронлаштирувчи қуввати деганда нимани тушунасиз.
4. Синхрон машинанинг статик ва динамик турғунлигини тушунтириб беринг.
5. Синхрон машинанинг ўта юкланиш қобилиятини тушунтиринг.
Тавсия этилган адабиётлар.
А.И. Вольдек. « Электрические машины». Энергия, 1974.714-724 бетлар
У.Иброҳимов. « Электр машиналари » Ўқитувчи. 1972. 248-244 бетлар
Камолов Н. К. Маъруза матнлари. Фарғона 2004 йил.109-118 бетлар
15-МАЪРУЗА
СИНХРОН МАШИНАЛАРДА ЎТИШ ЖАРАЁНЛАРИ. ТЎСАТДАН РЎЙ БЕРАДИГАН ҚИСҚА ТУТАШУВ РЕЖИМИ.
Режа:
1. Умумий тушунчалар.
2. Ўтиш жараёнида индукторнинг магнит майдонини сўндириш.
3. Тасодифдан рўй берадиган қисқа туташувлар.
Таянч сўз иборалар: Ички қисқа туташув , магнит майдон, ўтиш токлари, қўзғатиш чўлғами, якор чўлғами, тасодифдан рўй берадиган якор чўлғамининг актив қаршилиги, индуктив қаршилик, апериодик, даврий ўзгарувчан токлар, магнит оқим, илашиш оқим, ўта ўзгарувчан, ўтиш индуктив қаршилик, ўта ўтиш индуктив қаршилиги, вақт доимийси, бўйлама, кўндаланг, зарбий ток, ярим давр, электр динамик кучлар, реле химоя схемаси, чўлғам, паздан ташқари қисми, осциллограмма.
Умумий тушунчлар
Синхрон машиналарнинг иш режимлари ўзгарганда, занжирлардаги қисқа туташувларда турли кўринишдаги ўтиш жараёнлари вужудга келади. Катта қувватли синхрон машиналардаги ўтиш жараёнлари энергосистеманинг ва бошқа паралел ишлаётган машиналарнинг ишига таъсир кўрсатиши мумкин. Шунга ўхшаш жараёнларда энергосистеманинг иш режими бузилиши мумкин ва жуда катта зарар келтириши мумкин. Шунинг учун бундай ўтиш жараёнларини аниқлаб, авариянинг бўлиши мумкинлигини олдиндан аниқлаш, унинг олдини олиш тадбирларини бажариш мақсадга мувофиқ бўлади. Шуни айтиш зарурки, синхрон машинарда ўтиш жараёнлари жуда қисқа бир неча секунд ичида бўлиб ўтади.
Аварияларнинг олдини олиш мақсадида энергосистеманинг химоя тизимларида автоматик бошқариш ва ростлаш схемаларидан фойдаланилади. Ҳар қандай ўтиш жараёни мураккаб дифференциал тенглама орқали ифодаланади. Энергосистемаларда ишлаётган машиналарнинг бир бирига таъсири ҳам кучли бўлади. Кўпинча энергосистемадаги ва синхрон машинадаги бўлиб ўтадиган ўтиш жараёнлари машиналардаги ва энергосистемадаги қисқа туташувлар билан боғлиқ бўлади. Электр тармоқлари, узатиш линиялари ва электр машиналар наминал кучланиш билан ишлаётганларида рўй берадиган қисқа туташувлар жуда тез содир бўлиб уларни тасодифдан бўлиб ўтадиган қисқа туташув деб аталади. Бундай кўринишда рўй берадиган қисқа туташувлар машиналар учун энг оғир режим ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |